ЎзМУнинг 11.01.2018 йил
01-20-сонли бўйруғига илова
58. Факультет деканининг лавозим вазифалари:
Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш;
Факультет деканатининг фаолиятини ва ходимларини умумий бошқариш;
Факультетда малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминлаш, ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий ишларга бевосита раҳбарлик қилиш, давлат таълим стандартлари, ўқув режалар, ўқув дастурлар бажарилишини таъминлаш;
Ўқув машғулотларини ўтказиш жадваллари тузилишини ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
Талабаларнинг ўзлаштириши ва давоматини текширишни, рейтинг назорати олиб борилишини, интизом назоратини ташкил этиш:
Талабаларнинг курсдан курсга ўтказиш тўғрисида буйруқ лойиҳасини тайёрлаш;
Талабаларга стипендия берилиши тўғрисидаги тақдимномани тайёрлаш;
Талабаларнинг битирув малакавий ишларини ҳимоя қилиши ва давлат аттестациясида қатнашишларини ташкил этиш;
Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва улар билан индивидуал, мақсадли ишлаш тадбирларини ташкил этиш;
Талабаларни фанлар бўйича олимпиадалар, турли жамғармалар (жумладан хорижий) танловларида қатнашишга тайёрлаш;
Стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириши ишларини мувофиқлаштириш;
Факультет таркибидаги таълим йўналишларига тааллуқли дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш, бошқариш;
Янги информацион технологияларни ўқув жараёнига кенг татбиқ этилишини, профессор-ўқитувчиларнинг янги информацион технологияларни эгаллашларини таъминлаш;
Факультет Илмий Кенгашининг фаолиятини бошқариш;
Илмий ва илмий услубий конференциялар, кафедралараро йиғилишлар, факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида долзарб мавзуларда (жумладан, ўз соҳасида янгиликлар ва илмий-техник ривожланиш масалалари, мамлакат иқтисодий-ижтимоий ривожланиши масалалари ва ҳ.к.) семинарлар, мулоқот (дискуссия)лар ташкил этиш ва бошқариш;
ЎзМУнинг маркетинг хизмати билан ҳамкорликда факультетда тайёрланадиган мутахассисликлар бўйича мавжуд ва истиқбол эҳтиёжни ўрганиш, мутахассисларга талабгор ташкилот, корхона, муассасалар билан алоқалар ўрнатиш, битирувчиларни ишга жойлашиши имкониятларини тартибга солиш (мақсадли шартномалар), амалий тавсиялар бериш;
Турдош олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари ҳамда илмий муассасалар, жумладан ривожланган хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
Факультет миқёсида мустақил равишда қўшимча таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш (ўз ҳисоб рақамига эга бўлган алоҳида «Марказ», «Курс» ва х.к.), грантлар, инвестициялар жалб этиш, бунда факультет профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг фаол иштирокини таъминлаш;
Талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш;
Ваколати доирасида мурожаатларни кўриб чиқиш;
Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;
Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |