Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Якка тартибдаги тадбиркорнинг жиноий жавобгарлик-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

7. Якка тартибдаги тадбиркорнинг жиноий жавобгарлик-
ка тортилганлиги уни солиққа оид ҳуқуқбузарлиги учун 
Солиқ кодексида назарда тутилган жарима қўллашдан озод 
қилмайди.
олмазор туман дси хўжалик судига мурожаат қилиб, Ятт 
с. Юлчиевага нисбатан ск 114-моддасининг биринчи қисмига 
асосан 44 700 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 
энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача 
миқдорда, яъни 558 900 сўм, жами 603 600 сўм молиявий санкция 
қўллашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз 
қилинган талабларни қаноатлантириш рад этилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори бекор қилиниб, арз қилинган талаблар қаноатлантирилган.
Қўзғатилган жиноят иши юзасидан сВожждлҚк департа
-
менти тошкент шаҳар бошқармасининг «Ҳужжатли тафтиш та-
йинлаш ҳақида»ги қарорига ҳамда буйруғига асосан Яттнинг 
фаолияти юзасидан ҳужжатли текшириш ўтказилган. текшириш 
натижаси бўйича далолатнома тузилган.
текширишда Ятт томонидан кирим ҳужжатлари ва сифат 
сертификати бўлмаган пахта ёғи 12 дона 1 литрлик ва 1 дона 5 
литрлик сиғимдаги идишларда 44 700 сўмга сотилганлиги, шу
-
нингдек савдодан тушган нақд пул нкМ хотирасига кирим 
қилинмаганлиги аниқланган.


239
сВожждлҚк департаменти тошкент шаҳар бошқармасининг 
молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабномаси Ятт 
томонидан бажарилмагач, аризачи жавобгарга нисбатан молиявий 
санкция қўллашни суддан сўраган.
биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни 
тўлиқ аниқламасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини 
нотўғри қўллаб, аризачининг талабларини қаноатлантиришни рад 
этган. суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш 
ҳолатларига мувофиқ келмайди.
ск 114-моддасининг биринчи қисмига кўра кирим қилинмаган 
товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши 
тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хиз
-
матларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш 
(камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки 
яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
ушбу кодекс 119-моддасининг биринчи қисмига биноан фис-
кал хотирали нкМларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда 
уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизмат
-
лар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанция
-
лар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган 
бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай 
ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва 
хизматлар кўрсатганлик учун энг кам иш ҳақининг ўттиз барава
-
ридан эллик бараваригача миқдорида жарима солинади.
Ятт кирим ҳужжатлари ва сифат сертификати бўлмаган пах
-
та ёғини 44 700 сўмга сотган ҳамда савдодан тушган нақд пулни 
нкМ хотирасига кирим қилмаган ёки харидорга квитанция, та
-
лон, чек ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни берма
-
ган.
жиноят ишлари бўйича шайхонтоҳур туман судининг ҳукми 
билан Ятт жк 189-моддасининг учинчи қисми билан айбдор 
деб топилган. хпк 60-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, жи
-
ноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми 
муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва 
улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича 
хўжалик суди учун мажбурийдир.


240
биринчи инстанция суди даъвони рад этишда ск 108-
моддасига асосланиб, ҳеч ким солиққа оид содир этилган айнан 
битта ҳуқуқбузарлик учун такроран жавобгарликка тортилиши 
мумкин эмас деган хулосага келиб, суд ҳукми билан Яттга энг 
кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида – 1 863 000 сўм жарима 
қўлланилганлиги, ашёвий далил сифатида олинган 113 400 сўмлик 
товарлар ҳуқуқбузарлик предметлари сифатида давлат даромади
-
га ўтказилганлиги, солиққа оид содир этилган ҳуқуқбузарликлар 
учун жавобгарликка тортилган деб ҳисоблаб нотўғри тўхтамга 
келган.
Ятт томонидан кирим ҳужжатлари ва сифат сертификатлари 
бўлмаган 44 700 сўмлик товарлар савдога қўйилганлиги ҳамда 
савдодан тушган нақд пул нкМ хотирасига кирим қилинмаган 
ёки харидорга квитанция, талон, чек ёхуд уларга тенглаштирил
-
ган бошқа ҳужжатлар берилмаганлиги текшириш далолатномаси, 
суд ҳукми ва ишдаги бошқа далиллар билан тасдиқланган. ушбу 
ҳолат Яттга молиявий санкция қўллашга сабаб бўлади.
Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди ҳал 
қилув қарорини бекор қилиб, Яттга ск 114-моддасининг бирин
-
чи қисмига асосан 44 700 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига 
асосан ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги энг кам иш ҳақининг 
ўттиз баравари миқдорида 558 900 сўм, жами 603 600 сўм молия
-
вий санкция қўллаган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish