Солиқ академияси



Download 0,53 Mb.
bet62/83
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#16
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   83
СТ 112-гуруҳ талабаси Акбаров Акмалхон
Ҳар бир давлат ўз иқтисодиётини ривожлантириш, инқирозларни ва бюджет танқислигининг олдини олиш мақсадида солиқларга катта эътибор беради.
Агар биз солиқларнинг ўз вақтида давлат бюджетига келиб тушишини таъминламоқчи бўлсак, ёш авлодга ёшлигиданоқ солиқ ҳақида тушунчалар бериб боришимиз шарт.
Аниқроғи, бериладиган маълумотлар болаларга тушунарли бўлиши учун биз турли анимацион мультфилмлар, расмлар ва китоблардан фойдаланишимиз керак.
Кичик ёшдаги болалар учун мен қуйидаги фикрни таклиф қиламан:

Ушбу расмда мен бюджетни тавсифладим. Биламизки бюджетнинг асосий устунларидан бири бу солиқлар, божхона тўловлари, мажбурий тўловлар ва бошқа тўловлар билан бюджет гумбазини ушлаб турибти.

СТ 112-гуруҳ талабаси Эгамов Абдурасул
Солиқ – бу беғараз хусусиятга эга бўлган, мунтазам равишда, муайян миқдорда ундириладиган ва бюджетга йўналтириладиган пул кўринишидаги тўловдир.
Мен Тошкент солиқ коллежига биринчи марта қадам қўйганимда солиқ ҳақидаги бир фикрга кўзим тушган эди. Унинг мазмуни шундай эди: “Солиқ- уни тўловчилар учун қуллик эмас балки эркинлик аломатидир”. Бу жумла солиққа берилган энг тўғри таърифлардан бири деб биламан. Солиқларни ўз вақтида тўлаш бизнинг бурчимиздир. Чунки солиқлар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга, ободончилик, бунёдкорлик ишларига хизмат қилади. Чунки юқоридаги харажатларга давлат бюджетидан маблағ ажратилади. Давлат бюджетининг асосий қисми эса солиқлардан шаклланади. Биз солиқни тинч ва фаровон юртда яшаётганимиз, тўкин шароитлардан фойдаланаётганимиз, табиий неъматларни истеъмол қилаётганимиз учун аҳамиятли тўлов деб тушунишимиз керак.
СТ 112-гуруҳ талабаси Бутаев Ҳ
Солиқлар давлатнинг иқтисодий таянчидир. Солиқлар бўлмаса давлатда ривожланиш, иқтисод, олдинга силжиш бўлмайди. Дунёдаги ҳамма давлатларда ўзининг солиқ тизими мавжуд. Бундан кўриниб турибдики давлатнинг ривожланишида солиқларнинг ўрни беқиёс. Оддий тил билан тушунтирадиган бўлсак солиқлар фуқаролардан олинади, йиғилган пуллар давлат бюджетига, давлат ғазнасига тушади, хазинадаги маблағ эса ота-онамизнинг иш ҳақига, буви-боболаримизнинг нафақа пулларини олишлари, биз ўқийдиган, таълим оладиган мактабларнинг қурилиб янгиланиши, кўчалар, йўллар, боғ-роғларни кўкаламзорлаштириш ва бошқа эзгу мақсадлар учун ишлатилади.
СТ 112-гуруҳ талабаси Атоев Миршод
Давлатнинг иқтисодий сиёсатини олиб боришдаги энг асосий устунлардан бири бўлган солиқ соҳаси мураккаб ва шарафли касблардан бири ҳисобланади. Ҳар бир солиқ ходимининг солиқларни ундириш жараёнида халқ билан қиладиган муомала муносабати муҳим аҳамиятга эга. Солиқлар нима сабабдан ундирилиши ва улар қайси мақсадда ундирилишини халққа тушунтириш жуда катта билим ҳамда тажрибани талаб қилади. Солиқларнинг ўз вақтида ва тўлиқ давлат бюджетига ўтказилиши энг аввало, халқнинг иқтисодий ва моддий томондан етарли даражада таъминланишини кафолатлайди. Бу борадаги юксак масъулиятни англаган ҳолда шу соҳани танлаганимдан мамнунман.
СТ 112-гуруҳ талабаси Розиев Сирожиддин
Солиқ – бу давлат бюджетидир.
Ўзбекистон йилдан–йилга гўзаллашиб, тараққий этиб бормоқда. Бунинг сабаби мамлакатимизда солиқ сиёсатининг тўғри амалга оширилаётганлигидадир. Чунки солиқлар орқали давлат бюджети тўлади ва аҳолига қайта тақсимлаб берилади.
Мен бу соҳани танлашимдан мақсад давлатимизнинг иқтисодий таянчи бўлган бюджетни тўлдиришда ўз ҳиссамни қўшишдир.
Давлат бюджети тўлиб турса мамлакатимиз барқарор ва тинч бўлади, ҳаётимиз тинч-фаровон, Ўзбекистон келажаги буюк давлат сифатида намоён бўлади.
СТ 112-гуруҳ талабаси Останақулов Шерзод
Солиқ бу нима? Бу саволга ҳар бир инсон ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб жавоб бериши, унинг нима учун кераклигини билмоғи керак. Солиқ деганда мен шундай нарсани тушунаманки у давлатимиз ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Яъни маҳаллий аҳоли, фирма ва корхоналардан йиғиб олинган солиқ давлатимиз бюджетига келиб тушади ва у тегишли тарзда тақсимланиб инсонларга турли йўллар билан яъни, кимга маош, кимга нафақа сифатида қайтарилиб берилади. Қолган қисми эса шифохона, коллеж, мактаб қурилишларига ишлатилади.
Албатта, ҳар бир ўзбек фарзанди шундай тинч, осуда ва ривожланган давлатда яшаётганидан фахрланишлари керак. Тинчлигимизни таъминловчи ҳарбийларимизнинг харажатлари ҳам давлат бюджети томонидан қопланади. Президентимиз томонидан ҳар бир солиқ тўловчиларга турли хил имтиёзлар берилмоқда. Ўзбек аҳолиси шундай юртда яшаётганликларидан фахрланадилар.
СТ 112-гуруҳ талабаси Мансуров Мирхон
Солиқ –аҳолидан маълум миқдорда, белгиланган тартиб қоидалар асосида пул маблағларини ундириб аҳолининг ижтимоий ночор қисмига, мудофаа, таълим тизими ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларга тақсимлаш тушунилади.
Солиқ –давлатнинг бюджет тизимини тартибга солиб туради. Солиқ тўлаш аҳолини эркинликка бошлайди. Солиқ тизимида қонун устувор. Солиқ тўлаш қуллик эмас эркинлик аломатидир. Солиқ ҳақида мактаб ўқувчиларига дарс давомида тушунча бериб борилса уларнинг солиқчилар ҳақидаги фикрлари ўзгариб боради. Солиқ ходимлари ва солиқ тўловчилар қонун билан белгиланган ўз ҳуқуқ ва эркинликларига эга.
СТ 112-гуруҳ талабаси Бахромов Отабек
Ҳаммамизга маълумки, солиқлар тушунчаси бизга тарихдан маълум. Ўтмишда ҳар қандай қабила, хонлик, амирликлар ўзларининг солиқларини шакллантирган ва жорий этилган солиқларга турлича ном берган. Масалан: ўлпон, ушр, хирож ва бошқалар.
Аввало солиқнинг аҳамияти нима эканлигини унинг давлатга нега кераклигини тушуниб олиш зарур бўлади.
Солиқлар – бу содда тил билан айтганда давлатнинг ғазнасига келиб тушиши керак бўлган пул маблағларидир.
Фараз қилайлик биз ҳеч қандай солиқларни тўламасак содда қилиб айтганда бизнинг оиламиз пулсиз қолади.
Демак бундан кўриниб турибдики, биз давлатга тўлайдиган маълум миқдордаги пул маблағлари озод обод ватанимиз равнақи, оиламиз фаровонлиги учун зарурдир.
Биз тўлайдиган пуллар бу ишларга етмайдику дейиш мумкин. Халқимизда тома-тома кўл бўлур деган нақл борлигини унутмаслигимиз керак.
СТ 112-гуруҳ талабаси Номозов Ислом
Солиқ ҳеч қандай беғараз хусусиятга эга бўлмаган тушунчадир. Солиқ деган тушунча қадим тарихимизда пайдо бўлган. У йилдан-йилга асрдан асрга халқ фаровонлиги ва юрт ободлиги учун хизмат қилиб келмоқда.
Солиқ – бу мажбурий ва мунтазам яъни, жисмоний ёки юридик шахс бўлишидан қатъий назар фойда олса, даромад олса ўша фойда даромадидан маълум бир миқдорда, фоизда, ставка олинадиган ва давлат бюджетига бориб тушадиган тўловдир. Биз ёшларнинг таьлим олишимиз учун кетадиган барча харажатлар давлат бюджетидан қопланади. Бюджет эса албатта солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан ташкил топади ва молиялаштирилади.
СТ 112-гуруҳ талабаси Мўминова Феруза
Инсон комил бўлиши учун ўзи яшаб турган муҳити, ён атрофдагилар, бир сўз билан айтганда жамиятнинг таъсири ва аҳамияти жуда каттадир.
Тасаввур қилинг инсон, у курраи заминда яшаши учун жисмидаги юраги мудом уриб туриши керак. Юрак қонни бутун организмга бирдай тақсимлаб беради ва шу боисдан инсон мавжуддир. Ана энди тасаввур қилинг: Давлатнинг 90%ини солиқлар ташкил этгандан кейин, давлатнинг юраги бюджет, қон эса солиқлар орқали келадиган маблағлардир. Давлат юраги бўлмиш бюджет ўша маблағларни керакли аъзоларга кенг тақсимлайди, яъни, давлат аъзолари бўлган турли соҳаларга Хусусан: соғлиқни сақлаш, мудофаа, спорт, маданият каби соҳаларга тақсимлайди.
Бир сўз билан айтганда, давлат ва инсонларнинг ҳаётида солиқлар муҳим аҳамиятга эга.
СТ 112-гуруҳ талабаси Юлиев Санжар
Солиқ бу давлатимизнинг иқтисодий таянчидир. Масалан: маориф, медицина, нафақахўрларга тарқатилади, таълим-тарбия масканларига жўнатилади.
Республикамиз бюджетидан таълим масканларига китоб-дафтар, озиқ-овқат, кийим-кечакларга пул маблағлари ажратилади. Бунинг асосий мақсади баркамол авлод-комил инсонни тарбиялашдир.
СТ 112-гуруҳ талабаси Эрназаров Фазлиддин
Солиқ кодексининг 11-моддасида солиқ - муайян тартибда ундириладиган, беғараз мақсадларга қаратилган, бюджетга ундириладиган мажбурий пул кўринишидаги тўловдир дея белгиланган.
Муайян тартибда ундирилади дегани–бу жисмоний ва юридик шахсларнинг даромадидан, фойдасидан, солиқ туридан келиб чиққан ҳолда белгиланган ставкаларга мувофиқ ундирилади.
Беғараз мақсадларга қаратилган дегани – бу ундириладиган солиқлар қайтадан пенсия, нафақа, стипендия, ёрдам пуллари сифатида қайтарилади. Давлат томонидан белгиланган ҳаражатлар яъни уй-жой, йўллар, мактаб ва боғчалар қуришга кетадиган харажатларга ажратилади.
Бюджетга қаратилган дегани бу йиғилган барча солиқлар, тушумлар, мажбурий йиғимлар давлат бюджетига келиб тушади ва юқоридаги харажатларга ажратилади.
Солиқларнинг ҳаётдаги аҳамияти жуда каттадир. Бюджетдаги йиғилган маблағлар аҳолининг ижтимоий ҳаётини яхшилашга қаратилади. Солиқларни ўз вақтида тўлаш давлатнинг белгиланган режаларини ўз вақтида бажарилишини таъминлайди.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish