Қ А Р О Р
2020 йил 22 май куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани маъмурий суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, судья Ш.Муминовнинг раислигида, судья ёрдамчиси У.Забихуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик юзасидан
Ахматов Жамшит Алиқулович (Axmatov Jamshit Aliqulovich) 23.10.1992 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Шамоли МФЙ, рақамсиз уйда
истиқомат қилувчига нисбатан 3-1003-2003/1822-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
2020 йил 22 май куни Ахматов Жамшит Алиқулович Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Эски жува” деҳқон бозорида карантин талабларини бузиб, тиббий ниқобсиз савдо-сотиқ қилганлиги ҳамда уни огоҳлантириш мақсадида келган ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан қаршилик кўрсатганлиги юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шунга кўра, Ахматов Жамшит Алиқуловичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси 54-моддаси 1-қисми ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик юзасидан баённомалар тузилган ва тўпланган ҳужжатлар билан бирга қонуний чора қўриш учун туман маъмурий судига юборилган.
Суд мажлисида Ахматов Жамшит Алиқулович ўз кўрсатувида, айбига иқрорлигини, ҳақиқатдан ҳам 2020 йил 22 май куни Шайхонтоҳур тумани, “Эски жува” деҳқон бозорида карантин талабларини бузиб, тиббий ниқобсиз
савдо-сотиқ билан шуғулланганлигини ва уни огоҳлантириш мақсадида келган ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан қаршилик кўрсатганлигини, қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслигини маълум қилиб, суддан енгиллик беришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмига асосан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисмига асосан ички ишлар органлари ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, ички ишлар органларига бориш ёки кўрсатилган муддатда ички ишлар органларида бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, худди шунингдек жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа шахсларнинг қонуний талабларини бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Иш хужжатларига кўра Ахматов Жамшит Алиқуловичнинг харакатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми ва 194-моддаси
1-қисмида назарда тутилган хуқуқбузарликларни содир этганлиги тўлиқ исботини топди.
Суд Ахматов Жамшит Алиқуловичнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси
1-қисми ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб ҳисоблайди.
Суд Ахматов Жамшит Алиқуловичга маъмурий жазо тайинлашда, иш ҳужжатлари билан танишиб, ҳуқуқбузарнинг кўрсатувларини тинглаб, унинг шахсини, айбига иқрорлигини, пушаймонлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасига асосан узил-кесил жарима жазоси қўллашни лозим топади.
Юқоридагилар кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
309, 310, 311-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ахматов Жамшит Алиқулович Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, яъни 446.000 сўм жарима солинсин;
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, яъни 446.000 сўм жарима солинсин;
Ахматов Жамшит Алиқуловичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасига асосан узил-кесил 2 баравари миқдорида, яъни 446.000 сўм жарима солинсин ва давлат фойдасига ундирилсин.
Мазкур қарордан норози тарафлар икки ой муддатда шу суд орқали Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят ёки прокурор протест тақдим қилишлари мумкин.
Судья Ш.Муминов
Do'stlaringiz bilan baham: |