Сўровнома ва тестлар Психодинамик хусусиятлар. Экстра-интровертлик ва нейротизм (ҳиссий барқарорлик) даражасини аниқлаш



Download 22,15 Kb.
bet1/2
Sana29.04.2022
Hajmi22,15 Kb.
#594514
  1   2
Bog'liq
2-amaliy Ayzenk


Сўровнома ва тестлар
1.Психодинамик хусусиятлар. Экстра-интровертлик ва нейротизм (ҳиссий барқарорлик) даражасини аниқлаш
Шу мақсадда шахснинг психодинамик хусусиятларини аниқлаш имконини берадиган Айзенк сўровномасидан фойдаланилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра невротизациянинг юқори даражаси педагог касби учун зид хусусият бўлиб, бундай хусусиятга эга бўлган инсонлар мулоқот жараёнида бошқаларга зиён етказиши мумкин. Экстраверсия-интроверсия ўқитувчи томонидан қўлланиладиган ўқувчиларни “тақдирлаш” ва “жазолаш”, мулоқотчанлик билан боғлиқ. Айзенк методикаси ёрдамида, шунингдек темперамент типини аниқлаш мумкин бўлиб, педагогик фаолиятнинг қийинчиликларини эътиборга олган ҳолда меланхолик типидаги инсонларга хос бўлган касбдан қониқмасликка ва асаб системасининг ишдан чиқишига ва ишчанликнинг пасайишига олиб келиши мумкин бўлган хусусиятларни бартараф этиш бўйича индивидуал тарзда иш олиб бориш имконини беради.

Айзенк шахс сўровномаси” методикаси.


57 та саволдан 24таси инсоннинг интровертлик ва экстравертлик даражасини аниқлайди. Бу тушунчалар швейцар психологи К.Г.Юнг томонидан киритилган. Бу атамалар лотинча»экстра» - «ташқари», «интра» - «ичкари» и «верто» «қаратаман»
Экстравертлар қуршаб турган дунёга мослашувчан, соддадил, фаол, ҳиссий намоён бўлишда очиқ, ҳаракат ва таваккални севувчи одамлар. Улар учун импулсивлик, ҳулқ-атворда эгилувчанлик, мулоқотчанлик ва ижтимоий мослашувчанлик хос. Одатда улар фаол, сершовқин одамлар, «йиғилишларнинг жони «, ўтиришларни олиб борувчи, ажойиб бизнесмен ва ташкилотчи, фикр билдиришда чўрткесар. Янги таассурот ва ҳиссиётларга берилувчан, ҳушчақчақ, тез қарор қабул қиладиган ишларни яхши бажарадилар, бахтсиз ҳодисалар уларни четлаб ўтмайдиган тоифа одамлар.
Интровертлар- ўзининг ички дунёси кўпроқ аҳамиятга эга бўлган одамлар, улар фикрлашга, ўзини ўзи таҳлил қилишга мойилдирлар, ўзларининг хатти-ҳаракатларини, ҳис туйғуларини бошқара оладилар. Мулоқотга қийин киришадилар, дўстлари кўп эмас, лекин уларга содиқ. Ижтимоий мослашувда қийинчилик ҳис этадилар, сершовқин, одамлар кўп йиғиладиган жойларни ёқтирмайдилар, кўп ҳолларда ижтимоий пассив одамлар.
«Соф» экстраверт ва интровертлар деярли бўлмайди, лекин биз у ёки бу полюсга (қутбга) яқин ўринни эгаллаймиз.
Қолган 24 та савол ҳиссиётларнинг барқарор эмаслигини, ёки аксинча турғунлик, босиқликни аниқлайди. Ниҳоят тестдаги 9 та савол самимий жавоб берганингизни аниқлаш имконини беради.
Саволларга «ҳа» ёки «йўқ» жавобини беринг.

  1. Сиз тез-тез янги таассуротлар олишга интиласизми?

2. Сиз кўпинча Сизни тушунадиган, қўллаб-қувватлайдиган дўстларга эҳтиёж сезасизми?
3. Сиз бепарво инсонмисиз?
4. «Йўқ» деб жавоб бериш Сиз учун жуда қийин, шундай эмасми?
5. Бирор бир қарорга келишдан олдин мулоҳаза юритасизми?
6. Ваъдангиз устидан чиқасизми (бу сизга қулай ёки ноқулай бўлишидан қатъий назар)?
7. Тез-тез кайфиятингиз ўзгариб турадими?
8. Одатда сиз ўйламасдан тез гапиришингиз ва бирор бир ишни
тез бажаришингиз ростми?
9. Сиз ўзингизни кўпинча бахтсиз ҳис қиласиз, бунга асосли сабаблар бўлмаса ҳам?
10. Гаров ўйнаб деярли ҳар қандай ишни бажарган бўлармидингиз?
11. Қарама-қарши жинсли истараси иссиқ одам билан мулоқот ўрнатишда Сизда тортинчоқлик, уялиш ҳисси пайдо бўладими?
12. Баъзида жаҳлингиз чиқиб, ўзингизни идора қила олмайсизми?
13. Кўпинча қисқа муддатли кайфият таъсирида ҳаракат қилишингиз ростми?
14. Кўпинча бирор бир нарсани гапириб қўйиб, кейин афсус қиласизми?
15. Одамлар орасида бўлгандан кўра китоб ўқишни афзал кўрасизми?
16. Сизни хафа қилиш осонми?
17. Кўпроқ дўстлар даврасида бўлишни ёқтирасизми?
18. Сизда бошқалардан сир тутадиган ўй-хаёллар бўладими?
19. Баъзида катта шижоат, ғайрат билан, баъзида эса жуда сусткашлик билан ишга киришишингиз ростми?
20. Дўстларингиз камроқ, айниқса яқинлари бўлишини афзал кўрасизми?
21. Орзуларга берилувчанмисиз?
22. Сизга бақиришганда Сиз ҳам шундай жавоб берасизми?
23. Сизни кўпинча айбдорлик ҳисси безовта қиладими?
24. Ҳамма одатларингиз ҳам ёқимли ва маъқул деб ўйлайсизми?
25. Дўстларингиз даврасида ҳиссиётларингизга эрк бериб хурсандчилик қиласизми?
26. Ўзингизни ҳиссиётли ва ўта қўзғалувчан инсон деб ҳисоблайсизми?
27. Сизни қувноқ инсон деб ҳисоблашадими?
28. Кўпинча қандайдир муҳим ишни бажариб, уни бундан ҳам яхши бажаришим мумкин эди деган фикрга келасизми?
29. Нотаниш одамлар даврасида бўлганингизда Сиз кўпинча гапирмай жим ўтирасизми?
30. Баъзида ғийбатлашиб турасизми?
31. Ҳар-хил ўй-ҳаёллар безовта қилганидан ухлашингиз қийин бўладими?
32. Бирор нарса ҳақида кимдандир сўрагандан кўра, уни китобдан ўқиб олишни афзал кўрасизми?
33. Юрагингиз тез-тез урадими?
34. Сизга доимо диққатни талаб қиладиган иш ёқадими?
35. Сизда титроқ тутиш ҳолатлари бўлиб турадими?
36. Текширишдан қўрқмаганингизда транспортда юк учун доим ҳақ тўлармидингиз?
37. Бир-бирини устидан куладиган, мазаҳ қиладиган давраларда бўлиш Сиз учун ёқимсизми?
38. Жаҳлингиз тез чиқадими?
39. Сизга тез ҳаракатланишни талаб қиладиган ишлар ёқадими?
40. Содир бўлиши мумкин бўлган нохушликлардан безовталанасизми?
41. Сиз секин шошмасдан юрасизми?
42. Сиз учрашувга ёки ишга кечикиб борганмисиз?
43. Даҳшатли тушлар кўрасизми?
44. Суҳбат қуришни яхши кўрганингиздан нотаниш одамлар билан ҳам гаплашиш имкониятини қўлдан чиқармаслигингиз ростми?
45. Сизни қандайдир оғриқлар безовта қиладими?
46.Узоқ вақт одамлар билан мулоқот қилишдан маҳрум бўлсангиз ўзингизни бахтсиз ҳис этасизми?
47. Ўзингизни асабий одам деб ҳисоблайсизми?
48. Танишларингиз орасида Сизга умуман ёқмайдиганлари борми? 49.Мен ўзимнинг кучимга ва имкониятларимга тўлиқ ишонаман деб айта оласизми?
50. Одамлар сизнинг ишдаги камчиликларингиз ва шахсий хатоларингизни кўрсатсалар осон хафа бўласизми?
51. Ўтиришлардан тўла қониқиш ҳосил қилиш мумкин эмас деб ҳисоблайсизми?
52. Сизни бошқаларга нисбатан салбийроқ шахс эканлигингиз безовта қиладими?
53. Зерикарли даврага жонланиш киритишингиз осонми?
54. Ўзингиз тушунмаган нарсалар ҳақида гапиришингиз ҳолатлари бўлиб турадими?
55. Саломатлигингиз ҳақида қайғурасизми?
56. Бошқалар устидан кулишни яхши кўрасизми?
57. Уйқусизликдан безовталанасизми?
Тест натижалари асосида ўзингизнинг характерингиз хусусида мулоҳаза юритиш учун жавобларингизни калит билан солиштиринг. Агар жавобларингиз калит билан мос тушса, у ҳолда «х» белгисини қўйинг.


  1. Download 22,15 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish