IV. ТЎЛОВ ТАРТИБИ 7. Тарбияланувчининг ДМТТда бўлган даври учун бир ойлик тўлови ____________сўм.
Агарда қонуний вакилнинг бир нафардан ортиқ болалари ДМТТга қатнаган тақдирда тўловлар _______________________ сўмни ташкил этади.
Бунда: бир оилада бир нафардан ортиқ болалар турли ДМТТларга қатнаса, қонуний вакил тегишли равишда бир ДМТТдан бошқасига фарзандларининг бошқа ДМТТга қатнаши тўғрисидаги маълумотномани ҳамда оила аъзолари ҳакидаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг маълумотномасини тақдим этишлари лозим.
8. ДМТТдаги тарбияланувчи учун ота-она тўлови миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзгарган тақдирда бу ҳақда ДМТТ маъмурияти томонидан қонуний вакилга маълум қилинади ҳамда шартномага қўшимча келишув тузилади.
9. ДМТТдаги тарбияланувчи учун ота-она тўлови ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тўланади. Ойнинг 15-санасидан кейин келган болаларни сақлаш учун тўловлар эса бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида тўланади. Бунда тўловлар боланинг шу ойда ДМТТга қатнайдиган кунларга мутаносиб равишда тўланади.
10. Боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли, шунингдек, қонуний вакил ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола ДМТТга кетма-кет уч кундан ортик келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов хали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
Боланинг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли боланинг ДМТТга келмаганлиги тегишли даволаниш профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.
Тарбияланувчи ДМТТга келмаслигига қонуний вакилнинг узрли сабаби кўрсатилган ҳолда ДМТТ раҳбарияти номига олдиндан ёзган аризаси тарбияланувчининг жойи тўловсиз сақланиб туришига асос бўлиб ҳисобланади. Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача ДМТТга келмаслигига руҳсат берилади.
Боланинг уйда қолган бошқа барча ҳолатларда қонуний вакил томонидан тўловлар умумий асосларда тўланади.
11. Ота-она тўлови икки ҳафта давомида ўз вақтида тўламаганлик учун ойнинг 15 кунидан бошлаб қонуний вакил ДМТТга ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Тарбияланувчи учун икки ой мобайнида узрли сабабларсиз ота-она тўлови тўланмаган тақдирда, шартнома бекор қилиниб, тарбияланувчи ДМТТдан четлаштирилади.
12. Қарздорлик келиб чиққан кундан бошлаб 60 календарь куни мобайнида тарбияланувчини ДМТТда сақлаш учун мавжуд бўлган қарздорлик қопланганда, тарбияланувчи ушбу ДМТТга тикланади. Кўрсатилган муддат ўтиб кетган ҳоллларда, ДМТТга болани қабул қилиш умумий асосларга кўра амалга оширилади.
Тарбияланувчининг ДМТТга қатнаши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида қонуний вакилнинг ёзма аризаси бўлмаган ҳолларда ота-она тўлови тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.
Ўтган ой учун ота-она тўловининг қолган қисми тўлангандан сўнг тарбияланувчини ДМТТга қатнашига йўл қўйилади.
Қонуний вакилнинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг ДМТТга қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлик бўлмаган ой учун, яъни тарбияланувчи амалда ДМТТга қатнаган кунлар учун тўланади.