Bog'liq Sotisal psixologik trening guruhiy psixokorreksiya sifatida
Учинчи блок психотренинг дастури даври 5 - кунда бўлиб, турли усуллар, стратегиялар кўриб, иштирокчилар томонидан ўйналиб чиқилади.
Тўртинчи сўнгги блокда 2-кун, гуруҳий фаолият баҳоланади, иштирокчилар ҳисоботи тингланиб, келажак вазифалари белгиланади.
Психокоррекцион ишларни талабаларда олиб бориш бўйича психологик тренинг ўз ичига:
- тренинг мақсадини, дискуссия мавзусини, муаммо характери, дарс иштирокчиларини унга қанчалик йўналганлигини;
- муҳокама қилинаётган муаммо юзасидан айланма дискуссияни, ахборот сбори, қарашлар, фикрлар, янги ғоялар ва барча иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар;
- ахборотни тартиблаш ва муҳокама этиш;
- альтернативаларни асослаш ва уларга биргаликда баҳо бериш;
- дискуссияларга биргаликда якун ясаш;
- олинган натижаларни тренинг мақсади билан қиёслаб кўриш
- психологик зўриқишниолдини олиш, дарсга якун ясаш.
Тренингнинг диагностик процедуралари ўз ичига социал психологик тренинг мотивациясининг тузилиши ҳақидаги ахборот, тренинг ва тренинг процедуралари сифатини тренинг иштирокчилари томонидан назорат қилишни қамраб олади.
Тренинг давомида талабалар ижтимоий мотивлар, уларнинг классификацияси ва функциялари, уларни муваффақиятли шакллантириш йўллари ва усуллари ҳақида ахборот оладилар.
Тренингнинг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат:
- гуруҳ иштирокчиларини психологик разминкаларига мўлжалланган психогимнастик машқлар;
- ўз-ўзини англаш, тушуниш кўламини кенгайтирувчи, иштирокчиларни эмоционал ҳолатларини бошқаришни, меъёрда ушлашни ўргатувчи, маънавий қиёфани шакллантиришга хизмат қилувчи ижтимоий хулқни маҳкамлашга мўлжалланган турли топшириқлар йиғиндиси;
- иштирокчиларни ўз ҳиссиётлари ва фикрларини билдиришга, ўша роллардан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилишга имкон яратувчи роллик ўйинлар;
- конкрет вазиятлар ва гуруҳий анализда кенг қўлланилувчи гуруҳий дискуссиялар;
- кузатув ёки гуруҳда ишланган машқларни мустаҳкамлаш каби турли топшириқларни уй вазифаси кўринишида тавсия этилишини қамраб олади.
Талабаларда ижтимоий-психологик тренинг ўтказилгандан сўнг қатор ўзгаришлар кузатилди. Жумладан:
1. Агрессия, стресс каби муаммонинг коррекцияланиши ва талабаларда позитив сифатларни ривожланганлик структураси: талабаларда олдиндан бўлган ва янги пайдо бўлган мулоқотчанлик таркибий компонентлари.
2. Шахсий муносабатларга қарашли эҳтиёжларни қондиришда фойдаланиладиган воситалар диапазонини кенгайиши.
3. Мулоқотга нисбатан барқарор ижобий муносабат.
Ўтказилган машғулотлар, унинг натижалари, таҳлили, қўлга киритилган натижалар кейинги бандларда батафсил баён этилди.
Талабалар учун социал психологик тренинг шакллантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётда тадбиқ этиш таълим самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан, корпоратив тренинг дастури самарадорлигини аниқлаш мақсадида тренинг ташкил этилишидан олдин (10-иловага қаранг) ва кейинги (11-иловага қаранг) картинани ўзаро қиёслаб, натижавийлигини аниқлаш мақсадида сўнгги “Қадриятларнинг ўхшашлик коэффициенти” даражаси ва характерини аниқлаш методи қўлланди.
Йўриқнома: Ҳар бир тренинг иштирокчиси тренингдан олдин ва тренингдан сўнг шахс сифатлари келтирилган бланкадаги 35 сифатлар қаторидан шахс маънавий қиёфаси ва биргаликдаги фаолиятни амалга оширишда муҳим бўлган фақат 5 тасифатни ажратиб беришлари сўралди (10-11-иловаларга қаранг).