ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ 2020 ЙИЛ 22 ДЕКАБРДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН “МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ
СТАНДАРТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА”ГИ
802-СОНЛИ ҚАРОРИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ
1-боб. Умумий қоидалар
2-боб. Давлат стандартининг мақсади ва вазифалари.
3-боб. Давлат стандартининг асосий принциплари.
4-боб. Давлат стандартининг таркибий қисмлари.
5-боб. Давлат стандартини жорий этиш.
6-боб. Давлат стандарти талабларига риоя этилишини назорат қилиш.
7-боб. Якунловчи қоидалар.
Мактабгача таълим ва тарбиянинг стандарти давлат стандартининг мақсади ва асосий вазифаларини, принципларини, таркибий қисмларини, давлат стандартларини жорий этиш ҳамда унинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
Давлат стандартини амалга оширишда мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурини, мактабгача ёшдаги болаларга мактабгача таълим ва тарбия бериш соҳасидаги ўқув методик қўлланмаларни, методик тавсияларни ишлаб чиқиш, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларини лойиҳалаштириш, қуриш, жихозлаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинади.
ДАВЛАТ СТАНДАРТИНИНГ МАҚСАДИ
Мактабгача таълим тизимини замонавий талабларга асосланган ҳолда ташкил этиш, болаларни соғлом ва ҳар томонлама етук қилиб вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этиш ҳамда маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, шунингдек, таълим-тарбия жараёнининг ҳажмига, мазмунига ва сифатига, мактабгача таълим ташкилотини қуриш ва жиҳозлашга, мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом овқатланишини ва хавфсизлигини ташкил этишга доир мажбурий минимум талабларни жорий этиш ва назоратини ташкил этишдан иборат.
ДАВЛАТ СТАНДАРТИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
- Мактабгача таълимнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;
- Миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларни жорий этиш;
- Укув-тарбия жараёнига иннавацион педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш;
- МТТларда тўлақонли ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга бўлган санитария-гигиеник талабларни белгилаш;
- МТТларни қуриш меъёрларини тартибга солиш;
- МТТларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель жиҳозлар ва техник воситалари билан жиҳозлаш;
- МТТларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини таъминлашдан иборат.
ДАВЛАТ СТАНДАРТИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ
- Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари;
2. Мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури;
3. Мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўплами, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник, реабилитация воситалари билан жиҳозлаш меъёрлари.
ИЛК ВА МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР РИВОЖЛАНИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАРИ.
Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган талаблари илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш, таълим-тарбия бериш, мактаб таълимига тайёрлаш бўйича давлат талабларини белгилайди.
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИНИНГ ДАВЛАТ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури мактабгача таълим ташкилотининг мақсад ва вазифалари, ўқув-тарбиявий фаолиятнинг асосий ғоялари, шунингдек, боланинг таълимнинг кейинги босқичига ўтишидаги асосий компетенцияларини белгилаб беради.
Мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўпламлари, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш
- “Илк қадам” давлат ўқув дастурига асосан гуруҳ хоналарини ривожланиш соҳаси бўйича жиҳозлаш:
- Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
- Ижтимоий ва ҳиссий ривожланиш;
- Нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш кўникмалари;
- Билиш жараёнининг ривожланиши;
- Ижодий ривожланиш
- Машғулот хонасини жиҳозлаш.
- Ётоқхона учун жиҳозлар.
- Кириш йўлакчаси учун жиҳозлар.
- Гигиена учун жиҳозлар.
- Ёнғин хавфсизлиги талаблари
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |