Раис: Қониқарлими? (Ҳа). Энди муҳокамага ўтамиз, сўз т.ф.д., проф.!
т.ф.д., проф.
Ҳурматли кенгаш аъзолари ҳақиқатдан ҳам бугунги эшитилган диссертация иши жуда долзарб ҳисобланади. Шу билан бирга айтиб ўтиш керакки, бу ишнинг қолган иккита ишдан кескин фарқ қиладиган яққол томони булар: биринчидан, техник пахта ёғини гидратациялашда ўзига хос ёндашиш қилинган. 40-50 0С ҳарорат таъминланиши билан бирга 2% лимон кислотасидан катализатор сифатида фойдаланиб керакли моддалар ажралиб чиқишини 95 фоизгача кўтарганлар. Бу биринчи катта ютуқ деб ҳисоблайман. Иккинчи катта ютуқ ҳурматли Раис ва кенгаш аъзолари тадқиқот натижасида юқори ҳароратда ишловчи бурғулаш эритмаси олишга эришилган, яъни 80 0С юқори ҳароратда эритма бирор бир хусусиятини йўқотмаган тарзда ишини давом эттираяпти. Бу иккала ютуқни диссертант ва албатта илмий раҳбарнинг маҳорати деб баҳолайман. Бугунги кунда республикамизда Сингапур ва Чехия давлатларининг бурғулаш компаниялари фаолият юритмоқда. Миллий бурғулаш компанияларимиз билан бир қаторда уларнинг ҳам шундай эритмаларга эҳтиёжи катта деб ҳисоьлайман. Талабгорнинг яна бир ютуғи, мавзуга оид монографиянинг чоп қилинганлигидир. PhD диссертациясида монографиянинг чоп қилиниши ҳам катта ютуқ деб ҳисоблайман.
Диссертантнинг саволларга берган жавобидан ҳам кўриниб турибдики, у ўзиниг илмий ишини чуқур билади. Юқорида расмий оппонентлар таъкидлаганидек, иш мавзусининг долзарблиги, диссертациянинг илмий савияси, қўйилган мақсадга тўлиқ эришилганлиги, илмий янгилиги, илмий ва амалий аҳамияти, олинган натижаларнинг тўлиқ асосланганлиги, эълон қилинган илмий ишларда диссертация натижалари тўлиқ баён этилганлиги, диссертация ишида олинган илмий натижалар амалиётга жорий этилганлиги билан юқори баҳоланади. Диссертантнинг ўзига келадиган бўлсак, у муаммога тўғри ёндашган ва бажарган.
Диссертация долзарблиги, илмий янгилиги, илмий ва амалий аҳамияти, чоп этилган илмий мақолалари, диссертацияни ҳажми ва тузилиши жиҳатидан ЎзР ОАК талабларига мос келади ҳамда талабгор Аташев Элёр Аташевичнинг 02.00.13-«Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги бўйича техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман. Илмий кенгаш аъзоларини ҳам ижобий овоз беришга чақираман.
Раис: Билдирган фикрлари ва таклифлари учун т.ф.д., профессор га раҳмат. Яна ким сўзга чиқишни ҳохлайди? Марҳамат, Наманган муҳандислик-технология институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, к.ф.д., проф. О.К. Эргашевга.
т.ф.д., проф.
Ассалому алайкум ҳурматли раис, ҳурматли кенгаш аъзолари ва азиз устозлар. Диссертация тўлақонли Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси талаблари бўйича расмийлаштирилган, халқаро ва республика миқёсидаги конференцияларда муҳокама қилинган. Юқорида айтилганларни инобатга олган ҳолда талабгор Аташев Элёр Аташевични 02.00.13-«Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги бўйича техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман. Илмий кенгаш аъзоларини ҳам ижобий овоз беришга чақираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |