Spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan



Download 115,96 Kb.
bet7/7
Sana24.02.2022
Hajmi115,96 Kb.
#214261
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
35-ҲАФТА АХБОРОТ СОАТИ МАТЕРИАЛИ

Мавзу: “Тинчлик бебаҳо неъмат!”

Ҳақиқатан ҳам, дунёда энг қимматли, азиз ва бебаҳо неъмат, бу –тинчлик неъматидир. Уруш ва тинчлик, ноаҳиллик ва оқибатлилик ўртасида ер-у осмонча фарқ бўлади. Уруш бўлган жойдан қирқ йилгача файз-барака қочади, дейдилар. Мисол учун Араб мамлакатларида 2000 йиллардан кейин бошланган Ироқ, Миср, Сурия урушлари, фуқаролар уруши, ноаҳиллик уларга катта кулфат келтирди. Нефть-газ конларини эгаллаган улкан ҳудудда саросима, нотинчлик, хавотир пайдо бўлди. Саддам Ҳусайн, Ҳусни Муборак вафотидан сўнг, халқнинг ижтимоий-сиёсий аҳволи баттар ёмонлашди. Демак, ҳар бир ҳудудда, у Африка, Арабистон ярим ороли, Европа ё Лотин Америкаси ёки Украина, Грузия бўладими, тинчлик, осойишталикнинг бош омили юрт раҳбарларининг одилона сиёсати ва халқнинг фаровон ҳаёти учун шарт-шароит яратилишига боғлиқ бўлади.


Ижтимоий фанларда “тинчлик маданияти” деган атама кўп ишлатилади. Бунинг маъно-мазмуни қуйидагича: мамлакатда урушга йўл қўймаслик, давлатлараро низо ва можароларни сиёсий воситалар билан ҳал этиш, ички сиёсатда турли келишмовчиликларни тинчлик йўли билан бартараф қилиш, инсон ҳуқуқи ва қонун устуворлигини таъминлаш. Инсоният тарихидан маълумки, ҳар бир давлат миллатига, фуқароларига, яратган маданий бойликларига, миллий урф-одатлари, анъаналарига буюк ҳурмат билан қараган ва уни авайлаб асраган. XXI асрга келиб, дунё манзараси ўзгарди. Глобаллашув, демократия байроғи остида кичик давлатларга гегемон давлатлари томонидан турли ўйинлар, найранглар, хавф-хатарлар кучайди. Дунё нотинч бўлиб қолди.
Бугунги замонда маънавий бойликларни сақлаб қолиш учун, аввало, қонли можароларга барҳам бериш, тинчлик ва тотувликни қарор топтириш, маданий мерос, осори-атиқалар, урф-одатларни асраб авайлаш, дунё халқларининг илм-фан ютуқларидан бирдек баҳраманд бўлишига эришмоқ керак. Бундай шарт-шароитга қандай қилиб эришилади? Биринчидан, озодлик, адолат ва демократия тамойилларига асосланган дўстона ва иттифоқ маданиятига эришиш; 2) зўравонликни қайтарувчи ва турли низолар пайдо бўлганида, уни бартараф этишга чорлайдиган, муаммоларни мулоқот ва музокаралар йўли билан ҳал этувчи маданиятни таъминлаш; 3) ўз жамиятининг ички ривожида унинг барча ҳуқуқини, ҳар кишининг тўла миқёсда ва имкониятларини амалга оширишда тўлиқ иштирокини таъминловчи маданиятга эришиш каби илғор ғояларни қўллаб-қувватлаш керак.
Ўзбекистонда тинчлик-осойишталик ҳукм сурмоқда, кўп миллатли бағрикенг халқимиз хотиржам турмуш кечирмоқда. Биз учун тинчлик-осойишталикнинг қадри алоҳида қадрланади. Донишмандларимиз юрти тинчнинг ўзи тинч, деб бежиз айтмаган. Тинчлик-осойишталик ҳукм сурган жойда, юксалиш ва тараққиёт бўлади, юрт гуллаб-яшнайди, фуқароларнинг турмуши фаровонлашади. Шундай экан, тинчлик-осойишталикка ўз-ўзидан эришиб бўлмаслигини ҳаммамиз тўғри англашимиз керак. Бу ютуқлар ўз-ўзидан яратилмагани, унга халқимизга хос сабр-бардош, қатъий ишонч, ҳамжиҳат-ҳамфикрликда яшаш, тинчлик-осойишталикни асраш, бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатиш орқали эришилганини ўсиб келаётган ёш авлодга тушунтириш ва онгига сингдириш зарур. Токи, бугунги мураккаб шароитда тинчликни асраш учун огоҳлик, сезгирлик, ҳушёрлик ҳар қачонгидан кўра муҳимлигини улар тўлиқ тушуниб етсинлар.
Дунёнинг турли бурчакларида террорчилар ноҳақ қонларни тўкишмоқда. Бундай мудҳиш воқеаларнинг қабиҳ ниятли бузғунчи гуруҳлар томонидан амалга оширилиши бутун дунё тинчликсевар халқлари қатори Ўзбекистон халқининг қалбини ҳам қаттиқ ларзага солади. Биз терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қаршимиз ва унинг мудҳиш жиноятларини қоралаймиз. Ислом динини ниқоб қилиб, ўзининг ғаразли мақсадларига эришишга уринаётган ҳаракат ва кучларга қарши доимо сергак ва ҳушёр туриш зарурлигини доимо таъкидлаймиз.
Бугунги мураккаб замоннинг ўзи воқеликка очиқ кўз билан, теран ва чуқур мушоҳада юритган ҳолда назар ташлашни, ҳушёр қарашни, жаҳонда ва ён-атрофимизда тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли сабоқлар чиқариб яшашни талаб этмоқда. Шу боис юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод онгида мураккаб ва таҳликали дунё ва минтақамизда, хусусан, давлатимизда рўй бераётган турли воқеа-ҳодисалар, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида бирёқлама ва сохта тасаввур пайдо бўлишига йўл қўймаслик масаласи ниҳоятда долзарблик касб этади. Шунинг учун халқимизни турли ғоявий-мафкуравий таҳдидлардан асраш, айниқса, ёшларда мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш, уни янада мустаҳкамлаш, турли воситалар орқали қадриятларимиз, миллий-диний анъаналаримиз, менталитетимизга ёт бўлган тушунча ва ғояларнинг кириб келиши ҳамда тарқалишига тўсқинлик қилиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Шуни унутмайликки, маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч ва осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган кучларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайди. Биз уруш кўрган, Иккинчи жаҳон урушининг кўп жафоларини чеккан, уруш асоратларини тиклаб, иқтисод, ижтимоий ҳаётда яна тўкинликка эришиш учун ўн йиллаб заҳматли меҳнатларни тортиб келган халқмиз. Қора уруш не-не оилаларни бошпанасиз, камбағаллик ва етимликка бошлади, қанча одамларнинг онги, психологиясида ўчмас излар қолдирди...9 май Хотира ва қадрлаш кунида ўзбек халқи ҳам ана шу оғриқли, азобли кунларни ёдга олиб, тинчликни қадрига етишга ёшларни чорлаймиз. Тинчлик инсонга Аллоҳ томонидан туҳфа этилган энг олий саодат, улуғ неъмат!
Биринчи навбатда, ёшлар тарбиясига алоҳида аҳамият беришимиз лозим. Чунки кўпинча, ҳаётий тажрибаси ва билими кам, дунё воқеаларидан бехабар ёки нотўғри, ишончсиз маълумотларга эга, шахсий нуқтаи назари ва қараши шаклланиб улгурмаган ёшлар ахборот ва мафкуравий курашлар таъсирига тушиб қоладилар. Шу сабабли, ҳар бир ўғил-қиз онгига, аввало, Ватани ва оиласи олдидаги масъулият ҳиссини сингдиришга, уларни инсонпарварлик ва она юртга садоқат руҳида тарбиялашга эътиборни кучайтириш лозим. Шу билан бирга, яна бир муҳим масала – оила мустаҳкамлигини сақлаш масаласидир. Зеро, оила мустаҳкамлиги замирида Ватан осойишталиги мужассам. Фарзандлари билимли, иймонли, меҳрли, оқибатли, дунёни таниган, юртга фидойи бўлган оила қасри ҳеч қачон бузилмайди. Шу боис, мамлакатимизда аҳолининг тинчлик-осойишталигини таъминлаш ва сиҳат-саломатлигини асраш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди.
“Тинчлик истасанг, ҳеч кимга ёмонлик қилма” дейди буюк аллома Мотуридий. Демак, яхшилик, эзгулик ва аҳиллик ҳар қандай жамиятда тинчликни сақловчи восита бўлиб қолаверади. Шундай экан, тинчлик, хотиржамликнинг қадрига етиш, фаровонлик ва адолатпешалик йўлидан бориш, Юртбошимиз атрофида бирлашиб, мамлакат равнақига хизмат қилиш олий шиоримиз бўлишини хоҳлаймиз.
Тинчлик ва бахт ҳаммавақт бирга юради, дейдилар. Биз ҳам она Ўзбекистонимизда бахт ва фаровонликка эришмоқни истасак, бугунги дориломон ҳаёт, яшаш лаззати, ризқ-насиба неъмати, орзу-ҳавасларга етишмоқ имконидан унумли фойдаланиб, тинчлик неъмати қадрини яхши англашимиз, бундай эътиқод-одатларни ёшларга ҳар куни сингдириб боришимиз лозим.
Download 115,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish