Спорт машғулотининг



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/113
Sana14.11.2022
Hajmi1,54 Mb.
#865528
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   113
Bog'liq
Sport mashg’ulotining nazariy asoslari. Salomov R.S. 2005

б и о л о г и к
асосдаги жараённинг бирин - 
кетин келадиган моментлари (стадиялардир; улар спортчи 
организмида машғулотнинг ва бошқа омил-ларнинг 
таъсири остида рўй берадиган физиологик
,
биохимик ва 
морфологик ўзгаришларнинг босқичларидир. Машғулот 
даврлари эса, ўз моҳияти жихатидан 
п е д а г о г и к
жараённинг бирин-кетин келадиган стадияларидир; улар 
спортчининг 
ўсишига 
мақсадга 
мувофиқ. 
таъсир 
кўрсатадиган маълум восита ва методлардан
унумли 


177 
фойдаланиш билан характерланади. Демак, машғулот 
даврлари 

спорт 
формасини 
ривожлантиришни 
бошқариш жараёнининг бирин - кетин келадиган стадияла-
ридир. 
Машғулот 
циклидаги 
даврларнинг 
миқдори 
ва 
давомийлиги 
аслида 
спорт 
формасини 
ўстириш 
фазаларининг миқдори ва давомийлиги мос келиши керак. 
Бироқ ҳамиша шундай бўлавермайди. Бунга иккинчи 
даражали нарсалар сабаб бўлиши мумкин. Бошқа ходисалар 
бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун спорт формаси 
ривожланиши иккита циклини ўз ичига олган бешта 
машғулот давридан иборат «иккиланган» машғулот циклини 
кўриб чиқамиз. Бунда даврлардан бирининг фонида спорт 
машғулотнинг таркибий қисмларини, жумладан юкламалар 
ҳажмини ва интенсивлигини ўзгартириш йўли билан спорт 
формасининг ривожланиш фазасини қисқартиш ёки чўзиш 
мумкин. Бироқ бунда ўзбошимчалик бўлмаслиги керак. Бу 
фазаларни 
чексиз 
суратда 
узайтириш 
ҳам, 
бехад 
қисқартириш 
ҳам 
мумкин 
эмас, 
чунки 
уларнинг 
муддатлари кўп жиҳатдан организм ривожланиши ички 
қонуниятлари билан белгиланади ва бир қатор конкрет 
шароитларга 
(спортчининг 
олдиндан 
тайёрлик 
даражасига, 
спорт 
турларининт 
хусусиятларига 
ва 
ҳоказоларга) боғлиқ бўлади фундаментал даври аслида 
спорт формасига кириш учун мазкур конкрет шароитда 
зарур бўлган вақтдан қисқа бўлиши мумкин эмас. Мусобақа 
даври спорт формасини кейинги прогреесга халал бермаган 
ҳолда сақлаб туриш имкониятлари йўл қўйганидан узун 
бўлиши мумкин эмас. Ўтиш даврининг муддатлари 
биринчи галда аввалги юкламаларнинг жамланган миқдори 
ҳамда куч - қувватни тиклаб олиш жараёнининг қанча давом 
этишига боғлиқ



178 
Машғулот циклининг умумий узунлигини кўпинча 
тақвим йили билан белгилайдилар. Тажриба ва махсус 
тадқиқотларнинг кўрсатишича, кўп ҳолларда спорт 
натижаларини ўстиришни таъминлаш учун мазкур 
муддат тўла етарлидир. Шу билан бирга спортнинг айрим 
турларида (оғир атлетика, енгил атлети-канинг тезкор - 
кучлилик турларида, сузишдаги, спиринтер масофаларида 
ва афтидан, спортининг шу характердаги бошқа турларида 
ҳам) спорт формасини фақат бир йилда эмас, ҳатто ярим 
йилда ҳам янгилаш мумкинлиги аниқланган. Спортнинг 
бундай турлари учун бир йиллик ҳамда ярим йиллик (ёки 
«иккиланган») машғулот циклларидан, уларни маълум 
тартибда бир - бири билан алмаштириб, фойдаланиш 
мақсадга мувофикдир. 
Ҳар жиҳатдан қараганда, ярим йилликдан кам бўлган 
цикллар спорт формасини янгилаш учун доимий асос бўла 
олмайди. Бир йилликдан ортиқ; муддатли цикллар баъзи 
холарда маъқулроқ, бўлиб чиқиши хам мумкин. 
Малакали спортчилар учун даврларнинг таҳминан 
қуйидаги муддатларини белгилаш мумкин: 
Фундаментал даври 3,5-4 ойдан (бу ярим йиллик ва 
«иккинланган» машғулот цикллари учун характерлидир) 
5-7 ойгача (бир йиллик циклларда); 
Мусобақалар даври - 1,5-2 ойдан (ярим йиллик ва 
«
иккиланган
» циклда) 4-5 ойгача (бир йиллик циклда); 
ўтиш даври 3-4 ҳафтадан (ярим йиллик циклда) 6 хафтагача 
(бир йиллик ва «
иккиланган
» циклларда). Афтидан, жуда 
кўп 
спорт 
турлари 
учун 
даврларнинг 
рационал 
муддатлари ана шу чегараларда бўлиши мумкин. Бунда 
спортнинг 
бир 
хил 
турлари 
учун 
кўрсатилган' 
муддатларнинг тўла диапазони, бошқа турлари учун эса 
фақат айрим муддатларгина тўғри келади. 


179 
Машғулот даврларининг узунлиги спорт билан кўп 
йиллар давомида шуғулланиш жараёнида ўзгармас бўлиб 
қолмайди. Шунинг учун юқорида келтирилган рақамлар 
барчага баравар тўғри келавермайди. Улар асосан нисбатан 
яхши машқ, кўрган, шаклланиб бўлган, ўса бораётган 
спортчиларга тааллуқлидир. Машқ билан чиниққанлик 
қанча кам ва машғулотда қўлланила-диган - юкламалар 
даражаси қанча паст бўлса, муддатлардаги фарқ ҳам 
шунча кўп 6ўлади. 
 



181 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish