Копток узатилгандан кейин кескин зарбалар бериш тактикаси. Ёнбош-тепадан ва пастки айланма ҳаракат қўллаётган ёки ўнг тарафга айланишли ёки айланишсиз қисқа узатишлар бажараётган ўйинчи ўрта чизиқдан бироз ўнгга сурилган узун кескин зарбалар беришга ҳаракат қилади. Ўйинчи жавоб тўпи йўналиши, узунлиги ва айланиш турини ҳисобга олиб кескин зарбалар бериши зарур. Ўйинчи жавоб зарбасининг кучини ҳисобга олиб кучини назорат қилиши керак. Зарбалар тезкор ва турли-туман бўлиши керак.
Копток қабул қилингандан кейин кескин зарбалар бериш тактикаси. Авваламбор, ўйинчи рақиб зарбасини тўғри баҳолай олиши керак: жавоб зарбасида зарба бераётган ўйинчи коптокнинг учиш тезлигини ошириши ва йўналишни турлича қилиши керак. Ҳужум зарбаларини асосан рақибнинг ҳимоясиз томонига бериш зарур. Баъзи ҳолларда, шеригига зарба учун шароит яратиш мақсадида бу усулларни тескарисига ишлатиш мумкин.
Агар тезкор зарба беришнинг иложи бўлмаса, ўйинчи тезкор кесиш зарбасини қўллаши мумкин, лекин бунда рақиб тезкор зарба билан жавоб бермаслиги учун коптокнинг учиш йўналишини назорат қилиш, сўнгра ҳужум учун қулай вақтни танлаш керак.
Ҳозирги кунда теннисчилар ўнг томондан коптокни қайтариш усулини кўпроқ қўлламоқдалар, камдан-кам ҳолларда тезкор зарба беришни қўллайдилар.
Коптокка зарба беришдан олдин ўйинчи қўлининг елкаолди қисмини кўтариб, олдинга ташланади; ўйинчининг оғирлик маркази тепага кўтарилади.
Кўтарилиб келаётган коптокка қўлни ичкарига айлантириб зарба берилади, бунда бош бармоққа куч келади, ракетка коптокнинг ўрта ёки тепа қисмига ўнг томондан зарба беради.
Ракетка коптокка текканида ўйинчи кафти ва қўли билан сезилар-сезилмас ҳаракат қилади, ракетканинг коптокка тегиш бурчаги ўзгармайди, тахминан 20.
Коптокка зарба беришдан олдин ўйинчи қўлининг елкаолди қисмини кўтаради, ўйинчининг оғирлик маркази бироз тепага кўтарилади, ракетка ушлаган қўлини орқага узатиб, танасини бироз ўнгга буради.
Кўтарилиб келаётган коптокка у энг баланд нуқтага етганида зарба берилади, бош бармоқ ракеткага куч беради, бунда жавоб зарбаси бериш қийин бўлмайди, чунки пастга тушиб келаётган коптокнинг тезлиги ва айланиши сустлашган бўлади.
Ўйин техникасини муваффақиятли эгаллаш учун коптокни пастдан айлантириш, шунингдек, узун ва қисқа зарбалар бериш усулларини эгаллаш жуда муҳим.
Подрезканинг асосий усулларини эгаллагандан сўнг, ўйинчи калта жавоб зарбалари беришга имкон берадиган тезкор ҳаракатланиш техникасини ҳам ўрганиши зарур. Тезкор ҳаракатланаётган ўйинчи зарба нуқтаси унга яқин бўлиб қолмаслигини назорат қилиши керак. Агар ўйинчи ўнг томонга тезкор ҳаракатланаётган бўлса зарба нуқтаси ўнг томондаги ўйинчи тарафида, агар ўйинчи чап томонга тезкор ҳаракатланаётган бўлса зарба нуқтаси чап томондаги ўйинчи тарафида бўлиши керак.
Зарбани қабул қилиш ва рақиб зарбасини олиб қўйиш усуллари. Жуфтликлар ўйини қоидасига кўра зарбани қабул қилиш столнинг ўнг томонида
олиб борилади, шу сабабли зарбани қабул қилиш якка ўйиндагига қараганда жуфтликлар ўйинида осонроқ кечади, шунингдек, ўйинчининг диққати қаратилган зона ҳам кичикроқдир, шунга кўра зарбани қабул қилаётган томон бундай қулай вазиятларни ташаббусни ўз қўлига олиш учун ишлатиши зарур, бу нарса рақиб зарбаларини қайтаришда катта аҳамиятга эга бўлади.
Қоидага кўра, ўйинчи зарбани столнинг ўнг томонида қабул қилади, шу сабабли зарбани қабул қилаётган жуфтликнинг ҳолатини аниқлаш жуда муҳим. Амалда нисбатан кўп жуфтликлар тезкор зарбалар ёки топ-спин қўллайдилар. Агар жуфтликнинг иккала ўйинчиси ҳам чап томон, ҳам ўнг томон зарбасини бажара олса, уларнинг ҳар иккаласи ҳам энг қулай ҳолатни эгаллаган бўлади; агар жуфтликнинг иккала ўйинчиси фақат ўнг томон зарбасини бажарса, зарбани қабул қилишда ўнг томонга кўп ёндошмаслик керак. Ўрта чизиқдан ўнг томонга бироз сурилиш рақибнинг зарбасини тезда қабул қилиш учун тайёр бўлиб олишда қийинчилик туғдиради, бунда ташаббусни осонгина йўқотиб қўйиш мумкин. Ўйинчи ўрта чизиқдан ўнг томонга бироз сурилиб туриши керак, шунда рақибнинг турли йўналиш ва баландликда бераётган зарбаларини қайтариш учун шароит яратилади. Баъзи теннисчилар чап томон зарбасини яхши эгаллаган бўлиши ва рақибнинг зарбасини қайтариш учун қўллаши мумкин. Шу сабабли улар стол ўнг томон бурчагига яқинлашишлари муукин.
Жуфтликлар ўйинида зарбаларни қабул қилишдаги ташаббусга катта аҳамият берилади, бу очко олиш учун кучли зарбани амалга оширишда шеригига шароит яратиш мақсадида қўлланади. Аммо зарба бераётган спортчининг техникаси юқори бўлса, зарбани қабул қилаётган ўйинчига кучли зарбалар бериб, очко ютиб олиш мушкул бўлади. Шу сабабли яқин масофада тезкор зарба ва тезкор накат ишлатиш техникасига мукаммал эга бўлиш ўйинчи учун рақиби томонида ўнг томон бурчагига зарба беришга, шунингдек, рақибининг танасига йўналтирилган зарбани чап томонга йўналтиришга имкон беради. Шунга кўра, коптокнинг учиш йўналишини ўзгартириш орқали рақибнинг ўз майдонида ўнгдан чапга тартибсиз ҳаракат қилишга мажбур қилиш ва унинг ҳимоясиз томонига зарба бериш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, шеригига кўп сонли зарбалар бериш учун шароит яратади.
Тактик тайёргарлик
Маълумки, мусобақаларда нафақат жисмонан етук, зарба ва ҳимоя усулларини қўллай оладиган, ғалабага ишончи кучли бўлган, балки ўзининг барча ижобий сифатларини ишга сола оладиган, рақибининг заиф томонларини эътиборга олишга қодир теннисчилар салмоқли муваффақиятларга эришишади.
Биринчи босқичда янги ўйинчининг тактикаси ўйин усулларини танлашдаги соддалиги билан ажралиб туради, яъни бу усул узоқ вақт копток жўнатиш билан машғул бўлишдир. Иккинчи босқичда янги ўйинчининг тактикаси подрезка ва подставкани қўллаган ҳолда ўнг ва чапдан якка зарбалар беришга асосланади. Учинчи босқич мукаммаллик босқичидир ва у зарба бериш ва қайтариш усулларини ва ўйинда турли яхши эгалланган техник ва тактик усулларни қўллаш малакаларига асослангандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |