Солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим


қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 0,81 Mb.
bet216/224
Sana25.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#263362
TuriКодекс
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   224
Bog'liq
Солик кодекси-2020 йил

қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
(1-қ.) Ушбу Кодекснинг 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлаш ўрнига айланмадан олинадиган солиқ (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) тўлашни назарда тутадиган махсус солиқ режимини танлашга ҳақли.

(2-қ.) Ушбу Кодекснинг 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқ тўлашга навбатдаги солиқ давридан бошлаб ўтишга ҳақли. Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиши тўғрисида солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, бироқ айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтилаётган навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилади.


(3-қ.) Ушбу Кодекснинг 461-моддаси биринчи қисми 2-бандида кўрсатилган солиқ тўловчиларнинг солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошганда, агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, солиқнинг ошиб кетган суммасидан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтади.


(4-қ.) Ушбу Кодекснинг 461-моддаси биринчи қисми 2-бандида кўрсатилган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишга ҳақли. Солиқ солиш тартибини танлаш учун якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадлари юз миллион сўмдан ошган санадан беш кундан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда билдиришнома юборади.


(5-қ.) Билдиришнома ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаганда якка тартибдаги тадбиркор айланмадан олинадиган солиқ тўлайди.


(6-қ.) Янги ташкил этилган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида танланган солиқ солиш тартибини кўрсатиш орқали айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқига эга.


(7-қ.) Юридик шахслар айланмадан олинадиган солиқни қўллашни ушбу Кодекснинг 237-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун ва бир вақтнинг ўзида айланмадан олинадиган солиқни тўлашни рад этишга доир ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ихтиёрий равишда рад этишга ҳақли.


(8-қ.) Қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган солиқ тўловчилар, башарти жорий солиқ даври якунлари бўйича товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромадлари бир миллиард сўмдан ошмаган бўлса, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга камида ўн икки ойдан кейин қайта ўтишга ҳақли.


(9-қ.) Солиқ даври давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.


(10-қ.) Агар янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар, 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилганда бир миллиард сўмга тенг суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.


(11-қ.) Воситачилик, топшириқ шартномаси ва воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи солиқ тўловчилар, шу жумладан телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадни реализация қилиш бўйича умумий айланмадан (битим суммаларидан) келиб чиққан ҳолда аниқлайди.


(12-қ.) Бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шахслар, уларни самарасиз фойдаланаётганлиги бўйича хулоса киритилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.


(13-қ.) Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорлари бўлган юридик шахслар, инвестицион лойиҳанинг амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулоса беришга ваколати бўлган ваколатли органнинг хулосаси чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.


(14-қ.) Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобидан объектлар қурилишини (бундан жорий ва капитал таъмирлаш мустасно) бажарувчи юридик шахслар бундай қурилишга доир шартнома расмийлаштирилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.


(15-қ.) Солиқни тўлаш солиқ тўловчини қуйидагилардан озод этмайди:


ушбу Кодекс билан унинг зиммасига юклатилган солиқ агентининг мажбуриятларини бажаришдан;
агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ҳисобварақ-фактура тақдим этиш, харидларни ҳисобга олиш китобини ва сотишларни ҳисобга олиш китобини юритиш мажбуриятидан.
463-модда. Солиқ солиш объекти
(1-қ.) Ушбу Кодекснинг 43-бобига мувофиқ аниқланадиган жами даромад солиқ солиш объектидир, бундан ушбу Кодекснинг 304-моддасига мувофиқ, ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда солиқ солиш чоғида инобатга олинмайдиган даромадлар мустасно.

(2-қ.) Солиқ солиш мақсадида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад деганда қуйидагилар тушунилади:


қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун - ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини реализация қилишдан олинган даромадлар. Бунда, агар юқорида қайд этилган хизматларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, ўз кучлари билан бажарилган хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромадлар бажарилган ҳамда тасдиқланган хизматларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги даромади сифатида белгиланади;
мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) берувчи юридик шахслар учун - молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад суммаси;
воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун - кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси;
товарларни (хизматларни) текин берувчи юридик шахслар учун - агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, товарларнинг (хизматларнинг) таннархи ёки уларни олиш баҳоси (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда). Мазкур норма экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига бепул бериладиган товарларга (хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди;
нотижорат ташкилотларининг ушбу Кодекс 318-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилмаган даромадлари.

(3-қ.) Солиқ солиш объекти бўлиб қуйидагилар ҳам ҳисобланади:


1) товарларни (хизматларни) қуйидагиларга:
а) иштирокчилар таркибидан иштирокчи чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёхуд унинг юридик шахсдаги улуши камайтирилганда ёки юридик шахс томонидан иштирокчидан унинг ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг қисми) қайтариб сотиб олинганда ушбу иштирокчига бериш;
б) юридик шахс бўлган эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциялар қайтариб сотиб олинганда акциядорга бериш;
в) юридик шахс тугатилганда акциядорга ёки иштирокчига бериш;
2) товарларни (хизматларни) жисмоний шахс меҳнатига ҳақ тўлаш ҳисобидан ёки дивиденд тўлаш ҳисобидан бериш;
3) товарларни ёки бошқа мол-мулкни қайта ишлаб бериш учун бериш, агар товарлар ва (ёки) мулк қайта ишлаш маҳсулоти сифатида шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган бўлса;
4) кўп марта айланадиган, сотувчига қайтарилиши шарт бўлган идишларни, агар идиш маҳсулотни шундай идишда етказиб бериш шартномасида белгиланган муддатда қайтарилмаган бўлса, бериш.

(4-қ.) Товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи ваучерларни реализация қилиш ёки бепул бериш мазкур товарларни (хизматларни) реализация қилиш деб эътироф этилади.


(5-қ.) Узоқ муддатли шартномалар бўйича даромадлар ушбу Кодекснинг 303-моддасида назарда тутилган тартибда жами даромад таркибига киритилади.


(6-қ.) Баланснинг валюта ҳисобварақларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо солиқ солиш объекти деб эътироф этилади. Курсдаги салбий фарқнинг суммаси курсдаги ижобий фарқ суммасидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ базасини камайтирмайди.


(7-қ.) Солиқ тўловчилар томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёхуд қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлаш даврида айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтгунига қадар олинган даромадлар жами даромадга киритилмайди.


464-модда. Солиқ базаси
(1-қ.) Ушбу Кодекснинг 463-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жами даромад солиқ базаси деб эътироф этилади, бундан қуйидагилар мустасно:
1) Ўзбекистон Республикасининг давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг халқаро облигациялари бўйича даромадлар;
2) солиқ агентида солиқ солиниши лозим бўлган дивидендлар;
3) қайтариладиган кўп марта айланадиган тара қиймати, агар унинг қиймати илгари товарларни (хизматларни) сотишдан олинадиган даромадга киритилган бўлса;
4) амортизация қилинадиган активларни тугатишда уларни қўшимча баҳолашда олинган, олдинги нархни туширишлардаги суммадан ортиқча сумма ҳисобидан олинган даромадлар;
5) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар. Мазкур даромадларга улар шаклланган даврдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб ўтказилганлиги инобатга олинган ҳолда солиқ солинади;
6) товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар, агар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар умумий даромаднинг 15 фоизидан кўпроғини ташкил этса.

(2-қ.) Солиқ солинадиган база ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чегирмалардан ташқари қуйидагилар учун камайтирилади:


1) брокерлик ташкилотлари учун - битим суммасидан биржага ўтказиладиган воситачилик йиғими суммасига;
2) комиссия шартномаси бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун - товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига реализация қилинган товар улушида;
3) туризм фаолияти субъектлари учун - туристик хизматларни онлайн бронлаштириш ва сотиш учун яратилган дастурий маҳсулотларни ҳамда ахборот тизимларини жорий этишга йўналтирилган маблағлар суммасига.
465-модда. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish