Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил 4 апрелдаги 100-сонли буйруғига
16 -илова
Оилавий поликлиника умумий амалиёт врачининг лавозим йўриқномаси
Умумий коидалар
Умумий амалиёт врачи-умумий педиатр врач, умумий амалиёт врачи-педагог, умумий амалиёт педиатри- педагог ( кейинги ўринларда УАВ)- даволаш иши ( умумий амалиёт врачи), педиатрия иши ихтисослиги бўйича олий тиббий маълумотга эга бўлган дипломли мутахассис бўлиб,поликлинкага бириктирилган аҳолига жинси ва ёшидан қатъий назар кўп ихтисосли бирламчи врачлик тиббий ёрламни кўрсатиш ва касалликни олдини олиш бўйича тадбирларни ўтказиш хуқуқига эга.
Умумий амалиёт врачи лавозимига умумий амалиёт врачи дипломига эга бўлган ёки ихтисослиги бошқа бўлган, умумий амалиёт врачи мутахассислиги бўйича дастурни муваффақиятли тугатган ва малакавий тавсифи талабларига мувофиқ сертификат олган врач тайинланади.
Умумий амалиёт врачи якка тартибда ёки бошқа врачлар билан биргаликда (гурух амалиёти) ёрдам кўрсатади. Хизмат кўрсатилаётган аҳолининг ижтимоий –демографик таркибидан келиб чиққан холда, врачлар гурухига бошқа мутахасислар, шу жумладан ижтимоий соха ходимлари қўшилиши мумкин.
Умумий амалиёт врачи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлашга тегишли регионал ва зудудий бошқарув органлари буйруқлари ва йўриқнома-услубий хужжатларига хамда мазкур йўриқномага амал қилади.
Умумий амалиёт врачи оилавий поликлиниканинг бош врачи томонидан,Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларига мос равишда лавозимга тайинланади ва бўшатилади.
Умумий амалиёт врачининг вазифавий мажбуриятлари
Умумий амалиёт врачининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Бириктирлган аҳолига, алохида беморларга, шунингдек бутун оила аъзоларига хам,уларнинг соғлиғини химоя қилиш, профилактика ва тез-тез учрайдиган касалликларни даволаш бўйича хизматлар кўрсатиш.
Беморларни ихтисослашган тиббий муассасаларга маслахат учун ва ётқизиб даволаш учун ўз вақтида юбориш.
Хизмат кўрстилаётган худуддаги аҳолига, стандартларга мувофиқ ва мавжуд жихоз ва ускуналардан келиб чиқиб, шифохонагача бўлган шошилинч тиббий ёрдамни кўрсатиш.
Хонадонларга ташриф буюриш, хизмат кўрсатилаётган аҳоли орасида касалликлар, шикастланишлар, ногиронлик, ўлимнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказиш.
Соғлом турмуш тарзини ташвиқот қилиш ( оқилона овқатланиш)Врачлар худудларидаги лозим бўлган аҳоли таркибини профилактик эмлашлар билан қамраши ва буни режалаштиришини назорат қилиш.
Ўсмирлар ва ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшдагиларни кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш сифатини назорат қилиш.
Бириктирилган аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш максадида профилактика ва мақсадли тиббий кўрикларни,бириктирилган аҳоли ичидан декретлаштирилган аҳоли таркибининг (болалар, ўсмирлар, туғиш ёшидаги аёллар, сурункали касаллиги борлар) диспансеризацияларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Бўлим врачлари томонидан вактинча ишга лаёкатсизликнинг экспертизасини ўтказишни ташкил этиш ва амалдаги низомга мувофиқ холда унинг сифатини мунтазам назорат қилиш.
Бўлим ходимларининг иш жадвалини тузиш.
Бўлим фаолияти амалиётига ташхислаш ва даволаш ишни ташкил этишнинг илғор шаклларини жорий қилишни ташкиллаштириш.
Шифохоналарга йўллаш ордери ва амбулатор картасидан кўчирмалар тўғри хамда тўлиқ тўлдирганлигини назорат этиш билан бирга,албатта беморни шахсан кўрикдан ўтказиб,режа асосида шифохонага ётқизишни ташкил этиш.
Диспансерлик хисобида турган ва диспансерлик назоратига янги олинган беморларнинг сифатли ва самарали диспансеризациясини ташкил этиш.
УАВ худудидаги хаётининг биринчи йилидаги гўдакларни ва диспансер гурухидаги болалар кузатиш бўйича врачнинг ишини назорат килиш.
Бўлим врачлари томонидан юқумли касалликларни эрта аникланиш, диагностика қилиш ва даволашни ва улар томонидан давлат санитария-эпидемия назорати худудий марказига ўз вақтида хабарномалар юборилишини ташкил этиш.
Санатория – курорт даволанишига беморларнинг тўғри танланишини ва ЎЗбекистон Республикаси худудидан ташқарига кетаётган шахсларни назорат қилиш.
Врачлар ва ўрта тиббий ходимларнинг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ташвиқот қилиш бўйича ишларини ташкил этиш.
Врачлар ва ўрта тиббий ходимлар томонидан тиббий хисоб ва хисобот хужжатларининг тўғри хамда ўз вақтида тўлдиришини назорат қилиш.
Ўтказилган текширувлар ва хар бир ходим фаолиятининг кўрсаткичлари тахлилига асосланиб, бўлимда врачлар ва ўрта тиббий ходимлар малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш.
Бўлим иш режасини ва қилинган ишлар хисоботини тайёрлаш.
III . Умумий амалиёт врачининг хуқуқлари
Умумий амалиёт врачи қуйидаги хуқуқларга эга:
31. Белгиланган тартибда ўз касбий малакасини ошириш ва малакавий даражасини олиш учун аттестациядан ўтиш.
32. Амалдаги меъёрий хужжатларга мувофиқ амбулатор беморларга ёки оиладаги беморни парвариш қилиш бўйича ишга лаёқатсизлик варақасини бериш.
33. Хонадонлардаги ўлим холатлари тўғрисида врач гувохномасини бериш.
34. Бириктирилган аҳолига тиббий-ижтимоий ёрдамни яхшилаш масалаларида оилавий поликлиника рахбариятига ва соғлиқни сақлашнинг юқори турувчи бошқарув органларига таклифлар киритиш.
35. Мажлисларда, илмий-амлий конференцияларда иштирок этиш, фаолияти умумий амалиёт врачининг мақсадлари ва вазифалари тўғри келадиган турли жамоавий ташкилотларда аъзо бўлиш.
36. Бошқа мутахассислар томнидан ўтказилаётган тадбирларда иштирок этиш.
Умумий амалиёт врачининг жавобгарлиги
Умумий амалиёт врачи куйидагилар учун жавобгар:
37. Ўз ишининг сифати ва натижалари учун, шунингдек ўз вазифавий мажбуриятларини ва унга бириктирилган ўрта тиббий ходимлар вазифаларини бажариш билан боғлиқ харакатлар ёки ҳаракатсизлик оқибатида оилавий поликлиниканинг фаолиятига ёки беморларнинг саломатлигига етказилган зарар учун.
38. Тиббий ускуналарнинг ва беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш дори-дармонларининг бутлиги ва улардан самарали ишлатилиши учун.
39. Тўлдираётган ҳисоб ва ҳисобот хужжатларининг ва тақдим этилаётган статистика маълумотларининг ишончлилиги учун.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил 4 апрелдаги 100-сонли буйруғига
11-илова
Оилавий поликлиниканинг бош врачининг даволаш ишлари бўйича ўринбосарининг лавозим йўриқномаси
Умумий коидалар
Бош врач ўринбосари лавозимига даволаш ва ташкилий ишларда
тажрибага эга бўлган врач тайинланади.
Бош врачнинг ўринбосари поликлиниканинг бош врачи томонидан тайинланади ва ундан озод этилади.
Бош врач йўқлигида ( таътил, касаллик, хизмат сафари) бош врач ўринбосари барча хуқуқларидан фойдаланади ва унинг мажбуриятларини
бажаради.
4. Бош врач ўринбосари иш жараёнида амалдаги меъёрий хуқуқий хужжатларга, республика,регионал хамда худудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари буйруқлари ва фармойишларига, мазкур йўриқномага хамда оилавий поликлиника бош врачи буйруқларига амал қилади.
II. Бош врачнинг даволаш ишлари ишлари бўйича ўринбосарнинг вазифавий мажбуриятлари
Бош врач ўринбосарининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
5. Поликлиникада, шунингдек унинг ташқарисида ўтказиладиган профилактик, даволаш - соғломлаштириш, санитария-оқартув тадбирларини режалаштириш ва амлаг оширилшини назоратга қилиш.
6. Поликлиниканинг бўлимлари, хоналари ва бошқа бўлинмалари ходимларининг оқилона иш жадвалларини тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш.
7. Беморларга поликлиника ва хонадонларда малакали тиббий – диагностика ёрдам берилишини ташкил этиш.
8. Барча даволаш – профилактик муассасалари билан ишлаш давомида ўзаро алоқани ва изчилликни таъминлаш.
9. Вақтинчалик иш лаёқатини йўқотганлик холати экспертизасини ўтказиш, беморларни текширувдан ўтказиш учун ВМЭКга тақдим этиш.
10. Хомиладорларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши қандай ташкил этилганлигини назорат қилиш.
11. Поликлиникада ва юқумли касалликлар ўчоғида профилактик хамда эпидемияга қарши тадбирларнинг ўтказилишини ташкил этиш ва назорат қилиш
12. Оилавий поликлиника тиббий ходимларининг даврий тиббий кўриклардан сифатли хамда ўз вақтида ўтишини назоратга қилиш.
13. Врачларнинг малакасини ошириш ва аттестациялаш бўйича истиқболли режаларни ишлаб чиқиш хамда амалга ошириш.
14. Касалликларни олдини олиш ишлари. Диагностика ва даволаш стандартларини (баённомаларини) жорий қилиш.
15. Поликлиникада врачлар ва хамширалар конференцияларини ташкил этиш ва ўтказиш.
16. Тиббий хужжатларни юритишни, статистика маълумотларининг ишончлилигини, белгиланган статистика хисоботларини ўз вақтида тузилишини назорат этиш ва тахлил қилиш.
17. Хисобда турувчи беморлар ва туғиш ёшидаги аёллар диспансер кўругини ташкил этиш, хомиладорлик мутлақо ёки нисбатан даражада тўғри келмайдиган аёлларни аниқлашни назорат қилиш ва уларни соғломлаштириш.
18. Контрацепция ва оилани режалаштириш қамрови назоратини амлага ошириш.
19. Дори воситалари, реактивлар ва тиббиётга оид буюмларнинг қабул қилиниши, сақланиши хамда ишлатилишини назорат килиш.
III. Бош врачнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосарининг хуқуқлари
Бош врач ўринбосари қуйидаги хуқуқларга эга:
20. Тиббий кадрларни танлаш ва жойлаштиришда иштирок этиш.
21. Поликлиника ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жазога тортиш тўғрисидаги таклифларни раҳбариятга киритиш.
22. Буйруқлар лойихасини тайёрлаш, поликлиника ходимларига фармойишлар ва кўрсатмалар бериш.
23. Ўз касбий малакасини ошириш ва белгиланган тартибда малакавий даражани эгаллаш учун аттестациядан ўтиш.
IV. Бош врачнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосарининг жавобгарлиги
Бош врач ўринбосари куйидагилар учун жавобгар:
24. Поликлиникада даволаш - диагностика, профилактика ва санитария- оқартув ишларини ташкил этиш.
25. Ходимларга маъмуриятнинг тегишли буйруқлари ва фармойишларини, шунингдек йўриқнома – услубий хужжатларни ва бошқа кўрсатмаларни ўз вақтида етказиш.
26. Ўз иши натижаларига, бириктирилган аҳолига хизмат кўрсатиш сифатига, шунингдек оилавий поликлиника фаолиятига ёки беморлар саломатлигига зарар етказишга олиб келган, ўз вазифақий мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик учун.
27. Тиббий ускуналарнинг, шунингдек тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонларнинг бутлиги ва самарали ишлатилиши учун.
28. Хисоб ва хисобот хужжатларининг ва тақдим этилаётган статистик маълумотларнинг ишончлилиги учун.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил 4 апрелдаги 100-сонли буйруғига 15 -илова
Оилавий поликлиника бўлим бошлиғининг лавозим йўриқномаси
Умумий коидалар
Оилавий поликлиниканинг бўлим бошлиғи лавозимига ўз мутахассислигида зарур тажриба ва тайёргарликка эга ва ташкилотчилик кобилияти мавжуд бўлган умумий амалиёт врачи, педиатр ёки терапевт тайинланади.
Бўлим бошлиғи амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ оилавий поликлиника раҳбарияти томонидан тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Бўлим бошлиғи бевосита оилавий поликлиниканинг бош врачига бўйсунади.
Бўлим бошлиғи ўз ишида мазкур йурикнома, лавозимли шахслар тўғрисидаги низом ва оилавий поликлиниканинг Уставига, юқори турувчи соғлиқни сақлаш органлари буйруқлари ва йўриқномаларига оилавий поликлиника раҳбариятининг фармойишларига хамда амлдаги қонун хужжатларига амал қилади.
Бўлим бошлиғининг вазифавий мажбуриятлари
Бўлим бошлиғининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Бўлим ходимларининг фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш.
Бўлимда ва хонадонларда даволаш – диагностика хамда профилактика ишларини ташкил этиш.
Бўлим врачлари томонидан беморларни ташхислаш ва даволаш ишларини назорат қилиш.
Врачлар худудларидаги лозим бўлган аҳоли таркибини профилактик эмлашлар билан қамраши ва буни режалаштиришини назорат қилиш.
Ўсмирлар ва ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшдагиларни кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш сифатини назорат қилиш.
Бириктирилган аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш максадида профилактика ва мақсадли тиббий кўрикларни,бириктирилган аҳоли ичидан декретлаштирилган аҳоли таркибининг (болалар, ўсмирлар, туғиш ёшидаги аёллар, сурункали касаллиги борлар) диспансеризацияларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Бўлим врачлари томонидан вактинча ишга лаёкатсизликнинг экспертизасини ўтказишни ташкил этиш ва амалдаги низомга мувофиқ холда унинг сифатини мунтазам назорат қилиш.
Бўлим ходимларининг иш жадвалини тузиш.
Бўлим фаолияти амалиётига ташхислаш ва даволаш ишни ташкил этишнинг илғор шаклларини жорий қилишни ташкиллаштириш.
Шифохоналарга йўллаш ордери ва амбулатор картасидан кўчирмалар тўғри хамда тўлиқ тўлдирганлигини назорат этиш билан бирга,албатта беморни шахсан кўрикдан ўтказиб,режа асосида шифохонага ётқизишни ташкил этиш.
Диспансерлик хисобида турган ва диспансерлик назоратига янги олинган беморларнинг сифатли ва самарали диспансеризациясини ташкил этиш.
УАВ худудидаги хаётининг биринчи йилидаги гўдакларни ва диспансер гурухидаги болалар кузатиш бўйича врачнинг ишини назорат килиш.
Бўлим врачлари томонидан юқумли касалликларни эрта аникланиш, диагностика қилиш ва даволашни ва улар томонидан давлат санитария-эпидемия назорати худудий марказига ўз вақтида хабарномалар юборилишини ташкил этиш.
Санатория – курорт даволанишига беморларнинг тўғри танланишини ва ЎЗбекистон Республикаси худудидан ташқарига кетаётган шахсларни назорат қилиш.
Врачлар ва ўрта тиббий ходимларнинг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ташвиқот қилиш бўйича ишларини ташкил этиш.
Врачлар ва ўрта тиббий ходимлар томонидан тиббий хисоб ва хисобот хужжатларининг тўғри хамда ўз вақтида тўлдиришини назорат қилиш.
Ўтказилган текширувлар ва хар бир ходим фаолиятининг кўрсаткичлари тахлилига асосланиб, бўлимда врачлар ва ўрта тиббий ходимлар малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш.
Бўлим иш режасини ва қилинган ишлар хисоботини тайёрлаш.
III . Бўлим бошлиғининг хуқуқлари
Бўлим бошлиғи қуйидаги хуқуқларга эга:
Бўлимда ишлаш учун кадрларни танлашда иштирок этиш,уларни жойлаштиришни амалга ошириш ва вазифаларни бўлиб бериш, бўлим ходимларини рағбатлантириш ёки жазо чораларини кўриш бўйича таклифлар киритиш.
Ўз малакасини ошириш ва белгиланган тартибда малакавий даражасини олиш учун аттестациядан ўтиш.
IV. Бўлим бошлиғининг жавобгарлиги
Бўлим бошлиғи куйидагилар учун жавобгар:
Ходимларга маъмуриятнинг тегишли буйруқлари ва фармойишларини, шунингдек йўриқнома – услубий хамда бошқа кўрсатмаларни ўз вақтида етказиш.
Ўз иши натижалари, бириктирилган аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати,шунингдек ўз вазифавий мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харакатлар ёки ҳаракатсизлик оқибатида оилавий поликлиниканинг фаолиятига ёки беморлар саломатлигига етказилган зарар учун.
27. Тиббий ускуналар, шунингдек шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонларнинг бутлиги ва улардан самарали фойдаланиш учун.
28. Хисоб ва хисобот хужжатларининг ва тақдим этилаётган статистика маълумотларининг ишончлилиги учун.
29. Бўлимда санитария –гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларга риоя этилиши учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |