Спорт иншоотлари фаолиятини режалаштириш
Спорт иншоотлари фаолиятини режалаштириш ишлари бир йил муддатга ёзги, қишки) спорт сезонига мўлжалланиб тузилади. Қаттиқ қиш бўладиган ойларда ёзги сезон апрелдан бошлаб, қишки сезон эса октябр-ноябрдан режалаштирилади. Қаттиқ қиш бўлмайдиган жойларда декабр-январ баҳор сезонига спорт иншоотларини ишларига ўтиш даври деб ҳисобланади. Спорт иншоотларнинг жорий режаси аввал жисмоний тарбия жамоасида, касаба уюшма қўмитасида ва юқори спорт ташкилотларида тасдиқланади.
Бундан ташқари, жорий режалаштиришнинг бир бўлими бўлмиш молия режаси керакли мутасадди молия ташкилотларида тасдиқланади. Спорт иншоотларнинг жорий режалаштириш ишлари иншоотларнинг функционал фаолиятини ўз зиммасига олади.
1) ташкилий ишлар,
2) ўқув спорт ишлари,
3) спорт тадбирлар ўтказиш,
4) молия масалаларни ечиш,
5) жисмоний тарбия ва спортни оммавийлаштириш,
6) таъмирлаш-қурилиш ишларини олиб бориш,
7) тиббий хизмат кўрсатиш ва техника хавфсизлигини ташкил этиш,
8) моддий техника билан таъминлашлар киради.
Режанинг ҳар бир бўлими спорт иншоотлари фаолиятидаги ривожи, тўғри эксплуатация, молия фаолиятига кўра масалаларни ечиши лозим. Ташкилий ишлар бўлими иншоотларнинг баъзи-бир қисмларининг режасини ҳамда йўриқнома ва қонунларни тузишни, иншоотларга қарашли органларни ташкил этишни ўз зиммасига олади. Ўқув-спорт ишлари бўлими спорт турлари, жумладан умумий жисмоний тайёргарлик, сузиш, коньки учиш, чанғи учиш бўйича спорт секциялар ташкил этишни ўзига мужассам этади. Бу ишлар маълум бир вақтга режалаштирилади, ўқув машғулотлар сеткаси (кун, ҳафта, ўн кунлик ёки ойлик бўйича) бўлади. Маълум бир иншоотларда тахсил кўраётган гуруҳлар соатлар юкламасига қараб спорт иншоотларнинг юклама жадвали деб юритилади.
Спорт иншоотлари ҳафталик жадвали энг кўп тарқалган. Спорт иншоотлари комплексида баъзи-бир спорт иншоотлар жадваллари спорт турлари бўйича умумий бир дарс жадвалига келтирилади. Юклама жадваллари ва дарс жадваллари ҳамма кирадиган ва яққол кўринадиган жойларга осилади. «Спорт тадбирлари» бўлимидаги режа ўз зиммасига ҳамма спорт мусобақалар тақвими режасини олади ва мавсум ёки жорий ойга тузилиб, у ҳам кўринадиган жойга осилади. Даромад ва харажат сметаси Молиявий режа ишлари спорт иншоотлар фаолиятининг энг асосий қисми бўлади. Режалаштирилаётган молиявий операцияларда асосий ҳужжат спорт иншоотларининг даромад ва харажат сметаси ҳисобланади. Бу ҳужжатни тузиш спорт иншоотлари фаолиятини ҳамма қиррасини қамраб олишни талаб қилади. Даромад ва харажат сметаси бир йилга квар-талга бўлинган ҳолда тузилади. Даромад сметасини биринчи қисми спорт иншоотлари бўйича ўтказиладиган ҳар хил мусобақалар даромад моддаси-ни ўз зиммасига олади.
Бу сметага спорт мусобақаларни, байрамларни ва бошқа тадбирлар (концертлар, эстрада ва цирк томошалари, кинофильмларкўргазмаси ва спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари) кириш – тўлов ечимлари киради. Кўпчилик спорт иншоотлар учун жисмоний амоаларга, клубларга, олий ўқув юртларига ва бошқа ташкилотларга мужассам бўлган спорт иншоотларни ижарага топшириш асосий даромад моддаси деб юри-тилади. Ундан ташқари, даромад сметасига умумжисмоний тарбия бўйича тўлов гуруҳлари спорт турлари бўйича пул тўлайдиган спорт гуруҳлар, су-зиш бўйича ўргатув гуруҳлари, инвентар ва ускуналарни ижарага бериш, улардан олинган кирув тўловлар киради.
Ҳаражатни асосий моддасига спорт иншоотларни таъмирлаш, сув қиймати, иситиш, электроэнергия ва транспорт ҳаражатлари киради. Иншоот маъмурияти ишлаб чиқарувчи ходим ва штатда бўлмаган иш-чилар маоши режа харажатини кейинги моддасига киради. Маош фондини ва ишчилар сонини юқори турган молия ташкилотлари тасдиқлайди. Спорт иншоотларини штати, уларнинг таснифи ва бошқа ташкилотларни бу ин-шоотларни таъминлашига боғлиқ. Ойлик ва йиллик маошлар бўйича спорт иншоотлари ишчилар штатлари бўйича жадвал тузилади. Бу жадвал спорт иншоотлари ишга тушиш вақтига қараб раҳбар томонидан тузилиб, юқори турувчи молия ташкилот томонидан тасдиқланади.
Ҳамма давлат бюджетига қарашли спорт иншоотлари учун яна бир муҳим ўринни “Амортизация ажратмалар моддаси” эгаллайди. Бу дегани спорт иншоотлари ҳар йили Давлат банкига амортизация ажратмаларини ўтказади. Ажратмалар йиғиндиси иншоотларни қиймати ва иш муддатларига боғлиқ бўлади. Ҳар бир спорт иншооти нормал ишлатилганда, вақтида жорий ва капитал таъмир қилинганда узоқ муддатда фаолият юргизади. Давлат рганларида тасдиқланган вақт муддати (эксплуатация муддати) амортизация нормаси деб юритилади. Бу маблағларни йиғиндиси йиллик ва квартал амортизация ажратмаларини Давлат банкидаги йиғиндисидан иборат бўлади. Амортиза-ция фонди фақатгина иншоотларни асосий фондларини тўла тиклашига (реновацияга) ёки уларни капитал таъмирига сарфланиши мумкин. Биноба-рин, тиклаш ёки капитал таъмир учун алоҳида амортизация нормалари тасдиқланади.
Адабиётлар
Указ Президента Республики Узбекистан УП № 3154 “О создании Фонда
развития детского спорта Узбекистана”.
“Здоровое поколение – основа развития Узбекистана”. Речь Президента
Республик Узбекистан на IX сессии Олий Мажлиса от 24 июня 2002 г.
Гагин Ю.А. Спортивные сооружения. М., 1976.
Каталог спортивного инвентаря и оборудования для оснащения детских
спортивных сооружений. Т., Узбекистан, 2006.
Коненко И., Малахов Г. М. Спортивные сооружения. Краткий справоч-
ник. Профиздат. 1960.
Легкая атлетика и правила соревневания, М., ФиС, 1984.
Мирзақулов Ш.А., Азизов Н., Нуршин Ж.М. Миллий кураш
мусобақаларини ўтказиш қоидалари. Т., 1993.
Николеенко А.В. Спортивные сооружения. Справочник для факультета
физкультуры пединстита. М., Просвещение, 1976.
Паликарпов А. Спортивные сооружения. М., ФиС, 1972.
Правила игры в футбол. Т., 2002.
Do'stlaringiz bilan baham: |