Spirtli bijgʻish



Download 47,77 Kb.
bet6/6
Sana30.04.2022
Hajmi47,77 Kb.
#599042
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Virusalogiya

Kerakli jihozlar: kolba, filtr qogʻoz, (NH4)3PO4, MgSO4, K2HPO4, NaCl, CaCO3 tuzlari va FeSO4 tuzining 1% li eritmasi, egri nay oʻrnatilgan kauchuk tiqin, suv solingan idish, mikroskop, buyum oynalari, fuksin boʻyogʻi, spirt lampa.
Ishning borishi: Kletchatka (sellyuloza)ni bijgʻitadigan bakteriyalarni toʻplab olish uchun tubandagi tajriba oʻtkaziladi:
500 ml vodoprovod suvida 0,5 g (NH4)3PO4, 0,5 g K2HPO4 0,25 g MgSO4, 0,001 g NaC1 va oziqa muhitini neytrallash uchun bir ozgina CaCO3 hamda 2 tomchi
1 % li FeSO4 tuzi eritmasi qoʻshib eritiladi. Eritmani kletchatkani bijgʻituvchi bakteriyalar bilan zararlantirish uchun unga 1 g chamasi tekshiriladigan tuproq qoʻshib aralashtiriladi. Soʻngra 250 ml hajmli kolba ichiga filtr qogʻoz qoʻyilib, u yuqoridagicha tayyorlangan suyuq aralashma bilan toʻldiriladi. Kolbaning ogʻzi, rasmda koʻrsatilgandek qilib, egri shisha nay oʻrnatilgan kauchuk tiqin bilan bekitiladi. Nayning ikkinchi uchi suv toʻldirilgan idishga botiriladi.
Shundan keyin kolba va suvli idish 35°li .issiq termostatga qoʻyiladi. Bijgʻish jarayoni natijasida eritma loyqalanadi, filьtr qogʻoz esa shilimshiqlanadi va sargʻayadi. Gazlarning harakatlanishi natijasida tolalarga ajralgan va titilgan filьtr qogʻoz parchalari kolba ogʻzigacha koʻtarilib, toʻplanadi. Bijgʻish natijasida hosil boʻlgan gazlar egri nay orqali tashqariga chiqadi. Moy va sirka kislotalar esa eritma tarkibida qoladi. Kletchatkani bijgʻituvchi bakteriyalarni koʻrish uchun yuqoriga koʻtarilgan qogʻoz parchalarini yoki kolba ichidagi suyuqlik ostiga choʻkkan filьtr qogʻozni olib, buyum oynasi ustida mazok tayyorlanadi. U quritilgandan soʻng fuksin boʻyogʻi bilan boʻyalib, mikroskopning immersion ob’ektivi orqali qaraladi. Bu mazokda tayoqchasimon basillus sellyuloza xidrogenikus va basillus sellyuloza metanikus koʻrinadi. Bakteriya hujayrasining bir uchida spora hosil boʻlganligi sababli u baraban tayoqchasiga oʻxshaydi.
64-savol Odam va hayvon virus kasalliklarida uchraydigan kasallik alomatlari
Грипп вирусининг ва хусусиятлари.Тарқалиши: аксирганда, йўталганда ва гапирганда ҳавода тарқаладиган суюқлик томчилари орқали бўлади (6-расм). Грипп вируси – бронхит, плеврит каби “иккиламчи касалликларга” йўл очиб беради .
Морфологик ва культурал хусусиятлари. Грипп вируси шарсимон шаклли, товуқ эмбрионида ва тўқималар культурасида ўсади. Антигенлик хусусиятлари ва типи. Антигенлик хусусиятига кўра грипп вируси 4 типга (А, В, С, Д) бўлинади. Грипп вирусининг антигени эрувчан хусусиятга эга. Бу антиген узоқ сақланади, у 1000С да парчаланиб кетади (Ю. Аҳмаджонов, 1964). Бу антиген рибонуклеопротеиддан иборат бўлиб, вируснинг типига спецификдир, лекин вируснинг антигенлик хусусияти ўзгариб туради.
Агар грипп вирусини кучсизлантириб, у билан иммунизация қилинса, организмда иммун модда - антителолар ҳосил бўлади. Иммун модда касаллик натижасида вируснинг эрийдиган қисми - антигенига қарши ҳосил бўлади. Токсигенлиги. Грипп вирусининг заҳарли моддаси борлиги ҳайвонларда синаб аниқланган. Вирусни қуён ёки денгиз чўчқасининг кўзига киритилса, токсин таъсирида кўзда кератит пайдо бўлади. Агар грипп вирусини тухум эмбрионида ўстириб, аллантоис суюқлигидан сичқонга қон томиридан ва миясига киритилса, сичқон 24 соатда заҳарланиб ўлади. Грипп вирусининг заҳарли моддаси грипп касаллигининг бошланғич даврида одам қонида ҳам топилади. Бу заҳарли модда вирус заррасининг хусусиятига боғлиқдир. Вируснинг типларига кўра, унинг заҳарли моддаси ҳам ҳар хил бўлади, улар ўзига мос келадиган иммунмоддали (гомологик) қон зардоби билан нейтралланади. Грипп вирусининг токсини грипп касаллигидан тузалганларнинг қон зардоби билан нейтралланади. Чидамлилиги. Грипп вируси чидамсиз бўлиб, уй температурасида бир неча соатда ўлади. Музлатилган ҳолда бу вирус вирулентлигини бир неча ойлаб сақлайди. Лиофиль усулда вакуумда қуритилиб, паст температурада сақланса, бу вирус бир неча йилгача тирик қолади. 650 С да грипп вируси 5-10 минутдан сўнг ҳалок бўлади. Ишқорий ва нордон муҳитга, эфир таъсирига ҳамда дезинфекция қилувчи моддаларга чидамсиздир. Ультра бинафша нур, ультратовуш таъсирларига сезгирдир, глицеринда бир қанча ой сақланиши мумкин. Патогенлиги ва патогенези. Грипп вируси оқ сичқон, оқ каламуш ва оқ сассиқ кўзанга патогендир. Бу ҳайвонларнинг нафас йўлларини шикастлайди. Бу вирус юмронқозиқ ва бошқа ҳайвонларга осонлик билан ўтади. Гриппни қўзғатувчи пневмотроп вирус одамга ҳаво билан юқори нафас йўлларидан кириб, шиллиқ пардада кўпаяди ва у ердаги цилиндрик эпителий ҳужайраларини некрозлантириб нобуд қилади, айни вақтда вирус
бутун организмни ҳам заҳарлайди. Кейин вирус нафас йўлининг бошқа қисмларига ёйилиб, бронх ва альвеолаларга етиб бориши мумкин. Клиник белгилари. Гриппда инкубацион давр кўпинча 2-10 соат (баъзан 48 соат ва ундан кўп ҳам бўлиши мумкин) давом этади. Касаллик симптомлари оғир заҳарланиш ва нафас йўлларини яллиғланиши, одатдаги типик ҳолатларда касаллик 10 кунда ва ундан ортиқроқ кунда ўтади ва тўла тузалиб оёққа туриши бир ойга чўзилади. Болаларда, ёши катта ва сурункали касаллар билан оғриган одамларда грипп ўпка, бош мия ва юрак мусулларида асорат бериши мумкин. Гриппнинг оғир ўта юқори токсик ҳолатларида (гипертоксик) қон кетишлар, мия, юрак ва ички органларнинг ишлари бузилади ва летал ҳолатга олиб келиши мумкин. Касалликнинг асосий клиник белгилари расмда келтирилган.
Юқорида айтилганидек, вирус, одатда, касал одам йўталганда, аксирганда, ҳавога сачраган тупук заррачалари воситасида юқади. Шу билан бирга бемор қаттиқ иситмалайди, боши оғрийди. Айниқса, кўз косачаси атрофида оғриқ бўлади, тана қақшайди, касал дармонсизланади, йўталади. Тумов белгилари пайдо бўлади ва баъзан касалнинг овози бирқадар бўғилади,
иштаҳаси пасайиб, оғиз мазани ажрата олмайди. Қонда лейкопения бўлиши гриппнинг доимий белгисидир. Касалнинг муҳофаза кучлари пасайгани учун организмдаги нормал ва шартли патоген микрофлора фаоллашиб, бир қатор қўшимча инфекциялар аралашади. Кўпинча бронхит, синусит, пневмония ва бошқа инфекциялар рўй бериши мумкин. Грипп ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам катта эпидемия тусида тарқалган, баъзан эса пандемияга айланувчи касалликдир.
Усимликларда учрайдиган вирусли касаллик аломатлари
Ишдан мақсад: Фитопатоген вируслар билан касалланган ўсимликларда ҳосил бўладиган симптомлар ҳақида маълумот олиш. Керакли материаллар: Помидор, тамаки, бодринг, ғўза, рапс ва бошқа ўсимликларнинг мозаика симптомли барглари (расм ёки гербарий материаллари), жўхори, ғумай, арпанинг чизиқли мозаика барглари, карам, шолғом, редис ва турпнинг мозаикали барглари. Даладан ёки иссиқхонадан янги териб келинган ўсимликлардан гербарийлар тайёрланади ва уларни систематик ўринлари аниқланади, ҳар бир гербарий материали остида ёзиб қўйилади. Машғулот лаборатория ва дала шароитида (баҳор, ёз ва куз фаслларида), иссиқхоналарда ўтказилади. Касаллик симптомлари соғ ўсимлик билан таққосланади ва кундалик дафтарларга ёзилади, расм дафтарларга чизилади ҳамда улардан гербарийлар тайёрланади. Кузатув олиб борилганда асосий эътибор ўсимликнинг ташқи кўринишига, баргларига, бўғим оралиқларига, барг томирларига, рангига, умумий ривожига эътибор берилади. Вирус касалликлари ўсимликнинг ўсиш нуқтасида яққол кўрингани учун аввало ўсимликнинг ўсиш нуқтаси кузатилади. Симптомларнинг асосийлари қуйидагича бўлади: мозаика гуруҳига мансуб симптомлар, ипсимонланиш, буришиш (ажинлашиш), жингалакланиш, қирққулоққа ўхшашлик, баргидаги чизиқли мозаика, барг, томир, поя ва мева некрозлари, ўсимликни ёки баргини шохланиши, рангини йўқотиши, сарғайиши, шаклини ўзгартириши, ўсишдан қолиши, гулларнинг бадбуришлашиши, гул қисмлари ривожланмаслиги, гултожбаргларининг яшил тусга кириши, гул ўрнига шохдаб кетиши, редукцияланган барг пайдо бўлиши, тўп гул марказида хақиқий барг ҳосил бўлиши ва х. (Иловадаги расмларга қаралсин). Қуйида Ўзбекистонда тарқалган вирус касалликлари ва уларнинг симптомлари ва баъзи бошқа хусусиятлари хақида қисқача тўхтаб ўтамиз.
1. Ғўза вирус касалликлари ғўзанинг ингичка ва ўрта толали навларида тарқалгандир. Улар дунё бўйича 18 дан ортик. бўлиб, улардан энг асосийлари: "ғўзанинг жингалак барглилик" (курчавоть листьев) касаллигида ғўза баргининг асосий томирининг ривожланмай қолиши сабабли барглар жингалаклашади ва баъзан мозаика аломатлари (чипорланиш) кузатилади. Барглар сони ҳам касал ўсимликларда анча камроқ, баргларда ҳол-ҳол доғлар пайдо бўлади, барг қавариқ шаклга киради. Баъзан баргда оқиш, тўқ-яшил мозаика кузатилади, барг пластинкаси дағаллашади, бўғинлар ораси қисқаради, барг юқорига қараб буралади. "Ўсимлик ўсиш нуқталарини дасталашиши" (пучковидная верхушка) вирус касаллигида ўсимликнинг ўсиш нуқтасидаги барглар, гуллар ораси қисқаради, томирлари йўғонлашади, ўсимликнинг учида шоҳлар дасталашади. Ғўзада яна "томирлараро сариқ мозаика", "хол-хол (чипор) барглилик" (крапчатость), "псиллоз" (барг ва поянинг жигарранг тусга кириши),
"баргларнинг майдалашиши" (измелченность листьев), "антоцианоз", "томирлараро мозаика", бўгинлар орасининг қисқариши" (укорочение междоузлий) каби касалликлар мавжуд.
2.Картошканинг вирус касалликлари ҳам жуда кенг тарқалган бўлиб, дунё бўйича 20 дан ортиқ вирус касалликлари топилган. Уларнинг 10 таси МДХ давлатларида ва 4 таси (Х,У,А,К) Ўзбекистонда учрайди. Вирус билан касалланган ўсимлик баргининг томирлари оч тусга киради, баргида "холҳоллик" (крапчатость) ёки ажинлар пайдо бўлади. "А" вирус билан касалланган картошка баргида катта-катта доғли мозаика ҳосил бўлади, кейинчалик барг тўлқинсимон эгилиб, жингалак бўлади. Вируснинг вирулент штаммлари кескин мозаика ҳосил қилади. Агарда картошканинг "А" вируси "X" вируси билан бирга учраса картошка баргида бурмалар, ғижимлар пайдо бўлиб, барг буралади, томирлараро шишлар пайдо бўлади, барглар мўртлашиб, осон синади. Картошка "К" вируси билан касалланган бўлса ўсимликнинг юқори ярусидаги ёш баргларда кучсиз доғлар пайдо бўлади. Картошка "У" вируси билан касалланса яққол кўзга ташланадиган аниқ симптомлар кўзга ташланмаслиги мумкин. Агарда "У" вируси бошқа вируслар билан биргаликда учраса мозаика, йўл-йўл штрихлардан иборат ("стрик") мозаика ҳосил бўлади. Баъзан бошқа картошка вируслари билан биргаликда учраганда ўсимликда паканалик (карликовость) аломатлари кузатилади.
3.Бутгулли ўсимликларда (ШОЛҒОМ, редис, турп, карам, рапс) "шолғом мозаикаси вируси", "редис мозаикаси вируси", "гулкарам мозаикаси вирус"лари учрайди.Касал ўсимликларда аниқ мозаика ва баргни бўжмайиши ва ривожланишдан тўхташи кузатилади.
4.Дуккакли ўсимликларда 6 хил вирус касаллиги учрайди. Улардан "нўхат мозаикаси вируси" билан касалланган нўхатда барг томирларининг оқариши ва мозаика ҳосил бўлади. Нўхатда яна бошқа симптомга эга касаллик"нўхатнинг юқори ярусларини сарғайиши" касаллиги учрайди, юқори ярус баргларида кучли хлороз (барг рангини йўқолиши) кузатилади, барг мўрт бўлиб қолади. Мош ўсимлигида эса "мош мозаикаси вируси" учрайди, барг томирлари оқаради ва барг пастки томонга қараб буралади, шишлар ҳосил бўлади, барг пластинкаси шакли ўзгаради, ўсимлик ўсишдан қолади, уруғи майдалашиб кетади. Бу вирус ловия ўсимлигини ҳам касаллантиради. Мошда яна "мошнинг сариқ мозаикаси вируси" учрайди. Касалланган ўсимлик баргида доғлар жадаллик билан кўпаяди, ўсимлик ўсишдан қолади. Бу касаллик ловия, соя ьа бошқа дуккакли ўсимликларда ҳам учрайди.
5.Қовун ва бодринг ўсимликларида "бодринг мозаикаси вируси" учрайди. Иккала ўсимликда ҳам мозаика симптомлари кузатилади. Бу вирус қовоқсимонлар, мураккабгулли ўсимликлар ва дуккаклиларда учрайди. 6.Беда ўсимлигида "беда мозаикаси вируси" учрайди, касалланган ўсимлик баргида доира шаклдаги доғлар хамда мозаикали баргларнинг жингалакланиши кузатилади.
7.Жўхорининг "жўхори пакана мозаикаси вируси" касаллантиради. Баргларида чизиқ-чизиқ шаклли сариқ мозаика кузатилади, ўсимлик ўсишдан қолади, жўхори сўталарида дон миқдори ўта камайиб, 20-30% гина қолади.
Айниқса ўсимликни вирус билан жуда эрта касаллантирса вируснинг зарари жуда катта бўлади, жўхори дони майдалашади, олинган уруғнинг униши ўта пасаяди. Юқорида кўрсатилган касаллик аломатларини эътиборга олган ҳолда машғулотда бериладиган табиий ва гербарий материалларни гурухларга ажратиш, улар ҳақида чуқур билимга эга бўлиш зарур.
65-savol Viruslarning tarqalish darajasini aniqlash
Ўсимлик вирусларининг касалланиш даражасини аниқлаш.
Дала шароитида, иссикхоналарда, тажриба участкаларида табиий шароитда вирус билан касалланган ўсимликларни, баъзан вирус вирулентлигини, ўсимлик навининг вирусга чидамлилигини аниқлашда сунъий касаллантирилган ўсимликларнинг касалланиш даражаси — "Р" ни аниқлаш зарур бўлади. Касалланиш даражасини қуйидаги формула билан хисобланади.
𝑃 =
n ∗ 100 N
Р — касалланиш даражаси, n — касал ўсимликлар сони, N — ўсимликларнинг умумий сони.
Ишдан мақсад: Дала ва тажриба участкаларидаги ўсимликларни фитопотаген вируслар билан касалланиш даражасини аниқлаш усули билан таништириш.
Материаллар: 1. ТМВ билан касалланган томат экилган участка (0,1 гектаргача), ТМВ га карши олинган антизардоб вирус диагностикасини иммунология усуллари ("томчи усул"), аниқлагич ўсимликларда симптомлар аниқ кўринса кузатиш ёрдамида амалга ошириш мумкин. Қанчалик сезгир усул қўлланилса, диагностика шунчалик аниқ бўлади.
Ишнинг бориши: Тажриба участкасидаги эгатлардаги умумий ўсимликлар ҳисобланиб чиқилади ва уларни формуладаги ўрнига қўйилади, м., "N" (250 та), улар ичидаги касал ўсимликлар аниқлаб чиқилади ва уларни "n" (50 та) ўрнига қўйилади. Агар формуладаги сонлар ҳисоблаб чиқилса, у 20% ни ташкил этади.
Демак, тажриба участкасидаги томатларнинг (250 туп) ТМВ билан касалланиш даражаси 20% ни ташкил этади.

66-savol Viruslar keltirib chiqaradigan kasallik darajasini aniqlash


Фитопатоген вирусларнинг зарарини аниқлаш. Вирусларнинг зарарини аниклаш, яъни вирус таъсирида ҳосилдорликнинг пасайишини аниқлаш фитовирусологияда қуйидаги формула билан аниқланади.
В - вируснинг зарари ёки йўқотилган ҳосил % . А - соғ ўсимликлардан олинган ҳосил. а - касал ўсимликлардан олинган ҳосил.
Ишдан мақсад: Дала ва тажриба участкаларидаги ўсимликлардаги фитопатоген вируслар (ТМВ) зарарини аниқлаш усули билан таништириш. Материаллар: ТМВ билан касалланган томат экилган микро участка,техник тарози.
Ишнинг бориши: Тажриба участкасидаги эгатлардаги соғ ўсимликлардан олинган ҳосил ҳисобланади (масалан, 180кгг) ва формуладаги "А" нинг ўрнига қўйилади, сўнгра шу участкадаги касал ўсимликлардан йиғилган ҳосил ҳисобланиб унинг қиймати (масалан,120 кг) кичик "а" ўрнига қўйилади ва "В"нинг қиймати аниқланади.
Демак, мазкур участкадаги томат ҳосилдорлигига етган зарар 33,3% ни ташкил килади.
67-savol Viruslarni yuqtirish yo’llari
Ишдан мақсад: Вирус намунасини соғ ўсимликка юқтириш малакасини ҳосил қилиш.
Керакли материаллар: вируслар, ўсимликлар, индикатор ўсимликлар: Nicotiana glutinosa ёки N. syilvestris, Сhenopodium amaranticolor ёки Сh. Quenea, вирус намунаси: ТМВ ни томат штамми билан касалланган томат ёки тамаки барглари (5 — 10 грамм), корунд (300-600меш) ёки "целит" (диатом тупроғи), шиша таёқча, шпатель, чинни ҳавонча (25- 50 мл), эксикатор (ҳажми 20 литр), ип, пластилин.
Ишнинг бориши. Вируслар билан ишлаганда ҳар бир қилинадиган амаллардан аввал қўлларни, иш жойини, иш асбобларини яхшилаб ювиш, тозалаш, баъзиларини стериллаш зарур. Иш фильтр қоғози устида бажарилади.
Вирусли намунадан вирусли шира ажратиш: ТМВ билан касаллантирилган томат ёки тамаки баргини (5-10 гр) чинни хавончада 0,1 М фосфат буфери (1 гр намунага 1 мл буфер миқдорида) (рН 7,8) иштирокида эзиб майдаланилади. Янада яхшироқ майдалаш учун гомогенизатордан (1-2 минут) фойдаланса ҳам бўлади. Гомогенатни 2- 3 қаватли докадан ўтказилади, сўнгра 1 минутда 6-8 минг айланиш тезлигида 10 минут давомида центрифуга қилинади. Чўкмага яхши эзилмаган ўсимлик қолдиқлари, ҳужайрани йирик бирикмалари тушади, вирус эса чўкманинг устида бўлади. Вирус юқтириш. Касал ўсимликдан ажратиб олинган ширани 2- 3 томчисини соғ ўсимлик баргига томизилади ва игна билан барг сатҳи тирналади. Аммо бу усуллар кам натижа беради. Ҳозирги вақтда эса бу усул сал ўзгартирилган, барг сатҳига озгина образив сепилади, 2- 3 томчи ширани томизилади ва тоза бармоқ ёки шиша тайёқча ёки шпатель ёрдамида оҳисталик билан суртилади. Суртишнинг кучи баргнинг ҳолатига, ёшига, ўсимликни, абразивни сифатига боғлиқ бўлади, 10-15 минутдан сўнг вирус препарати ва абразивларни ортиқчалари дистилланган сув билан ювиб ташланади. Вирус барг туклари ва эпидермисидаги микрожароҳатлари орқали киради. Вирус юқтирилган баргларга вирус номи, сана ва ҳоказолар ёзилган этикеткалар боғланади. Сўнгра уларни нам ҳолда солинган катта эксикатор ёки шишадан ясалган 15 — 20 л ҳажмли усти зич ёпиладиган идишларда сақланади. Бунинг учун эксикаторни устки қисмига 3-4 қатор ип тортилади вп ипнинт икки учи эксикатор деворларига пластилин ёки ёпишқоқ ленталар ёрдамида ёпиштирилади. Вирус юқтирилган барглар ана шу ипларга боғланиб осиб қўйилади. Вируснинг юқиш кучини ошириш учун вирус юқтирилган барглар қоронғироқ ва нам жойга қўйилади. Вирус юқтирилган баргларда касаллик аломатлари пайдо бўлиши ишлатиладиган индикатор ўсимликнинг турига (Nicotiana glutinosa да 48 соат , N. Syilvestris да 76- 80 соатда некроз ҳосил бўлади) вируснинг турига, ҳароратга ва шу каби факторларга боғлиқ бўлади. Вирус юқтирилгандан сўнг 48 соат ( Nicotiana glutinosa , 76- 80 соат (N. Syilvestris) икки хафта (Сhenopodium amaranticolor,Сh. Quenea), 1-2 ой ва йиллар мобайнида (дарахтлар) кузатилиб борилади. Индикатор ўсимликларда пайдо бўлган симптомлар 48- 72 соатдан сўнг ҳисобга олинади ва назорат баргдаги (ёки баргни ярмидаги) ҳамда тажриба барглардаги симптомлар саналади (некроз ёки доғ, ҳалқа бўлса), диаметри ўлчанади, яъни тасвирланади.
68-savol Viruslarni harorat ta’sirida faolligini yo’qotish nuqtasini aniqlash
Вирусларни ҳарорат таъсирида инактивация нуқтасини аниқлаш
Вирусларни ҳарорат таъсирида фаоллигини йўқотиш (ҲТФЙ) нуқтасини аниқлаш уларни идентификация қилишда асосий мезонлардан бири ҳисобланади. Ундан ташқари вирусларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш жараёнида) ҲТФЙ нуқтасини аниқлаш катга аҳамият касб этади.
Ишдан мақсад. Вирусларни иссиқликдан фаоллигини йўқотиш нуқтасини аниқлаш усули билан таништириш.
Керакли материаллар: вирусли намуна (тамаки мозаикаси вирусининг томатдаги штамми билан касаллантирилган мозаика симптомли томат барглари), корунд, 0,1 М фосфат буфери, 20 мл ли юпқа деворли шиша пробиркалар (12-14 дона), 1-10 мл ли пипеткалар (6-8 та), 50 мл колба (2 дона), воронка (5 дона, дока 1м2, эксикаторлар (2 дона), вазелин, ип (№10), этикеткалар (15-16 дона), дистилланган сув (0,5 л), хлороформ (5 мл), центрифуга (минутига 6000 айл /тез), рН метр, торозилар, чинни ховонча, сув хаммоми, термометр (0-100°С).
Ишнинг бориши: Тамаки мозаикаси вирусининг (ТМВ) томатдаги штаммини ҳарорат таъсирида фаоллигини йўқотиши нуқтасини аниқлаш учун томатнинг томат билан касаллантирилган барглари (50-60 г) 0,1 М фосфат буфери билан хавончада яхшилаб майдаланади (вирусли материал фосфат буферининг нисбати-1:1), сўнгра 4 кават докадан ўтказилади. Докадан ўтказилган суюқликни 10 дақиқа давомида минутига 6000 марта айланиш тезлигидаги центрифугада айлантирилади. Чўкма усти суюқлигини юпқа деворли шиша пробиркаларга (12 дона) 5 мл дан қилиб қўйилади. Биринчи пробиркадаги вирусли ўсимлик шираси назорат вариант қилиб олинади ва қиздирилмайди. Қолган иккита пробиркадаги вирусли намуналар ҳар хил ҳароратда (50,55,60,65,70,75,80,85,90,95,100°С) сув хаммомида 10 дақиқа давомида қиздирилади, яъни пробиркадаги вирусли ўсимлик шираси термометр билан бир хил чуқурликда сув хаммомига жойлаштирилади.
Термометр 50°С ни кўрсатиши билан сув хаммомидаги иссиқлик 10 минут давомида 50°Сда сақланади. Сўнгра у сув хаммомидан олиниб водопровод тагида совитилади. Совитилган вирусли ўсимлик ширасини Nicotina glutinosa аниқлагич ўсимлигининг корунд билан чанглатилган баргини унг томонига пипетка ёрдамида 4-5 томчиси томизилади. Сунгра стерилланган шиша тайёкча ёки шиша куракча ёрдамида ёки стерилланган пахта билан ёки совунлаб ювиб артилмай куритилган бармокдар билан охисталик билан суртилади (ишкаланади). Баргнинг чап томонига эса киздирилмаган назорат усимлик шираси томизилади ва у хам охисталик билан суртилади. Сунгра икки томонига вирусли усимлик шираси суртилган баргга этикетка богланади ва нам камера вазифасини бажарувчи эксикатордаги ипга осиб куйилади. Худди шу усулда иккинчи пробирка-55°С да, учинчиси-60°С, тўртинчиси-65°С, бешинчиси-70°С, олтинчиси-90°С, ўнинчи-95°С ва ўн биринчиси-100°Сда алохида-алохида сув хаммомида 10 дақиқа давомида иситилиб, совитилиб тайёрланган шира аниқлагич ўсимликлар баргини ўнг томонига юқтирилади ва улар ҳам эксикаторга этикеткалари билан осиб қўйилади. Ҳар бир вариант 4-6 та баргга юқтирилади. Этикеткаларга вирус юқтирилган вақт, қиздирилган температура, вируснинг номи, чап томонига қиздирилмаган назорат вирусли шира юқтирилган бўлиб, у ҳам белгиланиб қўйилади. Эксикатор қопқоғига вазелин суртилиб зич қилиб ёпилади ва 48 соатга (аниқлагич ўсимлик қилиб N. glutinosa ишлатилганда) ёки 72 соат (N. sylvestris ишлатилганда) хаво хароратида қолдирилади. Кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг, пайдо бўлган касаллик симптомлари ҳисобига олинади ва жадвалда қайд этилади. Натижалари график равишда тасвирлаш учун абсица ўқига некрозларни сони, ордината ўқига эса ҳарорат сонлари қўйилади. Олинган натижалар нуқталари бирлаштирилади. Назарий равишда қаралганда хароратнинг ошиши билан эгри чизиқ нолга интилади. Қайси бир қиздириш хароратида вирус активлиги О гача пасайса (некрозлар кузатилмаса) шу харорат вируснинг харорат таъсирида фаоллигининг йўқотиш (ХТФЙ) нуқтаси деб белгиланади
Одатда тамаки мозаикаси вирусини тамакидаги штаммининг ХТФЙ нуқтаси 95°С-97°С, ТМВ нинг қозоқ штамминики 80-82°С, ТМВ нинг томатдаги штамминики 96-98°С, жўхорининг пакана мозаикаси вирусиники 50-52°С, шолғом мозаикаси вирусиники 60-62°С ва х.к.
Download 47,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish