МЕЖДУНАРОДНАЯ ОНЛАЙН-КОНФЕРЕНЦИЯ «СОВРЕМЕННЫЕ АСПЕКТЫ ДИАГНОСТИКИ И
ЛЕЧЕНИЯ ХИРУРГИЧЕСКИХ ЗАБОЛЕВАНИЙ У ДЕТЕЙ» 25-СЕНТЯБРЯ 2020 ГОДА, ТАШКЕНТ
100
Мақсад.
Кўкрак қафасининг гирдобсимон деформацияси бўлган
беморларнинг жисмоний ривожланиш ҳолатини ўрганиш.
Материаллар ва текшириш усуллари
. Тошкент педиатрия тиббиёт
институтининг клиникаси травматология ва ортопедия бўлимида 2016-2020
йилларда даволаган 36 та беморларда текширишлар ўтказилди. Улардан 24
(66,7%) та ўғил, 12 (33,3%) қиз болалар бўлиб, 23 (63,9%) таси II даражали, 13
(56,1%) таси эса III даражадаги КҚГД бўлган беморлар ташкил қилади.
Жисмоний ривожланиш ҳолатни аниқлашда антропометрик текшириш
ўтказилди. Тана вазни элнктрон торозида, бўйи бўй улчагичда улчанди.
Натижаларига асосланиб Кетле II индексини аниқлашда қуйидаги формуладан
файдаланилди: тана вазни (кг)/тананинг узунлигини (м
2
). Беморларни
тўлақонли текширишлар (клиник ва инструментал текширишлардан: ЭКГ,
ЭхоКГ, спирогафия, рентгенограмма, биохимик-пролин, глицин) олиб
борилди ва барча беморларда Насса операция усулида оператив муолажа
ўтказилди.
Натижалар
ва
муҳокама.
Кузатувдаги беморларни оператив
муолажадан олдин тана вазни ва бўйи улчанилганда уст кийимларини
ечинтирилган ҳолатда бажарилди. Тана вазнининнг 4-7 ёшгача болаларда
15±0,3, 8-11 ёшгача бўлган беморларда 22±1,3, 12-15 ёшлиларда 23±2,3
натижалари аниқланди. Бўйи эса мос равишда 4-7 ёшда 134±2,4, 8-11 ёшда
146±4,1, 12-15 ёшда эса 155±4,7 см тўғри келади. Бу маълумотларга асосланиб,
Кетле II индекси ҳар бир беморда Excel програмасида аниқланди ва улар мос
равишда М±m четланишлари ҳисобланди. Унда Кетле II индекси перцентилда
аниқланади ва унинг учда даражаси фарқланади. Агар 25 гача бўлса оғир, 25
дан 10 гача ўрта оғир, 10 дан 3 гача енгил даражадаги жисмоний
ривожланишдан орқада қолиш аниқланади. Олинган натижаларга асосланиб,
беморларнинг 14% оғир, 53% ўрта оғир ва 35% си енгил даражадаги орқада
қолиши аниқланди.
Бундан ташқари 87% беморларда тана тузилишининг астеник ҳолатда
куриниши аниқланди.
Бу
маълумотлардан
куриниб
турибдики,
кўкрак
қафасининг
гирдобсимон деформацияси бўлган болаларда жисмоний ривожланишдан
орқада қолиши, кўкрак қафасининг ҳажмининг камайши натижасида юрак қон
томир ва нафас тизими фаолиятининг бузилиши оқибатида модда
алмашинувининг
етарли
бўлмаслиги
ва
болаларнинг
жисмоний
ривожланишининг орқада қолиши аниқланди.
Хулоса
. КҚГД бўлган беморларни жисмоний ривожланишдан орқада
қолмаслиги учун имконият даражасида оператив давони эрта даврда
профессонал даражада бажарилиши ўсувчи организмнинг тенгқурларидек
жисмоний ривожланишини таъминлашга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |