Спектроскопик усуллар классификацияси Атом-спектроскопик анализ метоллари



Download 84,36 Kb.
bet4/8
Sana24.02.2022
Hajmi84,36 Kb.
#248948
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЯБ 1-курс магистратура

Жавоби: k=1,72·10-4; с(Fe3+)=6,02·10-5 моль/дм3; m(Fe3+)=0,188 мг.
16. Таркибида амидопирин ва кофеин бўлган таблеткалардан янчиб тайёрланган кукундан 0,1000 г тортим олиб, суюлтирилган сульфат кислотада эритиб, 100 см3 таҳлил этилувчи эритма тайёрланади. Шу эритмани 2 см3 ҳажмига 98 см3 суюлтирилган сульфат кислота эритмасидан қўшиб 100 см3 текширилувчи эритма тайёрланади. Спектрофотометрда l=1см кюветада, икки тўлқин узунликда λ1=255 нм ва λ2=272 нм ва А255=0,646 ва А272=0,430 ёзиб олинида. Амидопирин ва кофеин эритмаларидаги солиштирма сўндириш коэффи-циентлари тегишлича тўлқин узунликларда 255 нм-390 ва 245; 272 нм-205 ва 490 эканлигини билган холда, оптик зичликни аддитивлик қонуни асосида, массаси 0,4100 г бўлган битта таблеткадаги амидопирин ва кофеин мг-массаларини хисобланг.
Жавоби: 307 мг; 51 мг.
17. Таҳлил этилувчи 50 см3 сувли амиак эритмаси таркибида кобальт (II) ва никел (II) бор. Мазкур эритмага кобальт (II) ва никел (II) ионларини диэтилдитиокарбоматли комп-лексга айлантириш учун етарли миқдорда натрий диэтилдитиокарбомат тузи эритмасидан қўшиб, хосил бўлган комплекс, миқдоран, тўлиқ, тўрт хлорли углеродга экстракцияланиб, таркибида кобальт (II) ва никел (II)ни диэтилидитиокарбоматли комплекслари бўлган 10 см3 экстракт ажратиб олинди. Экстрактни ёруғлик ютиш хусусияти икки хил тўлқин узунликда 328 ва 367 нм l=1см3 кюветада, тоза эритувчи тўрт хлорли углерод (солиштирма эритма)га нисбатан ўлчанганда оптик зичликни қуйидаги қийматлари А328=0,698 ва А367=0,737 ёзиб олинди. Айни шу тўлқин узунликларда ва шундай шароитда, нурни сўниш моляр коэффицентлари дм3·моль-1·см-1 бирликда, кобальт (II) комплекси учун ε328=35210, ε367=21820. Оптик зичликни аддитивлик қонунидан фойдаланиб таҳлил этилган эритмадаги кобальт ва никел концентрациялари с(Cо2+), с(Ni2+) моль/дм3 ва массаларини m(Co2+), m(Ni+2) ҳисобланг.
Жавоби: с(Co2+)=5,09·10-6; с(Ni2+)=3,41·10-6моль/дм3; m(Co2+)=15мкг; m(Ni2+)=10мкг.
18. Эритмадаги мис (II) миқдорини дифференциал фотометрия усулида аниқлаш учун таркибида мисни амиакли комплекси бўлган 100 см3 эритмадан намуна олиб уни λ=420 нм, l=2 см қалинликдаги кюветада, шундай қалинликдаги кюветага қуйилган мис (II) аммиакли концентрациясини эталон эритмасига нисбатан А(X)=0,377 оптик зичлиги ўлчанади. Солиштириш учун олинган эталон эритмада мис (II) концентрацияси 0,1 мг/дм3 бўлса, қайта хисоблаш омили (аналитик омил)ни ўртача қиймати (λ=620 нм, l=2 см мисни амиакли комплекси учун) F=0,265 мг/см3 эканлигини билган ҳолда таҳлил этилган эритмадаги мис (II) г/см3 концентрацияси ва массаси m мг-да ҳисобланг.
Жавоби: 0,2 мг/см3; 20 мг.
19. Таркибида темир (III) сулфасалициат комплекси бўлган таҳлил этилувчи аммиакли эритмадаги темир (III)ни дифференциал фотометрия усулида аниқлаш учун аввал темир (III) сулфосалицилат комплексини амиакли муҳитда Fe(III)ни аниқ концентрацияли 6 та эталон эритма тайёрланди. Эталон эритмаларни оптик зичликлари Ai λ=420 нм l=0,5см кюветада Fe(III) концентрацияси ci = 0,005 мг/см3 бўлган биринчи эталон эритмасига нисбатан ўлчанади.


сi, мг/см3

сi1, мг/см3

Ai

0,005

-

-

0,010

0,005

0,246

0,015

0,010

0,493

0,020

0,015

0,739

0,025

0,020

0,985

0,030

0,025

1,232

Таркибида темир (III) сульфосалицилат комплекси бўлган 100 см3 эритмадан намуна олиб унинг λ=420 нм-да l=0,5 см кюветада биринчи эталон эритмага нисбатан ўлчанган оптик зичлик А(Х)=0,197 тенг бўлди. Аi–сi мг/см-1 координатларида даражалаш чизмасини чизинг.


сi=A +с1=A +0,005 ифодасидан аналитик омил ўртача қийматини таҳлил этилган эритмадаги темир (III) мг/см3 бирликдаги концентрацияси ва темир (III) массасини миллиграмда ҳисобланг.

Download 84,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish