Советлар даврида Ўзбекистон ҳудудида миллий-ҳудудий, маъмурий ўзгаришлар: моҳияти, омиллари ва оқибатлари



Download 25,52 Kb.
bet1/2
Sana24.12.2022
Hajmi25,52 Kb.
#895861
  1   2

Советлар даврида Ўзбекистон ҳудудида миллий-ҳудудий, маъмурий ўзгаришлар: моҳияти, омиллари ва оқибатлари.
Миллий-ҳудудий чегаралаш ўтказилиши бўйича мунозаралар. Чегаралаш ўтказилишидан кўзланган мақсад. Маҳаллий раҳбарларнинг унга қаршилиги. Чегаралаш ўтказилиш жараёни, унинг босқичлари ва оқибатлари. Ўзбекистон ССРнинг ташкил топиши. Чегаралашдан кейинги маъмурий ҳудудий ўзгаришлар. Тоталитар тузумнинг мустаҳкамланиши


1924 йилда Ўрта Осиёда амалга оширилган миллий- ҳудудий чегаралаш ўлка халқлари тарихий тақдирини кўп жиҳатдан белилаб берган тарихий воқеадир. Шунинг учун ҳам чегаралаш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ҳозирги кунда алоҳида аҳамият касб этади.
Асрлар оша ягона сиёсий ва икдисодий макон бўлиб келган Туркистон ўлкасини бўлиб юбориш хақидаги фикрни илк бор Совет ҳукуматининг раҳбари В.ИЛенин Т.Рисқулов гуруҳининг «Турк Республикаси» ташкил этиш тўғрисидаги таклифига жавобан айтган эди. Т.Рисқулов ўлкада яшаётган халқлар маданият, турмуш тарзи, иқтисодий ҳаёт, дин, урф-одат, тил жиҳатидан бир-бирларига жуда яқин эканликларидан келиб чикиб, уларни бир-биридан ажратишга қарши чиққан эди. Афсуски, зўравонликка асосланган тоталитар совет тузуми шароитида ўлка тақдирини маҳаллий аҳоли эмас, балки «марказ» ҳал килар эди. Шунинг учун ҳам Т.Рисқулов ва унинг тарафдорларининг тутган йўли «марказ»нинг ғазабли акс- садосига дуч келди. Улар «миллий оғмачилик» ва «пантуркизм»да айбландилар ва эгаллаб турган вазифаларидан озод қилиндилар, Ҳатто Х.Иброҳимовнинг Ленинга хат ёзиб, маҳаллий партия ташкилотларига маҳаллий ҳаётга тегишли бўлган муҳим масалаларни РКП (б) МКнинг рухсатиии олиб ўтирмасдан, мустақил ҳал этиш, марказий ҳокимиятнинг декретларини Туркистон халқларининг маиший турмуш шароитларига тадбиқан амалга ошириш хуқуқини бериш ҳақида қилган оддийгина илтимоси ҳам Кремль томонидан серзардалик билан кутиб олинди. 1920 йилнинг бошидаёқ Турккомиссия ўлкада тарихан таркиб топган учта давлат ва уларнинг ҳудудлари асосида ташкил этилган маъмурий тузилмаларни тугатиб, миллий тил белгисига қараб мухтор республика тузиш масаласини қўйган эди.
Ўрта Осиёда миллий белгига қараб чегаралаш ўтказиш ғояси ўша 1920 йилдаёқ миллатлар ва то ҳатто уруғлар ўртасидаги муносабатларни кескинлаштириб юборди. Масалан, 1921 йил 30-31 январда Авлиёотада бўлиб ўтган ва 600 делегат қатнашган қозоқ камбағалларининг биринчи ўлка съезди Еттисув ва Сирдарё вилоятларини (ҳозирги Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ўша даврда Сирдарё вилояти таркибида эди)' Қирғизистон АССР (ҳозирги Қозоғистон) таркибига ўтказиш лозимлиги хақида қарор қабул қилиб ўзбеклар ва қозоқлар ўртасидаги ишончсизлик вазиятини туғдирган булса, 1922 йилда Пишпекда (ҳозирги Бишкек) бўлиб ўтган қирғиз советларининг съездига депутатлар сайлаш жараёни қирғиз уруғлари ўртасида курашнинг авж олишига олиб келди.
Қуролли қаршилик кўрсатувчи кучларнинг асосий қисми мағлубиятга учрагандак сўнг, 1924 йил январидан эътиборан чегаралаш масаласи яна кун тартибига қўйилиб унга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Январь, март ойлари давомида Туркистон, Бухоро ва Хоразмнинг партия ва совет ташкилотлари чегаралаш ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақида қарорлар қабул қилдилар. Қарорларнинг барчасида Марказий Осиё ҳудудида СССР таркибига бевосита кирувчи иккита совет республикаси: Ўзбекистан ССР ва Туркмаиистон ССР тузиш якдиллик билан акс эттирилганлиги, уларнинг марказ тазйиқи остида қабул қилинганлигидан далолат беради.
Ўша даврда Марказий Осиёда қуйидаги маъмурий, миллий-ҳудудий тузилмалар бор эди: Туркистон АССР, Қирғизистои, (Қозоғистон) АССР, Бухоро ва Хоразм халк, совет республикалари. Ушбу республикаларда турли миллат, халқ, элат ва қабилалар вакиллари истиқомат қилиб, уларнинг аксарияти турк оиласига мансуб тилларда сўзлашар эдилар. Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маданий ҳаётдаги ўхшашлик ва умумийликни эътиборга олиб ТКП (б) МК, Туркистон М.И.К.ининг 1924 йил 30 мартида бўлиб ўтган қўшма йиғилишида С.Хўжанов республикаларни бўлиб ташлашга қарши чикди ва Ўрта Осиё федератив республикасини тузишни таклиф қилди.
Маҳаллий халқ бирлашиш ғоясининг тарафдори эканлигини яхши билган марказ эмиссарлари ўзларининг нутқларида бу ғояни қўллаб-кувватлагандай бўлдилар. Масалан, И.Варейкис Урта Осиё федерацияси масаласини кун тартибига қўйиб «..биз албатта бунга эришамиз, зеро, совет республикаларининг умумий ҳамкорлик ғояси ғоят кучлидир» дейди. Аммо ўз тутган йўлидан дарҳол қайтади ва бундай федерацияни ташкил этишга ҳозирча имконият йўқлигини, зеро, янги республикаларнинг ўзи ҳали шаклланиб улгурмаганлигини қайд этади.
Миллий-ҳудудий чегаралаш ғоят қийин ва қарама- қаршиликларга бой жараён бўлишига қарамасдан у жиддий тайёргарликсиз жуда қисқа муддат ичида ўтказилди.
РКП (б) Марказий комитетининг Урта Осиё бюроси ўзининг 1924 йил 28 апрелда бўлиб ўтган йиғилишида ўлкада миллий-ҳудудий чегаралаш ўтказиш бўйича махсус комиссия тузди ва унга 10 майгача чегаралаш ўтказиш билан боғлик, барча масалаларни ишлаб чиқишни топширди. Умумий комиссия билан биргаликда миллий подкомиссиялар ҳам тузилди ва улар ўз фаолиятларини май ойида бошлаб юбордилар.
Комиссиянинг
Download 25,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish