Солиқ ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарликка тортишнинг ҳуқуқий асослари
3г 17-гурух
Бажарди: Амонов Бэгали
Қабул қилди: Бозоров Улуғбек
. Солиқ ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарликка тортишнинг ҳуқуқий асослари Режа
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва жавобгарликка тортишнинг умумий шартлари
Солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг турлари ҳамда уларни содир этганлик учун жавобгарлик
Давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан шикоят бериш тартиби
Солиқ тўловчининг Солиқ кодексда жавобгарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади.
Жисмоний шахсларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун жавобгарлиги ўн олти ёшдан бошлаб вужудга келади.
Ҳеч ким солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун Солиқ кодексда назарда тутилганидан бошқа асослар бўйича ва тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Ҳеч ким солиққа оид содир этилган айнан битта ҳуқуқбузарлик учун такроран жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Агар жисмоний шахс содир этган солиққа оид ҳуқуқбузарликда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлмаса, бу ҳуқуқбузарлик учун Солиқ кодексда назарда тутилган жавобгарлик келиб чиқади.
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда қўлланилади.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ҳафта давомида 1741 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. (2018й 29-май)
Ўтказилган профилактик ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 584 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди. Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 1157 нафар шахсга нисбатан 369,1 млн.сўм маъмурий жарималар қўлланилди. Жумладан: - савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 6 нафар шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан 1,1 млн.сўм,
бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 28 нафар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддасига асосан 24,1 млн.сўм; - уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулк ка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 78 нафар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси 2-қисмига асосан 13,4 млн.сўм; - даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 168 нафар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси 3-қисмига асосан 28,9 млн.сўм;
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 184-моддасининг (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади: “Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг содир этилган жиноят ҳақидаги хабарини олган кундан эътиборан ўн кун ичида молиявий жаримани ҳамда ўттиз кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилинади”
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади: 174-модда (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилади: “ҳуқуқбузарлик содир этган шахс солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, давлат солиқ хизмати органларининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа жавобгарликдан озод бўлади”;