Статистика” фанидан якуний назорат



Download 51,79 Kb.
bet2/4
Sana25.02.2022
Hajmi51,79 Kb.
#287843
1   2   3   4
Bog'liq
Статистикадан якуний назорат 28 вариант 2020

МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИ — мамлакат иқтисодий ривожланишининг халқаро статистика амалиётида қабул қилинган умумлаштирувчи кўрсаткичлари тизими. Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатларнинг макродаражадаги миллий маҳсулотини ва миллий даромадини ҳисоблаш методологияси. И. ч. жараёнларининг турли босқичларини ва иқтисодиётдаги энг муҳим ўзаро алоқаларни акс эттирадиган ҳисобламалар ва баланс жадваллари тўпламидан иборат. Унинг муҳим белгиси халқ хўжалиги фаолияти якунларида моддий и. ч. дан ташқари номоддий хизматлар соҳаларини ҳам акс эттиришидир. Бундай ёндошувда бутун мамлакат иқтисодий фаолиятининг умумлаштирувчи тавсифларига эришилади. Миллий ҳисоблар тизими негизини и. ч., истеъмол, жамғариш ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги реал муносабатлар жараёнида қайта тақсимлаш тамо-йили ташкил этади. Бу тизим ер ва ка-питални меҳнат билан тенг даражада қийматни яратишда қатнашувчи омиллар тарзида қарайдиган концепцияга асосланади. Миллий ҳисоблар тизимида иқтисодий фаолиятни умумлаштирувчи кўрсаткичи ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) дир. Унинг асосида қўшилган қиймат, яъни шу жараёнда истеъмол этилган маҳсулотлар ва хизматлар қийматига («оралиқ истеъмол» қийматига) қўшилган қиймат туради. Миллий иқтисодиёт даражасида ички иктисодиёт фаолияти натижаларининг жамланма ҳисобламалари тузилади: ЯИМ нинг шаклланиши ва ундан фойдаланишнинг жами босқичларини назарда тутишга имконият яратадиган (ҳар бир ҳисобламада, бир томондан, кўрилаётган кўрсаткични ташкил этадиган ресурслар, иккинчи томондан — улардан фойдаланиш келтирилади) то-варлар ва хизматлар ҳисоби; и. ч. ҳисоби; даромадларнинг ҳосил бўлиш ҳисоби; даромадларнинг тақсимланиши ҳисоби; даромадлардан фойдаланиш ҳисоби; капитал харажатлар ҳисоби; молиявий ҳисоб. Улар ташқи иқтисодий алоқалар ҳисоби, бошқа ҳисоблар ва баланслар билан тўлдирилади. Бу ҳисобларда кенгайган такрор и. ч. жараёнининг ҳамма босқичлари акс этиши ту-файли, ялпи ички маҳсулот ҳажмини уч хил: и. ч., тақсимот ва пировард фойдаланиш усулларини қўллаб аниқлаш имконияти яратилади. Миллий ҳисоблар тизимида иқтисодий фаолиятнинг барча турлари фойдали натижа билан тугалланади, деб қаралади, демак халқ хўжалигидаги барча меҳнат харажатлари фойдали меҳнатдир. Миллий ҳисоблар тизими ишлаб чиқаришдан бошланиб, даромадларнинг шаклланиши, уларнинг тақсимланишига ўтади ва мавжуд пул қиймати (заргарлик маҳсулотларисиз), турли қимматбаҳо қоғозлар, ўрта ва қисқа муддатли заё-млар кўринишида иқтисодиётни молиявий нуқтаи назардан ифодалаш билан якунланади. Маъмурий буйруқбозлик тизими даврида, макроиқтисодиётни ўрганиш ва таҳлил қилиш учун халқ хўжалиги балансинит кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилган. Уларнинг асосида А. Смит, К. Маркснинг сиёсий иқтисод таълимотлари: халқ хўжалигини моддий неъмат ишлаб чикарадиган ва ишлаб чиқармайдиган соҳаларга ажратиш, унумли ва унумсиз меҳнат, жаъми ижтимоий маҳсулот, миллий даромадни яратиш, уни тақсимлаш ва пировард фойдаланиш назариялари ётар эди. Унда хўжалик юритувчи субъектлар орасидан мавжуд алоқалар, аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасига баҳо бериш, меҳнатга ҳақ тўлаш, давлат бюджети, кредит, тўлов баланси каби тушунчалар ва таснифлашлар етарлича ёритилмас эди. Миллий ҳисоблар тизими эса бу камчиликларни бартараф этиб, бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётни ҳар тарафлама бошқариш имкониятини яратади.
Замонавий Миллий ҳисоблар тизимини яратиш ва уни такомиллаштиришга иқтисодчи олимлардан Ж. Кейнс, В. Леонтьев, С. Кузнец, Р. Стоун, К. Кларк ва б. катта ҳисса қўшдилар. Бутун дунё капиталистик давлатлар иқтисодиётини қамраб олган 1929—33 й. лардаги инқироз давлат ижтимоий бозор фаолиятини бир томонлама, фақат кузатиб туриш эмас, балки унинг ички моҳиятни таҳлил қилиб мувофиклаштириб туриши лозимлигини кўрсатди. Шундан келиб чиқиб «давлатларнинг актив иқтисодий роли»ни бажариш учун мамлакатларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблайдиган тизимни — М. ҳ. т. ни яратиш зарурияти туғилди. Дастлабки вақтда Миллий ҳисоблар тизими миллий даромад кўрсаткичини ҳисоблашга қаратилди. 20-а. нинг 30-й. ларида Англия, Австрия, Франция, Норвегия, Германия ва АҚШда миллий даромад кўрсаткичи ҳисобланди. 40—50й. ларда капиталистик мамлакатларда Миллий ҳисоблар тизимини қўллаш кенгая борди ва 2-жаҳон уруши якунлангандан сўнг давлатни бошқариш тизимида Миллий ҳисоблар тизимини қўллаш зарурияти янада кучайди. Макроиқтисодий кўрсаткичлар — миллий маҳсулот, миллий даромад, истеъмол, жамғарма (капитал қўйилмалар) ва ҳ. к. лар ҳисоблана бошланди. 1951 й. да Парижда Европа иқтисодий ҳамжамиятинииг Миллий ҳисоблар тизими стандарти лойиҳаси қабул қилинди. 1953 й. БМТ нинг статистика бўлими томонидан амалиётга тадбиқ этиш учун Миллий ҳисоблар тизимининг андозаси қабул қилинди. 1968 й. БМТнинг статистика комисси-яси 15 йиллик тажриба асосида Миллий ҳисоблар тизимининг янги халқаро андозасини ишлаб чиқди ва у 1993 й. нинг фев. га қадар қўлланилди. 1993 й. фев. да БМТ статистика комиссиясининг навбатдаги сессиясида Миллий ҳисоблар тизимининг янги халқаро андозаси қабул қилинди, ундаги янгиликлардан бири сифатида макро-иқтисодий статистиканинг кўрсаткичлари қаторига тўлов баланслари, давлат бюджети кўрсаткичлари киритилди. Европа Иттифоқи 1995 й. да БМТнинг «Миллий ҳисоблар тизими —93» андозаси асосида «Европа Миллий ҳисоблар тизими т,—95» ни қабул қилди.
Барча ривожланган мамлакатлар ўз иқтисодий қудрати ва аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичларини Миллий ҳисоблар тизими ёрдамида ҳисоблайдилар. БМТнинг халқ-аро ташкилотлари бундай тизимга ўтишни ҳар томонлама рағбатлантирмоқдалар.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ҳисоб ва статистикани халқаро андозаларга ўтказишта киришди ва шу мақсадда 1994 й. да «Ўзбекистонда халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисоб ва статистика тизимига ўтиш давлат Дас-тури» ишлаб чиқилди ва у босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бу ишга Ўзбекистон Республикаси Статистика давлат қўмитаси раҳбарлик қилади ва 1991—2002 й. лар бўйича и. ч, даромадларнинг ҳосил бўлиши, тақсимланиши, улардан фойдаланиш, шунингдек, капитал харажатларнинг умумий ҳисобламалари тузилди. Миллий ҳисоблар тизимини «Европа Миллий ҳисоблар тизими Ҳ-Т. — 95» методологияси асосида Ўзбекистон Республикаси нинг бозор муносабатларини ўтиш даври хусусиятларини ҳисобга олган ҳодда жорий этиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилмоқда.


Download 51,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish