Spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan


Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури



Download 89,04 Kb.
bet13/14
Sana24.02.2022
Hajmi89,04 Kb.
#225555
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
2 5249079772406875310

3. Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Бешта йўналишда белгилаб олинган амалга оширилиши лозим бўлган 274 та банддан иборат Давлат дастурига йўналтирилиши режалаштирилган 16,9 триллион сўм ва 8,1 миллиард АҚШ долларининг ўзи юртимизда қанчалик улкан ҳажмдаги ишлар бажарилаётганини кўрсатади.
Дастурнинг давлат ва жамият тизимини такомиллаштириш соҳасидаги биринчи йўналиши бўйича амалга оширилиши белгиланган вазифаларга тўхталсак, энг аввало, бевосита ҳар биримизга алоқаси бўлган қонунлар лойиҳаларини тайёрлашни такомиллаштиришдан тортиб, уларни қабул қилиш ва ижроси назоратини ташкил этишга доир комплекс ишлар амалга оширилиши назарда тутилганини кўриш мумкин.
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари устидан парламент назоратини амалга оширишдаги ахборот-таҳлилий фаолиятни такомиллаштириш ҳам Дастурда белгилаб олинди. Бу эса, бюджетни шакллантиришда, ижросини таъминлашда ва назоратида самарадорлик ортишига ижобий таъсир кўрсатади.
Мамлакатда амалга оширилаётган барча соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, албатта, давлат бошқарувини такомиллаштиришни талаб этади. Айнан шундагина кўзланган мақсадларга эришилади. Шу сабабли ҳам бу соҳага Дастурда алоҳида бандлар ажратилган бўлиб, давлат бошқарувида ақлли бошқарувни жорий қилиш ва профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш ва малакасини оширишга катта эътибор қаратилганлигининг гувоҳи бўламиз.
Аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлашда унга қулайлик яратиб бериш муҳим аҳамият касб этади. Айнан шундан келиб чиқиб, транспорт тизимида ҳам давлат бошқарувини такомиллаштириш вазифаси белгиланган. Хусусан, бу борада ягона давлат сиёсатини юритувчи органнинг ташкил қилиниши режалаштирилганлиги транспорт, жумладан ҳаво, темир йўл, автомобиль транспорти ва метрополитен соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат тариф сиёсатини амалга оширувчи давлат органининг ташкил этилиши белгиланган.
Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида дастурда суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигига эришиш, аҳоли тинчлиги, хавфсизлигини ва қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш, жиноят қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш вазифалар белгилаб олинган.
Дастурда иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этишнинг устувор йўналишларида ҳам бир қатор вазифа ва мақсадлар белгилаб олинди. Уларнинг барчаси мамлакатимизнинг иқтисодий мустақиллигини мустахкамлашга ҳамда ички ва ташқи майдонда турли тўсиқ ва хатарларнинг олдини олишга қаратилган. Жумладан, “хуфёна иқтисодиёт” салмоғини иқтисодий усулларини ишлатган ҳолда қисқартириш белгиланганлиги иқтисодиётни легаллаштиришга қаратилган чоралардан бири эканлиги кўринади. Бу эса, ўз-ўзидан бюджетга тушадиган маблағларнинг ҳиссасини ортишига хизмат қилиб, 2019 йилга берилган номдан келиб чиқиб бошқа соҳалар қаторида биз учун муҳим бўлган жойлардаги ижтимоий соҳадаги масалаларнинг ҳам ўз ечимини топишга ҳизмат қилади. Негаки, давлат бюджетига келиб тушадиган маблағлар ҳиссаси қанчалик ортса, шунчалик ечимини кутиб турган масалалар тезроқ ҳал бўлиши имконини беради.
Маълумки, ривожланиш жараёнида сармоялар, айниқса ҳорижий сармоялар ўта муҳим аҳамият касб этади. Сармоялар эса мустаҳкам қонунчилик базасига эга, вазият барқарор ва давлат томонидан сармоядорларни ҳимоя қилиш учун кўрилган барча шароитлар мавжуд жойгагина киритилади. Мазкур ҳолатларга баҳо берувчи катта обрўга эга бўлган ва ҳорижий сармоядорларнинг асосий таянадиган маълумотлар базаси бўлиб Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” рейтинги ҳисобланади. Шу боис ҳам, Дастурда 2020 йил якуни бўйича барча йўналишларда Ўзбекистоннинг ўрнини тубдан яхшилаш чораларини кўриш белгилаб олингани ҳам бежизга эмас. Сабаби, бу ҳаракатларнинг таг замирида иқтисодий барқарорлик ва фаровонлик ётибди. Масалан, Дастурда Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” рейтингида қурилиш йўналишида 50 таликка, мулкни расмийлаштиришда 30 таликка, миноритар акциядорлар ҳимоясида 20 таликка, халқаро савдода 50 таликка кириш ва бошқа йўналишларда Ўзбекистоннинг ўрнини тубдан яхшилаш чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилди.
Дастурда инвесторлар билан ишлаш механизмларини такомиллаштириш, уларга консалтинг хизматларини кўрсатишни янги босқичга олиб чиқиш, бу борада масъул ташкилот ва идораларнинг хамкорлигини кучайтириш, хорижий инвесторлар билан ишлашни ягона тизимга келтириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида “Invest in Uzbekistan” ягона порталини ишлаб чиқиш кўзланганлиги тўғридан-тўғри хорижий сармояларни мамлакатимиз иқтисодиётига жалб қилиш юзасидан белгилаб олинган чора-тадбирларнинг қанчалик кенг кўламли эканлигидан далолат беради.
Яна бир муҳим масала, бу иқтисодиётда давлат иштирокининг мақсадини белгилаш ва давлат аралашувини янада камайтиришнинг кўзланганидир. Бунда, давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва давлат корхонасини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш мақсадларини белгилаш назарда тутилган.
Ижтимоий соҳани ривожлантириш давлатнинг энг муҳим мақсадларидандир. Шу боис ҳам давлат дастурида мазкур соҳага алоҳида йўналиш бағишланганлигини таъкидлаш лозимдир. Хусусан, Дастурда бир томондан мазкур соҳадаги қонунларни такомиллаштириш вазифаси турган бўлса, бошқа томондан турли хилдаги амалий чораларни кўриш ҳам белгиланган. Шулар жумласига янги иш ўринларини ташкил этишни янада рағбатлантириш механимзларини жорий қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва соҳани такомиллаштириш юзасидан кенг кўламли ишлар белгилаб олинганлигини кўриш мумкин.
Тиббий хизматлар сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини мустахкамлашга оид комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланганлиги бу борада ҳам эътибор кучайтирилганлигидан далолат беради. Масалан, тиббиёт соҳасидаги кадрлар салоҳиятини ошириш, тез тиббий ёрдам соҳасини такомиллаштириш, хусусий тиббиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, давлат тиббиёт муассасаларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмини белгилаш шулар жумласидандир.
Ижтимоий соҳани ривожлантиришда давлат дастуридаги муҳим янгиликлардан бири бу кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларга хизмат кўрсатиш соҳасида махсус ваколатли давлат органини ташкил этишдир. Мазкур ташаббус давлатнинг ижтимоий соҳада олиб бораётган ислоҳотларини тизимлаштириш ва аниқ эгасини белгилаш имконини яратиб, ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ва натижаларни тезроқ ҳис этиш имконини беради.
Дастурда ушбу йўналишда таълим тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Малакали кадрлар, биламизки, юртимиз ривожида, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлашда энг асосий омил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам дастурда мактабгача таълим тизимидан тортиб, умумий ўрта таълим, олий ва ундан кейинги таълим, малака ошириш масалалари юзасидан чора-тадбирлар белгиланганлигини кўриш мумкин. Масалан, битирувчилар жамғармасини ташкил қилиш режалаштирилганлигини олайлик. Бу шундай жамғарма бўлиши кўзланганки, таълим муассасасини битириб, хайрия қилиш имконига эришган битирувчилар ўзларининг ушбу таълим муассасини ривожлантиришга ҳиссасини қўшиш имконияти тартиби белгиланади. Бунда, албатта, жалб қилинаётган маблағлар мақсадлилиги ва самарадорлиги ортиши имкони яратилиб, барча даражадаги таълим муассасаларида таҳсил олаётганлар ва ўқитувчи-профессорларни рағбатлантиришнинг қўшимча имконияти яратилади.
Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек ташқи сиёсат соҳасида — мамлакатимиз мудофаа қудратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш, миллий мудофаа саноати комплексини шакллантириш, экологик хавфсизликни таъминлаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, очиқлик, ўзаро тенг ва манфаатли ҳамкорлик тамойилларига асосланган ташқи сиёсий фаолият самарадорлигини янада ошириш масаласида мақсад ва вазифалар белгилаб олинган.
Масалан, Марказий Осиё давлатлари билан чегара ўтказиш пунктларини такомиллаштириш ишларида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ёки Давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида чегара назорати сифатини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишни олайлик. Буни, мамлакатимизда олиб борилаётган дўстона сиёсатнинг намунаси сифатида кўришимиз мумкин. Жумладан, қўшни мамлакатларга бизнинг фуқароларимиз ва ўз ўрнида қўшни мамлакат фуқароларининг мамлакатимиз ҳудудига ташрифлари кескин ошиши, ўз ўрнида чегара ўтказиш пунктларининг ўтказиш қобилиятини такомиллаштиришни талаб қилмоқда. Бу каби чоралар ҳозирда ушбу пунктларда юзага келаётган навбатлар ва тирбандликларнинг олдини олиш имконини бериб, фуқароларимизга ва туристларга қўшимча қулайликлар яратади.
Ундан ташқари, ҳозирги глобаллашув жараёнида ахборот хавфсизлиги ўта муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳам мамлакатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларнинг самарадорлигини оширишнинг белгилаб олинганлиги натижасида, масалан, ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ давлат органларида қўлланилувчи дастурий таъминотни сертификациялаш механизмини ҳам татбиқ этиш режалаштирилган.
Шунингдек, Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича минтақавий дастур концепциясини ишлаб чиқиш белгиланганлиги ҳам минтақадаги асосий муаммолардан бирининг ҳал этилиши борасида чоралар кўрилиши режалаштирилганлигини кўрсатади. Бу ҳам мамлакатимиз аҳолиси дастурхонининг тўкин-сочинлигини таъминлашга қаратилган мақсадлардан бири эканлигини кўриш мумкин.

Download 89,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish