Статистика” фанидан якуний назорат



Download 51,79 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2022
Hajmi51,79 Kb.
#287843
  1   2   3   4
Bog'liq
Статистикадан якуний назорат 28 вариант 2020


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

ОЛИЙ МАТЕМАТИКА, СТАТИСТИКА


ВА ЭКОНОМЕТРИКА” КАФЕДРАСИ

СТАТИСТИКА” фанидан якуний


назорат вариантлари
ХБАС-63 ГУРУХ ТАЛАБАСИ
Абдувоситов Бобур Абдусодиқович
Тошкент-2021


1-вариант


1-топшириқ. Халқ хўжалиги баланси (ХХБ) ва миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) ўртасидаги фарқлари ва ўхшашликлари. МҲТни юритиш зарурияти.


Миллий ҳисоблар тизими - мамлакат иқтисодий ривожланишининг халқаро статистика амалиётида қабул қилинган умумлаштирувчи коʻрсаткичлари тизими. Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатларнинг макродаражадаги миллий маҳсулотини ва миллий даромадини ҳисоблаш методологияси. Миллий ҳисоблар тизими жараёнларининг турли босқичларини ва иқтисодиётдаги энг муҳим оʻзаро алоқаларни акс эттирадиган ҳисобламалар ва баланс жадваллари тоʻпламидан иборат. Унинг муҳим белгиси халқ хоʻжалиги фаолияти якунларида моддий ишлаб чиқариш дан ташқари номоддий хизматлар соҳаларини ҳам акс эттиришидир. Бундай ёндошувда бутун мамлакат иқтисодий фаолиятининг умумлаштирувчи тавсифларига эришилади. Миллий ҳисоблар тизимит. негизини ишлаб чиқариш, истеʼмол, жамгʻариш ва хоʻжалик юритувчи субʼектлар оʻртасидаги реал муносабатлар жараёнида қайта тақсимлаш тамо-йили ташкил этади. Бу тизим ер ва ка-питални меҳнат билан тенг даражада қийматни яратишда қатнашувчи омиллар тарзида қарайдиган консепсияга асосланади. Миллий ҳисоблар тизимит.да иқтисодий фаолиятни умумлаштирувчи коʻрсаткичи ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) дир. Унинг асосида қоʻшилган қиймат, яʼни шу жараёнда истеʼмол этилган маҳсулотлар ва хизматлар қийматига ("оралиқ истеʼмол" қийматига) қоʻшилган қиймат туради. Миллий иқтисодиёт даражасида ички иктисодиёт фаолияти натижаларининг жамланма ҳисобламалари тузилади: ЯИМ нинг шаклланиши ва ундан фойдаланишнинг жами босқичларини назарда тутишга имконият яратадиган (ҳар бир ҳисобламада, бир томондан, коʻрилаётган коʻрсаткични ташкил этадиган ресурслар, иккинчи томондан — улардан фойдаланиш келтирилади) то-варлар ва хизматлар ҳисоби; ишлаб чиқариш ҳисоби; даромадларнинг ҳосил боʻлиш ҳисоби; даромадларнинг тақсимланиши ҳисоби; даромадлардан фойдаланиш ҳисоби; капитал ҳаражатлар ҳисоби; молиявий ҳисоб. Улар ташқи иқтисодий алоқалар ҳисоби, бошқа ҳисоблар ва баланслар билан тоʻлдирилади. Бу ҳисобларда кенгайган такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ҳамма босқичлари акс этиши ту-файли, ялпи ички маҳсулот ҳажмини уч хил: ишлаб чиқариш, тақсимот ва пировард фойдаланиш усулларини қоʻллаб аниқлаш имконияти яратилади. Миллий ҳисоблар тизимит.да иқтисодий фаолиятнинг барча турлари фойдали натижа билан тугалланади, деб қаралади, демак халқ хоʻжалигидаги барча меҳнат ҳаражатлари фойдали меҳнатдир. Миллий ҳисоблар тизимит. ишлаб чиқаришдан бошланиб, даромадларнинг шаклланиши, уларнинг тақсимланишига оʻтади ва мавжуд пул қиймати (заргарлик маҳсулотларисиз), турли қимматбаҳо қогʻозлар, оʻрта ва қисқа муддатли заё-млар коʻринишида иқтисодиётни молиявий нуқтаи назардан ифодалаш билан якунланади. Маʼмурий буйруқбозлик тизими даврида, макроиқтисодиётни оʻрганиш ва таҳлил қилиш учун халқ хоʻжалиги балансинит коʻрсаткичлар тизимидан фойдаланилган. Уларнинг асосида А. Смит, К. Маркснинг сиёсий иқтисод таʼлимотлари: халқ хоʻжалигини моддий неʼмат ишлаб чикарадиган ва ишлаб чиқармайдиган соҳаларга ажратиш, унумли ва унумсиз меҳнат, жаʼми ижтимоий маҳсулот, миллий даромадни яратиш, уни тақсимлаш ва пировард фойдаланиш назариялари ётар эди. Унда хоʻжалик юритувчи субʼектлар орасидан мавжуд алоқалар, аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасига баҳо бериш, меҳнатга ҳақ тоʻлаш, давлат бюджети, кредит, тоʻлов баланси каби тушунчалар ва таснифлашлар етарлича ёритилмас эди. Миллий ҳисоблар тизимит. эса бу камчиликларни бартараф этиб, бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётни ҳар тарафлама бошқариш имкониятини яратади.
Замонавий Миллий ҳисоблар тизимит.ни яратиш ва уни такомиллаштиришга иқтисодчи олимлардан Ж.Кейнс, В. Леонтев, С. Кузнец, Р. Стоун, К. Кларк ва бошқа катта ҳисса қоʻшдилар. Бутун дунё капиталистик давлатлар иқтисодиётини қамраб олган 1929—33 йиллардаги инқироз давлат ижтимоий бозор фаолиятини бир томонлама, фақат кузатиб туриш эмас, балки унинг ички моҳиятни таҳлил қилиб мувофиклаштириб туриши лозимлигини коʻрсатди. Шундан келиб чиқиб "давлатларнинг актив иқтисодий роли"ни бажариш учун мамлакатларнинг макроиқтисодий коʻрсаткичларини ҳисоблайдиган тизимни — Миллий ҳисоблар тизимит.ни яратиш зарурияти тугʻилди. Дастлабки вақтда Миллий ҳисоблар тизимит. миллий даромад коʻрсаткичини ҳисоблашга қаратилди. 20-асрнинг 30-йилларида Англия, Австрия, Франсия, Норвегия, Германия ва АҚШда миллий даромад коʻрсаткичи ҳисобланди. 40—50 йилларда капиталистик мамлакатларда Миллий ҳисоблар тизимит.ни қоʻллаш кенгая борди ва Иккинчи жаҳон уруши якунлангандан соʻнг давлатни бошқариш тизимида Миллий ҳисоблар тизимит.ни қоʻллаш зарурияти янада кучайди. Макроиқтисодий коʻрсаткичлар — миллий маҳсулот, миллий даромад, истеʼмол, жамгʻарма (капитал қоʻйилмалар) ва ҳ.к.лар ҳисоблана бошланди. 1951 йилда Парижда Европа иқтисодий ҳамжамиятинииг Миллий ҳисоблар тизимит. стандарти лойиҳаси қабул қилинди. 1953 йил БМТ нинг статистика боʻлими томонидан амалиётга тадбиқ этиш учун Миллий ҳисоблар тизимит.нинг андозаси қабул қилинди. 1968 йил БМТнинг статистика комисси-яси 15 йиллик тажриба асосида Миллий ҳисоблар тизимит.нинг янги халқаро андозасини ишлаб чиқди ва у 1993 йилнинг февралга қадар қоʻлланилди. 1993 йил февралда БМТ статистика комиссиясининг навбатдаги сессиясида Миллий ҳисоблар тизимит.нинг янги халқаро андозаси қабул қилинди, ундаги янгиликлардан бири сифатида макро-иқтисодий статистиканинг коʻрсаткичлари қаторига тоʻлов баланслари, давлат бюджети коʻрсаткичлари киритилди. Европа Иттифоқи 1995 йилда БМТнинг "Миллий ҳисоблар тизимит.—93" андозаси асосида "Европа Миллий ҳисоблар тизимит,—95" ни қабул қилди.
Барча ривожланган мамлакатлар оʻз иқтисодий қудрати ва аҳоли турмуш даражаси коʻрсаткичларини Миллий ҳисоблар тизимит. ёрдамида ҳисоблайдилар. БМТнинг халқ-аро ташкилотлари бундай тизимга оʻтишни ҳар томонлама рагʻбатлантирмоқдалар.
Оʻзбекистон мустақилликка эришгач, ҳисоб ва статистикани халқаро андозаларга оʻтказишта киришди ва шу мақсадда 1994 йилда "Оʻзбекистонда халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисоб ва статистика тизимига оʻтиш давлат Дас-тури" ишлаб чиқилди ва у босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бу ишга Оʻзбекистон Республикаси Статистика давлат қоʻмитаси раҳбарлик қилади ва 1991—2002 йиллар боʻйича и.ч, даромадларнинг ҳосил боʻлиши, тақсимланиши, улардан фойдаланиш, шунингдек, капитал ҳаражатларнинг умумий ҳисобламалари тузилди. Миллий ҳисоблар тизимит.ни "Европа М.Ҳ-Т.— 95" методологияси асосида Оʻзбекистон Республикаси нинг бозор муносабатларини оʻтиш даври хусусиятларини ҳисобга олган ҳодда жорий этиш билан богʻлиқ ишлар амалга оширилмоқда.

Download 51,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish