МУДДАТЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ
97-модда. Солиқларни тўлаш муддатларини
ўзгартиришнинг умумий шартлари
(1-қ.) Солиқ тўлашнинг муддатини кейинроқ муддатга кўчириш солиқни тўлаш муддатини ўзгартириш деб эътироф этилади.
(2-қ.) Солиқ тўлаш муддатини ўзгартиришга ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади.
(3-қ.) Агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган умумий солиқ суммасига ёки унинг бир қисмига (бундан буён ушбу бобда қарз суммаси деб юритилади) нисбатан, қарз суммасига фоизлар ҳисобланган ҳолда, солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш мумкин.
(4-қ.) Солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида амалга оширилади.
(5-қ.) Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, шу солиқ бўйича тегишлича бир йўла ёки босқичма-босқич қарз суммасини тўлаган ҳолда, ушбу солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришдан иборатдир.
(6-қ.) Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар юзага келган қарз суммасига ёки келгусида юзага келадиган қарз суммасига нисбатан берилиши мумкин.
(7-қ.) Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, агар ушбу Кодекснинг 99-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бир йилдан ошмаган муддатга берилади.
(8-қ.) Солиқ тўлаш муддати ўзгартирилишига талабгор шахс (бундан буён ушбу бобда манфаатдор шахс деб юритилади) солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида ариза беришга ҳақли. Бундай ариза бир ёки бир нечта солиққа нисбатан берилиши мумкин.
(9-қ.) Манфаатдор шахснинг солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш чоғида, солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли орган мазкур шахсга у билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин бўлган кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг ушбу бобда назарда тутилган бошқа шартларини таклиф этишга ҳақли.
(10-қ.) Солиқ тўлаш муддатининг ўзгартирилиши солиқ тўлаш бўйича мавжуд мажбуриятларни бекор қилмайди ва янги мажбуриятларни вужудга келтирмайди.
(11-қ.) Ушбу Кодекснинг 99-моддасида кўрсатилган органларнинг қарорига кўра солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодекснинг 107-109-моддаларига мувофиқ мол-мулк гарови, кафиллик ёки банк кафолати билан таъминланиши мумкин.
(12-қ.) Ушбу боб қоидалари пеня ва жарима тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда ҳам қўлланилади.
(13-қ.) Ушбу бобнинг қоидалари солиқ агентларга нисбатан татбиқ этилмайди.
98-модда. Солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришни
Do'stlaringiz bilan baham: |