Согласно задания, на курсовой проект требуется разработать технологическую карту на производство земляных работ, включающую вы


IX. Техник-иқтисодий кўрсатгичларни ҳисоблаш



Download 3,17 Mb.
bet4/7
Sana27.06.2022
Hajmi3,17 Mb.
#711169
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
qurilish mashinalaridan kursavoy

IX. Техник-иқтисодий кўрсатгичларни ҳисоблаш

1тонна йиғма темирбетон элементларни монтаж қилиш учун меҳнат сарфи (киши-смена/ 1 т) :


 ,
бунда   - Йиғма элементларни монтаж қилишда меҳнат сарфи, киши-см;
  - монтаж қилинадиган йиғма элементларнинг массаси, т.

1тонна йиғма темирбетон элементларни монтаж қилиш учун машинанинг ишлаш вақти сарфи (машина-смена/ 1 т) :


 ,


бунда Тм – каркасни монтаж қилиш учун машинанинг ишлаш сарфи.

1 тонна йиғма конструкцияни монтаж қилишда меҳнат сарфи нархи (ш.б./1 тонна):


С=Стр =3222,19/3726=0,86475 ш.б/тонна

 ,


бунда   - каркас элементларини монтаж қилиш учун меҳнат сарфининг нархи , ш.б.

Смена давомида бир ишчига мос келадиган ишлаб чиқилган маҳсулоти (т/киши-соат):




В=P/Tp =3726/573,535=6,4965 т/киши-соат

Давомийлик (ишларни бажариш графиги бўйича) :


П=31 кун





X. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси чора тадбирлари

Йирик ўлчамли элементлардан ташкил топган бинонинг монтаж ишлари ишлаб чиқариш лойиҳаси (ИЧЛ) асосида амалга ошириладики, у меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қуйидаги ечимларни ўз ичига олиши керак:


а) ишчи ўринларни ташкил этиш;
б) технологик жараёнларнинг кетма- кетлиги;
в) монтажчиларни хавфсиз ишлаши учун керакли усуллар ва мосламалар;
г) Монтаж механизмларни жойлашиши ва фаъолият қилиш зонаси;
д) Бинонинг қурилиш материаллари ва элементларини сақлаш усуллари
Юкни фақат осма арқонларни тик ҳолати бўйич кўтаришга рухсат берилади.
Ерга музлаб ёпишган, қор ёки грунтга кўмган юкни кўтариш мумкин эмас. Кран ёрдамида одамларни кўтаришга қатъиян рухсат берилмайди.
Юкларни илиш жойи бегона буюмлардан холи бўлиши ва яхши ёритилган бўлиши лозим.
Юкни кўтариб кўчириш чегараси тагида одамлар туриши мумкин эмас. Хавфли зона тўсилади ва тўсиқларга огоҳлантирувчи плакатлар осилади.
Кран машинистига сигнални бу иш учун махсус ажратилган шахс (сигналчилар) беради. Фақат аварияли тўхтатиш "СТОП" хавни сезган исталган шахс томонидан бериши мумкин.
Кранни ишончли ва хавфсиз ишлаши кўпроғ кран ости йўлларининг барпо этиш сифатига боғлиқ.
Конструкцияларни монтаж қилиш вақтида одамларнинг улар усига чиқиши ёки монтаж қилинган, аммо тўсилмаган конструкцилар устида одамларнинг юриши тақиқланади.
Шамол кучи 6 балдан кўпроғ бўлганда, яхмалакда, кучли қор ёғишида, ёмғир ва жалада монтаж ишлари тўхтатилиши зарур.
Монтаж ишлари олиб бориладиган участкада (қамровда) бошқа ишларни бажаришга ва бегона одамларнинг мавжудлигига рухсат берилмайди.
Тўғри илишни таъминлочи монтаж ҳалқалари мавжуд бўлмаган йиғма темирбетон конструкцияларни кўтариш тақиқланади.
Монтаж қилинадиган конструкциялар элементларини кирдан ва муздан тозалаш уларнинг кўтарилишигача амалга ошириш лозим.
Конструкция ва ускуналарни илиш тасдиқланган лойиҳа (чизма) бўйича ясалган юкни ушлаб турвчи мосламалар ёрдамида амалга оширилиши лозим ва юкни ушлаб турувчи мосламаларни баландлиги 2 меттрдан ошган ҳолда масофадан туриб илгакдан бўшатиш имконини берувчи мосламалар билан таъминланган бўлиши лозим. Илиш усули илинган юкни тушиб кетиш ва сирпанишга йўл қўймаслиги лозим.
Монтаж қилинадиган конструкциялар ёки ускуналар элементларни кўчириш пайтида тебраниш ва айланишни олдини олувчи егилувчан тортқилар ёрдамида амалга оширилади.
Танаффус пайтида конструкциялар ёки ускуналар элементларни кўтарилган ҳолатда осиб қўйишига рухсат берилмайди.
Монтажчиларни бир конструкциядан иккинчисига ўтиши учун тўсиқли инвентар зинапоялар, ўтиш кўприкчалар ва траплардан фойдаланиш керак.
Тўсиқларни ўрнатилиши имкони бўлмаган монтаж қилинган конструкциялар (фермалар, тўсинлар ва ҳ.к.) устига чиқиш рухсат берилмайди.
Лойиҳавий ҳолатига ўрнатилган конструкциялар элементларини ёки ускуналар шундай махкамланган бўлиши лозимки, уларнинг турғунлиги таъминлансин ва геометрик жиҳатдан ўзгармайдиган бўлсин.
Лойиҳа ҳолатига ўрнатилган конструкция элементларини илгаклардан бўшатиш фақатгина уларни доимий ёки вақтинчалик ишончли тарзда махкамлашдан сўнгамалга ошириш лозим. Ўрнатилган конструкция элементларини уларни илгаклардан бўшатилгандан кейин силжитишга рухсат берилмайди.
Очиқ жойларда монтаж ишларини баландликда шамол тезлиги 15 м/с дан ошган ҳолатда, яхмалакда, жалада ёки иш фронти чегарасида кўринишга имкон бермайдиган туманда олиб боришга рухсат берилмайди. Вертикал панеллар ва уларга ўхшаш бошқа конструкцияларни кўтариб кўчириш ва ўрнатишни шамол тезлиги 10 м/с ва ундан ошганда тўхтатиш лозим.
Ўрнатилмаган ва махкамланмаган монтаж қилинадиган конструкция элементлари тагида одамларнинг туришига рухсат берилмайди.
Ишчиларнинг монтаж қилинадиган конструкция ёки ускуналар тагида туришларига ҳамда уларнинг устига чиқишига зарурат бўлганда, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун махсус чора тадбирлар амалга оширилиши зарур.
Монтажчиларнинг баландликда ишлаши учун керак бўладиган осма монтаж майдончалар, зинапоялар ва бошқа мосламаларни монтаж қилинадиган конструкцияларга уларни кўтаришдан один махкамлаб қўйиш керак.
Амал қилувчи корхона шароитида монтаж (демонтаж) ишларини амалга ошириш пайтида фойдаланадиган электр тармоғи ва бошқа амал қилувчи муҳандислик тармоғлар манбадан узатилиши зурур, ускуналар ва қувурўтказгичлар (трубопроводлар) портловчи, ёнувчи ва зарарли моддалардан бўшатилиши зарур.
Бино ва иншоотлар конструкцияларни монтаж қилиш жараёнида монтажчилар олдин ўрнатилган ва ишончли махкамланган конструкциялар сатҳида ёки махсус ишлаш мосламалари устида туриши лозим.
Бино конструкцияларини монтаж қилиш ишлари олиб бориладиган қамровда конструкция элементларини бевосита кўчириш пайтида юк-пассажир кўтаргичлар (лифтлар)дан фойдаланишга рухсат берилмайди.
Хавфли зона контурлари радиуси монтаж ишлари жараёни характерига кўра аниқланади. Мисол учун, саноат биносининг устунларини монтаж қилишда хавли зона радиуси Rоз қуйидаги формула билан аниқланади:
 ,
бунда   - илгакида юк кўтарган ҳолда қулоч чиқишининг максимал узунлиги, м;
  - юкнинг узунлиги, м;
  - монтаж зона радиусини оширувчи захира, м.
Монтаж ишларини элект тармоқлари яқинида олиб боришда хавли зона қуйида келтирилган қийматлар асосида аниқланади:

4- жадвал



Электр тармоғидаги кучланишлар, кВ

Минимал масофа, м

1гача

1,5

1-26

2,0

35-110

4,0

150-220

5,0

330

6,0

550-750

9,0

Фақат инструктажни ўтгандан сўнг ишчиларни монтаж ишларига киришига рухсат берилади. Инструктаж жараёнида, мазкур объектнинг хусусиятларини назарга олган ҳолда, ишчиларни хавфсизлик техникасининг асосий қоидалари билан таништирилади.



Download 3,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish