а) кўчмас мулкни сотиш бўйича электрон савдоларни ташкил этиш учун:
жисмоний шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар);
кадастр йиғмажилди;
мулк умумий биргаликдаги мулкни ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги (никоҳ гувоҳномаси);
қурилиш тугалланмаган бўлса – ҳокимнинг сотишга рухсат бериш тўғрисидаги қарори ва ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
мулк гаровга қўйилган бўлса – гаровга олувчининг розилиги;
агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома расмийлаштирилса – васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
агар квартира хусусийлаштирилган бўлса - хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази ДУКдан) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотнома;
доимий прописка қилинган шахслар тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома.
б) автомототранспорт воситаларини сотиш бўйича электрон савдоларини ташкил этиш: жисмоний шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти);
транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси; (автомашинанинг агрегат рақамлари учун ДЙҲХХ органлари штампи, тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун “Ўздавтехназорат” томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома);
мулк умумий бўлса, барча мулкдорларнинг (эр-хотининг) розилиги;
мулк гаровга қўйилган бўлса – гаровга олувчининг розилиги;
агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома тузса – васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
мазкур келтирилган ҳужжатлар “Буюртмачи” томонидан, «PDF» (portable document format) шаклида тақдим этиши. Ҳар бир ҳужжат барча аутентик белгилар сақланишини таъминлаши ҳамда алоҳида файл шаклида илова қилиниши шартлиги. Бунда, ҳар бир файл ҳажмининг 10 мегабайтдан ошмаслигини таъминлаш;
электрон савдо майдончасига кириш пароли ва фойдаланувчи шахсий номини учинчи шахсларга бермаслик, шунингдек “Буюртмачи”нинг шахсий кабинетига фақатгина тегишли тартибда “Буюртмачи” ваколат берган шахслар киришини таъминлаш;
мулкни сотиш бўйича электрон савдоларни ташкил этиш учун буюртма беришда “Оператор” хизматлари учун шахсий кабинет орқали ҳақ тўлаш;
электрон савдо майдончасига лот жойлаштирилган вақтдан бошлаб электрон савдоларда иштирок этиш истагини билдирган шахсларга электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилинадиган мулкни у жойлашган жойга бориб кўриш учун имкониятини бериш;
аукционга қўйилган мулк, электрон буюртма берилганидан кейин, фақатгина аукционда ғолиб бўлган шахсга сотилиши;
электрон онлайн-аукцион натижасида тузилган ғолиблик баённомасига асосан харидорга кўчар/кўчмас-мулкни асл ҳужжатлари билан камчиликларсиз топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан топшириш мажбуриятини олади.