СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ
1-маъруза
СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ
ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
режа
1. Спорт психологиясининг предмети
2. Спорт психолигиясининг вазифалари.
3. Спорт психологияси фани пайдо бўлиши ва
ривожланишининг қисқача тарихи .
4.Ўзбекистонда спорт психологиясининг шаклланиши
5.Спорт психологиясининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги
1.1. Спорт психологиясининг предмети
Психология фанлари ичида спорт психологиясининг предмети, тарихий нуқтаи назардан олиб қараганда нисбатан яқинда, яъни ХХ асрнинг ўрталарида пайдо бўлди. Унинг дунёга келишига замонавий спорт турларининг кескин ривожланиши, спорт ютуқларининг изчил тарзда юқорилаб, ўсиб бориши ҳамда спортнинг жамият ҳаётига тобора жадаллик билан кенг миқёсда сингиб бориши сабаб бўлди.
Спортчининг психикаси жиддий ўрганилмасдан, замонавий спорт ютуқларининг ҳар томонлама ривожлантириши имконияти йўқлиги барчага маълум бўлиб қолди. Спорт мураббийси спортчининг психик функциялари, психологик сифатларини билмаган ҳолда, унинг олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга қодир эмас. Спортда юксак ютуқларни қўлга киритиш учун мураббий спортчини ҳар томонлама мукаммал билиши керак.
Ҳар қандай фан каби спорт психологияси ҳам ўз ўрганиш предметига, яъни соҳасига эгадир. Спорт психологияси ўрганадиган асосий объектлар бу - спортчи, спорт мураббийси (тренер) ҳамда спорт ҳаками (арбитр) дир. Юқорида баён этилганлардан спорт психологиясининг предмети спортчини тайёрлаш жараёнида унинг психикаси ва онгининг махсус тенденциялари шаклланишини, шу билан бирга спорт мураббийси ва арбитрни психологиясини хам ўрганади. Спорт психологияси спорт фаолияти шароитларида инсон психикаси эволюцияси қонуниятларини очиб беради ва бир-бирларидан фарқланувчи кўплаб спорт турларининг ўзига хос психологик хусусиятларини ўрганади.
1.2. Спорт психолигиясининг вазифалари.
Спорт психологиясининг қуйидаги асосий олтита вазифасини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Спорт фаолиятининг ижтимоий-психологик жиҳатларини ўрганиш.
Ушбу вазифанинг аҳамияти ижтимоий спорт психологиясининг пайдо бўлиши ҳамда унинг ўз назарий базасига, феноменологиясига, услубларига эга махсус соҳага айланиши билан изоҳланади.
Умумий тарзда айтганда, бу спортчи хатти—ҳара-
катларини уни қуршаб турган ижтимоий муҳит билан алоқадорликда ўрганишдан иборатдир.
2. Спортчи, спорт мураббийси, спорт ҳаками шахсини шакл-
лантириш ва ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этиш.
Спортдаги шахс психологияси тушунчаси билан инсон хатти-ҳаракатларининг бетакрорлигини, индивидуал ва ўзига хослигини ўрганиш ва иккинчи тарафдан айнан шунга ўхшаш ҳолатларда юз берадиган психик ҳолатлар асосида ётувчи фарқларни ўрганиш ўзаро боғлиқдир.
3. Ҳаракат малакаларини ва сифатларини такомиллаштиришнинг психологик асосларини ўрганиш.
Кўпинча спортда муваффақият қозонишнинг асоси сифатида – доимий такомиллашувчи махсус ҳаракатлар ва ҳаракат сифатлари намоён бўлади.
Ҳаракат малакаларини шакллантириш, уларни автоматлаштириш зарурияти шунингдек жисмоний қобилиятларнинг намоён бўлиши азал—азалдан ҳам спорт психологларининг
эътибор марказида бўлиб келган.
4. Мусобақа фаолиятининг муваффақиятини таъминловчи омилларни ўрганиш.
Спорт мусобақалари - спорт фаолиятининг авж нуқтаси ва ҳал қилувчи омилидир, зеро улар спортчилар психикасига юқори талабларни қўяди. Шу сабабли ҳам мусобақа шароитларида психиканинг намоён бўлиши ва ривожлантирилишини назоратга олиш ва ўрганиш лозим.
5. Спорт фаолиятини психологик таъминлашнинг асосларини ўрганиш.
Спорт психологлар тадқиқотларининг аксарияти амалий вазифаларини ҳал этиш билан боғлиқдир. Яъни улар ўз илмий ишларида спортда қўлланилиши мумкин бўлган ишланмаларни спорт мураббийлар ва амалий психологлар учун етарли даражасига етказиш.
6. Фанлар тизимига спорт психологиясининг интеграциялашуви йўлларини ўрганиш ва унинг ютуқларини спорт фаолияти амалиётида қўллаш.
Ушбу вазифанинг бажарилишига спорт психологияси тараққиёти истиқболларини ўзида акс эттирувчи замонавий илмий тадқиқотларнинг кенг миқёслари жавоб бериши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |