5. БУЮРТМАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 8. Мазкур шартномани бажариш учун Буюртмачи:
Пудратчининг барча мурожаатларини беш кун муддатда кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;
Пудратчига доимий электр энергия хамда сув таъминотини ва ёрдамчи ишчи кучини ўз вақтида таъминлаб бериш;
Мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини олади.
6. ТЎЛОВЛАР ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР 9. Буюртмачи қилинадиган умумий ишлар қийматининг олдиндан 70% фоиз тўловни ва махсулот етказиб берилгач колган 30% тулов Пудратчига ўтказиб беради.
10. Пудратчи реконструкция (таъмирлаш) объектини фойдаланишга топширилгунга қадар мазкур шартнома бўйича объектга мулк ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
11. Буюртмачи мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларни шартнома кучга кирган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бажармаган тақдирда, Пудратчи бу ҳақда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Буюртмачини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, шартномага ўзгартиришлар киритиш ёки шартномани бир тарафлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эгадир. Бунда Буюртмачи, Пудратчи тарафидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинмайди.
7. ИШЛАРНИ БАЖАРИШ 12. Пудратчи ишларни бажариш лойиҳасига ва мазкур шартноманинг VI бўлимида кўрсатилган муддатлар билан мувофиқлаштирилган ўз режаси ва жадвалига биноан реконструкция (таъмирлаш) объектида ишларни бажаришни мустақил равишда ташкил этади.
13. Пудратчи ўзи тарафидан объектни реконструкция (таъмирлаш) қилишда қўлланиладиган материаллари; асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, конструкциялар ва тизимлар сифати лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган спецификацияларга, давлат стандартларига, техник шартларга мувофиқ бўлишини ҳамда уларнинг сифатини тасдиқловчи тегишли сертификатларга, техник паспортларга ёки бошқа ҳужжатларга эга бўлишини кафолатлайди.
14. Агар Буюртмачи, Пудратчи ва (ёки) унинг субпудратчилари тарафидан ишларнинг сифатсиз бажарилганлигини аниқласа, у ҳолда Пудратчи ўз кучлари билан ва реконструкция (таъмирлаш) қийматини кўпайтирмасдан ушбу ишларни уларнинг зарур сифатини таъминлаш учун келишилган муддатда қайта бажаради. Мазкур шартноманинг 23-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
15. Агар Пудратчи сифатсиз бажарилган ишларни келишилган муддатларда тузата олмаса, Пудратчи уларни тузатишнинг кечикиши оқибатида етказилган зарарларни Буюртмачига тўлайди.
16. Агар Буюртмачи ишларнинг бориши ва сифатидан ёки Пудратчининг қайдларидан қониқмаса, у ҳолда ишларни бажариш дафтарида ўз фикрини баён қилади.