Кислородсиз тизим - Анаэроб қувват таъминоти. Мушак толалари учун энергия таъминотининг бевосита манбаи бўлиб ҳамиша АТФ (Адинозинтрифосфат кислотаси) хизмат қилади.
АТФ АДФ (Адинозиндифосфат)га ва Ф (фосфат)га парчаланади. Парчаланиш чоғида 9-10 ккал (38-42 кдж) энергия ажралиб чиқади.
АТф -------- АДФ+Ф+ энергия. Бунда ажратилган энергия фақат учдан бири мушак ишлашига хизмат қилади, учдан иккиси иссиқлик ҳосил қилиб беради.
АТФ ни мушакда деярли чегараланган миқдорда (3,5-7,5 ммол/кг) бўлганлиги сабабли қисқа вақт ичида (1-3 сек) жадал ишлаш оқибатида иш тўхтамайди. АТФни тикланиши (ресинтез) нисбатан оддий бўлган биохимик жараён ёрдамида амалга оширилади.
АТФ парчаланиши натижасида вужудга келган АДФ ва Ф маҳсулотлари қайта бирикади.
АДф+Ф+энергия-------АТФ
Бу биохимик реакция учун энергия талаб этилади. У бошқа энергия манбаларининг парчаланиши оқибатида юзага келади.
АТФ қандай шаклда ва қайси қувват манбалари ёрдамида тикланиши вақт бирлигида талаб қилинадиган энергияга боғлиқ. Мушак осойишда турган ҳолатдан бирданига, жуда кучли тарзда ишга тушиб кетса АТФ КрФ (креатинфосфат) ёрдамида тикланади
Крф-АДФ------- креатин (К)+АТФ
Бир моль КрФ тахминан бир моль АТФ ишлаб чиқарилганлиги сабабли бу жараён натижасида энергия чиқиши тахминан парчалан-ганда олинадиган энергияга тенг бўлади.
1 моль КрФ----Кр + Ф 1 моль АТФ ----- АДФ+Ф
Креатинфосфат мушакларда кам миқдорда (16-28 ммол/кг) бўлади.
КрФ нинг бу миқдори 7-12 сек давомида ўта жадал ишлашга, 15-30 сек давомида жадал ишлашга етарли бўлади. Ундан кейин ишни тўхтатиш ёки унинг жадаллигини пасайтиришда керак бўлади. Бироқ биз ишни тўхтатмай, унинг жадаллигини пасайтирсак, бу холатда АТФ ни тикловчи энергия манбаси алмашиб қолади, бошқача айтганда КрФ гликогенга айланади.
Бундай шароитда мушакда мавжуд бўлган гликоген кислороднинг иштирокисиз сут кислотасига (лактат) парчаланади.
Гликоген------- лактат + АТФ
Бунда бир моль мушак гликогени 3 моль АТФ ни етказиб беради.
1 моль гликоген ----------- лактат + 3 моль АТФ.
Бир неча сония жадал ишлаганидан кейин бу биохимик жараён анча фаоллашиб кетади.
Гликоген парчаланиши йўли билан АТФ ни тикланиши (кислород бўлмаганда) бир вақт оралиғида фосфат парчаланиши пайтида олиш мумкин бўлган энергиянинг учдан бир қисмини ажратиб беради.
Шунинг учун иш жадаллиги сусайишга мажбур. Масалан, 100 метрга югуриш чоғида 60-80 метрдан югуриш тезлиги пасаяди, негаки қувватга бой бўлган модда фосфат заҳираси камая боради ва тана самараси камроқ бўлган гликогендан энергия олишга ўтишга мажбур бўлади.
Кислород иштирокисиз гликоген парчаланганда моддалар алма-шинувининг нордон маҳсулотлари (лактат, СО2 ва бошқ.) ҳосил бўлади.
Жадал ва узоқ давом этмаган иш жараёнида улар етарли дара-жада парчаланмаслиги ва танадан чиқариб ташланмаслиги мумкин. Шунинг учун кучли чарчашга олиб келадиган юкдан кейин мушакда лактат тўпланиши 30 ммол\л гача ва қонда 20 ммол/л гача кўтарилади. Ишни ниҳоятда чарчагунича бажаргандан кейин, ёки бошқача айтганда бу пайтда мушакнинг каттагина қисми кучли ҳаракат қилганда (масалан, кураш пайтида кучли олишувдан кейин) лактат 25-28 ммол.гача етади.
Лактатнинг каттагина қисмини тана чиқит қилади. Бу гликогенни парчаланишини қийинлаштиради, бунинг натижасида АТФ ресинтези (тикланиши) пасаяди.
Шунга кўра АТФ қуввати фақат мушакларни қисқаришига эмас, балки уларнинг бўшашуви учун ҳам зарур бўлади, шу сабабдан АТФ ни етишмаслиги ишлаётган мушакларни тортишиб (беҳосдан мушакларни кучли қисқариб) қолишига олиб келиши мумкин.
Оралиқдаги юкламалар ишлаётган мушаклардан нордон моддаларни қисман чиқиб кетишига хизмат қилади, аммо шу пайтнинг ўзида қисқа танаффуслар гликоген заҳирасини тўлатиш имконини бермайди.
Шунга кўра юкламанинг ҳар бир қатламида гликоген камайиб бораверади. Бундай оралиқ юкламалар бир топқир жадал юкламаларга қараганда гликоген уйчасини (у тўпланадиган жойни) анча бўшаб қолишига олиб келади.
Кўрсатиб ўтилган биохимик жараёнлар деярли кислороднинг иштирокисиз рўй беради, шунинг учун уларни анаэроб (кислородсиз) деб юритилади.
АТФ ни КрФ парчаланишидаги қувват ҳисобига тикланиш жараёни анаэроб-алактат (лактат ҳосил бўлмайдиган) деб номланади, АТФ ни гликоген парчаланиши ҳисобига тикланиши анаэроб-лактатли (лактат ҳосил бўладиган) деб юритилади.