Сопол ашёлар ва буюмлар Мавзуни сритиш режаси


Ўзбекистон Республикасида сопол ашёларини ишлаб чиқариш



Download 333,02 Kb.
bet21/22
Sana21.02.2022
Hajmi333,02 Kb.
#36905
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
sopol

Ўзбекистон Республикасида сопол ашёларини ишлаб чиқариш
Сопол буюмлар Ўзбекистонда қадимги замонлардан бери кенг ишлатилиб келинган. XIII-XV асрларда Амир Темур, Улуғбек даврларида қурилган ва бутун дунёга машҳур бўлган тарихий ёдгорликлар бунга мисол бўла олади. Қадимий Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларидаги тарихий обидаларда асосан пардозбоп ғиштлар, юзи сирланган қоплама тахтачалар ишлатилган. Бундай ашёларнинг мустаҳкамлиги, чидамлилиги, ранги, кўркамлиги ҳозиргача яхши сақланиб қолган.
Пардозбоп тахтачалар ва ғиштлар ҳозирги кунда ҳам биноларнинг фасадларини (олд қисмини) безашда кенг ишлатилмоқда. Бундай тахтачалар республикамиздаги кўпгина йирик биноларда, уй-жой қурилишида ишлатилмоқда. Масалан: Тошкентдаги Санъат музейи, Алишер Навоий номли театр биноси, Тошкент цирки, Пахтакор метростанцияси. Халқлар Дўстлиги музейи, бир қатор турар жой бинолари ва ҳ.к.ларда пардозбоп ашё сифатида ҳар хил сопол плиткалар, пардозбоп ғиштлар ишлатилган. Бундай буюмлар Ангрен сопол буюмлар ишлаб чиқариш комбинати, Олмалиқдаги қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.
Республикамизда ички деворлар ва полларни безашда ишлатиладиган қоплама тахтачалар, фарфор ва фаянсдан тайёрланган санитар-техник буюмлар, канализация ва дренаж қувурлари ишлаб чиқариш ҳам кенг йўлга куйилган ва жумхуриятимизда олиб борилаётган қурилиш ишларида кенг қўлланилмоқда.
Ғишт ишлаб чиқариш корхоналари давлатимизнинг ҳамма шаҳарларида мавжуд. Бундан ташқари ҳозирги пайтда кўпчилик қишлоқларда ҳам сопол ашёларга бўлган ўз эҳтиёжларини кондириш учун кичик корхоналар қурилганки, булар жойлардаги қурилишларни деворбоп ашёлар билан таъминламоқда.
Республикамиз қурилишларида енгил бетон тайёрлаш учун керак бўлган ғовак тўлдирувчиларга бўлган талаблар катта. Бу борада ҳам республикада керамзит, аглопорит ишлаб-чиқара­диган корхоналар бўлиб, улар қурилишни керакли маҳсулот билан таъминлаб келмоқда.
Сопол буюмлар ишлаб чиқариш учун республикамизда хом ашё базаси етарли даражада бўлиб, булар ҳар хил тупроқлар, лёсслар, бентонитлар ва бошқа маҳаллий табиий тоғ жинсларидир.
Шу билан бир қаторда, саноат чиқиндиларини хом ашё сифатида ишлатишга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Республикамиздаги бир қатор металлургия ва энергетика корхоналарининг чиқиндилари – шлаклар, кукунлар хом ашё ва қўшимчалар сифатида сопол буюмлар ишлаб чиқариш корхоналарида кенг ишлатилмоқда.
Шундай қилиб, мустақилликка эришган Ўзбекистон Республикасида сопол ашёлар ва буюмлар ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган.



Download 333,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish