Спорт машғулотининг назарий асослари



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/18
Sana23.03.2022
Hajmi0,6 Mb.
#506941
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
sport mashgulotining nazarij asoslari

Спорт натижалари
” – спортдаги сон ва сифат 
дара-жасини кўрсаткичидир. 

Спортчининг таснифи
” – спортчини барқарор 
таснифи бўлиб, маълум вақт ичида ёки спорт 
мусобақаларида қатнашишини умумлашган якунидир. 
Ўзбекистон 
Республикасида 

ягона 
спорт 
таснифи
” мавжуд бўлиб ҳар тўрт йилда ўзгариб туради. 
Спортни ижтимоий ходиса сифатида ўзига хос 
хусусияти шундан иборатки, у асосан жамиятга 



инсоннинг жисмоний сифатларини ривожлантирувчи 
восита сифатида хизмат қилади, шу билан бирга, унинг 
маънавий камолатига ҳам кучли таъсир кўрсатади. 
Мазкур хусусияти жисмоний тарбиянинг муштарак 
белгисидир. Инсоннинг ижтимоий онгини ривож 
топганлиги жисмоний маданиятни вужудга келишидаги 
субъектив омили деб ҳисобланади. 
Жисмоний тарбия ва спорт назарияси, фан 
сифатида, инсоннинг жисмоний тарбия ва спорт бўйича 
жамиятда кўрсатган фаолиятини, янги шахснинг мазкур 
фаолият давомида, қонуний тарзда шаклланиши ва 
жисмонан комил инсон бўлиб етишишини ўрганади ва 
тадбиқ қилади. 
Жисмоний тарбия ва спортнинг ижтимоийлиги 
унинг оқибатларидан самарали равишда манфаатдордир 
деб ҳисоблайди (О.А. Милштейн). 
Бу оқибатлар мажмуи, спорт билан шуғулланган 
ҳар бир жамоа аъзоси, ҳар бир ижтимоий гурух учун 
қанчалик фойда ёки зиён келтиришини аниқлаб беради. 
Буларга қуйидагилар киради: 
- аҳолини барча ижтимоий гуруҳ ва табақаларига 
жисмоний тарбия тизимининг ижтимоий таъсири; 
- жисмоний тарбия бошқарувини ташкил қилиш ва 
унинг фаолият самарадорлиги; 
- ҳар бир жамият аъзосининг руҳан ва жисмонан 
соғлом бўлишига, унинг ижодкор шахс сифатида ҳар 
томонлама камол топишига, унинг меҳнат фаолияти, 
ижтимоий сиёсий ҳаракати, умуман, ижтимоий қиёфаси 
ва фаолиятига, ҳаётда тутган ўрнига спортнинг тарбия, 
таълим ва соғломлаштиришга қаратилган таъсирининг 
амалий натижаси; 
- машғулотдан бўш вақтларда самарали дам олиш 
усуллари ва бундай дам олишнинг оммавийлиги; 


10 
- оммавий ахборот воситалари орқали жисмоний 
тарбия ва спортни тарғиб қилишнинг самарадорлиги; 

халқаро спорт ҳаракатлари ва олимпия 
ўйинларининг 
ривожланишига, 
турли 
мамлакат 
халқлари 
ўртасида 
тинчлик 
– 
тотувлик 
ва 
ҳамкорликнинг 
ривожланишига, 
кескинликни 
юмшатишга қўшган ҳиссасининг самарадорлигига 
боғлиқдир. 
Спорт ҳамиша жамият олдида, бир қатор муҳим 
вазифаларни бажариб келган ҳозирги кунда вазифалар 
бундан ҳам кўпая боради. 
Спорт шахснинг ҳар томонлама ривожланишига 
махсус тарзда таъсир кўрсатади, ҳаётий кўникма ва 
малакаларнинг шаклланишига ёрдам беради, маънавий, 
ахлоқий ва ақлий ўсишга, шахснинг мардлик, ирода, 
руҳий тетиклик каби хусусиятларини чиниқтиришга 
кўмаклашади, инсонларда ўзаро ҳурмат, дўстлик-
иноқлик ҳиссиётларини тарбиялайди, ўзаро ёрдам, 
олийжаноблик, ҳалоллик, байналминаллик руҳи ва 
бошқалар спортнинг энг муҳим фазилати ҳисобланади. 
Спорт кўнгилхушлик ва мухлислик билан 
биргаликда соғломлаштириш вазифасини бажаради, 
унинг соғломлаш-тириш турлари, дам олиш, жўшқин 
хордиқ чиқаришга қаратилган бўлиб, соғлом ҳаётнинг 
асоси бўлиб, ҳисобланади. 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish