Нормастеник тип – мускуллари яхши ривожланган қад – қоматлари келишган одамдир, унинг кўкрак қафаси тўғри шаклда, елкалари кенг, қорни таранг, оёқ қўллари ўртача размерда, буларнинг мускуллари яхши тараққий этган бўлади. - Нормастеник тип – мускуллари яхши ривожланган қад – қоматлари келишган одамдир, унинг кўкрак қафаси тўғри шаклда, елкалари кенг, қорни таранг, оёқ қўллари ўртача размерда, буларнинг мускуллари яхши тараққий этган бўлади.
www.arxiv.uz
Астеник тип – тананинг бўйига тортиб ривожланганлиги билан характерланади: бундай одамнинг бўйи баланд, бўйни ва оёқ қўллари узун ва ингичка, бармоқлари хам ингичка, елкаси тор, кўкрак қафаси сиқиқ, қовурға оралари сербар, қорин усти бурчаги ўткир бўлади, кураклари туртиб чиқиб туради, қорин ичига ботган ёки осилиб тушган чаноғи тор, мускуллари суст ривожланган. Юраги кичкина, вертикал жойлашган, аортаси тор ва узун, диафрагмаси паст туради, ўпка яхши тараққий қилган, ичаклари калта, асосий моддалар алмашинуви кучайган, артериал босим паст, юрак усти безлари ва жинсий безлар функцияси аксари сусайган, қалқонсимон без ва гипофиз функцияси эса кучайган бўлади. - Астеник тип – тананинг бўйига тортиб ривожланганлиги билан характерланади: бундай одамнинг бўйи баланд, бўйни ва оёқ қўллари узун ва ингичка, бармоқлари хам ингичка, елкаси тор, кўкрак қафаси сиқиқ, қовурға оралари сербар, қорин усти бурчаги ўткир бўлади, кураклари туртиб чиқиб туради, қорин ичига ботган ёки осилиб тушган чаноғи тор, мускуллари суст ривожланган. Юраги кичкина, вертикал жойлашган, аортаси тор ва узун, диафрагмаси паст туради, ўпка яхши тараққий қилган, ичаклари калта, асосий моддалар алмашинуви кучайган, артериал босим паст, юрак усти безлари ва жинсий безлар функцияси аксари сусайган, қалқонсимон без ва гипофиз функцияси эса кучайган бўлади.
www.arxiv.uz
Гиперстеник тип – бунинг тескарисидир. Тананинг энига тараккий қилганлиги билан характерланади: бу типдаги одам бўйи паст, боши юмалоқ, бўйни калта ва йўғон, кўкрак қафаси кенг, қовурғаларининг оралари яқин, қорин усти бурчаги ўтмас, оёк қўллари калта, бармоқлари йўғон – йўғон бўлади. Қорни катта ва кўпинча қаппайган, чаноғи кенг. Диафрагмаси баланд туради, юраги катта бўлиб, диафрагмада ётади, аортаси кенг ва калта, ичаклари узун бўлади. Асосий моддалар алмашинуви пасайган, артериал босим кўтарилишга мойил, тўлақонлик ва семиришга хам мойиллик бор. - Гиперстеник тип – бунинг тескарисидир. Тананинг энига тараккий қилганлиги билан характерланади: бу типдаги одам бўйи паст, боши юмалоқ, бўйни калта ва йўғон, кўкрак қафаси кенг, қовурғаларининг оралари яқин, қорин усти бурчаги ўтмас, оёк қўллари калта, бармоқлари йўғон – йўғон бўлади. Қорни катта ва кўпинча қаппайган, чаноғи кенг. Диафрагмаси баланд туради, юраги катта бўлиб, диафрагмада ётади, аортаси кенг ва калта, ичаклари узун бўлади. Асосий моддалар алмашинуви пасайган, артериал босим кўтарилишга мойил, тўлақонлик ва семиришга хам мойиллик бор.
www.arxiv.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |