123
Жаҳон
соғлиқни
сақлаш
ташкилоти
маълумотларига
кўра,
қалбакилаштирилган дори воситалари дунѐнинг деярли барча мамлакатида
аниқланган. 1992 йил Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳалқаро
фармацевтик ишлаб чиқарувчи фирмалар ассоциацияси ҳамкорликда
ўтказган дори воситаларини қалбакилаштириш муаммоларига бағишланган
1-ҳалқаро анжуманда ―қалбаки дори воситаси‖
тушунчасига таъриф
берилди.
―
Қалбаки дори воситаси
- бу олдиндан кўзда тутилган ҳолда ва алдов
йўли билан чинлиги / ѐки олиниш манбалари бўйича ѐлғон ѐрлиқлар билан
таъминланган фармацевтик маҳсулотдир‖ Қалбакилаштириш нафақат
оригинал воситалар, балки генерик дори воситаларига ҳам тааллуқли
бўлиши мумкин. Қалбаки дори воситаларига керакли ингредиентли ѐки
бошқа ингредиентли, актив ингредиенти йўқ бўлган ѐки
керагидан кам
миқдорда актив ингредиент сақлаган ҳамда қалбаки қадоқланган дори
воситалари киради.
Фармацевтик бозори тизимига қалбаки маҳсулотларнинг кириб келиши
натижасида қуйидаги ножўя ҳолатлар кузатилиши мумкин:
Дори воситаси таркибида асосий таъсир қилувчи модданинг кам
миқдорда бўлиши ѐки умуман мавжуд эмаслиги билан боғлиқ ҳолда
бемор организмида тегишли фармакотерапевтик таъсир вужудга
келмайди.
Агар восита ѐрлиқда кўрсатилмаган таъсир қилувчи моддани сақласа,
бемор организмига салбий таъсир қилувчи заҳарли ѐки
кераксиз
биологик актив модданинг тушиб қолишига олиб келади.
Расмий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг маҳсулотига нисбатан
ишончнинг сусайиши кузатилади.
Ишлаб чиқарувчи фирмалар ва давлат муассасаларига иқтисодий зарар
етади.
Қалбакилаштирилган дори воситаларининг таснифланиши
Ўзбекистон Республикасида кириб келган ва сотилган қалбаки дори
воситалари ишлаб чиқарилиши шароитларига кўра 6 та гуруҳга бўлинади:
Биринчи гуруҳ - таъсир қилувчи моддаси умуман бўлмаган дори
воситалари. Бундай дори воситаларини ―плацебо‖ ( бўш воситалар) деб
аталади. Бу дори воситаларини ишлаб чиқаришда
одатда оддий нейтрал
компонентлар (тальк, оҳак, бўр ва ҳ.к.), ҳамда табиий бўѐқлар (лавлаги,
сабзи ва бошқалар) қўлланилади. Бундай қалбакилаштириш тури кам
учрайди ва қалбаки восита оригиналдан осон фарқланади. Бу дори
воситалари нисбатан хавфсиз бўлсада, лекин даволаниш жараѐнида самара
бермайди. Бу
усул билан асосан таблетка, ҳамда суртма дори ва геллар
қалбакилаштирилади.
Иккинчи гуруҳ - бу гуруҳ воситалари таркибига асосий таъсир қилувчи
модда ўрнига бошқа унга ўхшаш ингредиентлар киради,
яъни асосий
таъсир қилувчи модда ўрнига арзонроқ, аммо самарасизроқ модда киради.
Кўпинча арзонроқ дори воситасининг ѐрлиқланиши қимматбаҳо воситанинг
ѐрлиқланишига алмаштирилади. Масалан: оддий физиологик эритма
124
флаконига самарали оғриқ қолдирувчи ѐки онкологик воситаларнинг
ѐрлиқлари ѐпиштирилади. Бундай гуруҳ дорилар ҳавфли бўлиб,
кутилаѐтган терапевтик таъсирни кўрсатмайди.
Учинчи гуруҳ - бу гуруҳ воситалари ѐрлиғида кўрсатилган асосий
таъсир қилувчи моддадан олиниши бўйича фарқланадиган модда сақлайди.
Текшириш натижасида дори воситасининг таркиби мос келади. Аммо
барибир восита қалбаки бўлади. Масалан: Bayer (Германия) концернининг
аспирин қутичасига маҳаллий ишлаб чиқарилган ацетил салицил кислотаси
солинган бўлади. Бу гуруҳ дорилари беморга катта зиѐн келтирмайди, аммо
кўп ҳолларда қўлланилаѐтган воситанинг терапевтик таъсири паст бўлади.
Тўртинчи гуруҳ - бу гуруҳ воситалари ўз таркибида аниқ миқдорда
таъсир қилувчи моддаларини сақлаб, аммо бирламчи қадоқлаш бўйича
оригиналдан айрим элементлари билан фарқ қилади. Масалан:
―Авентис‖фирмасининг ―Клафоран‖, ―Хиноин‖ фирмасининг ―Но-шпа‖
воситалари оригиналларига мос келадиган ҳолда қалбакилиги аниқланган.
Бу гуруҳ воситаларидан бемор терапевтик самарани олиши мумкин, аммо
дори воситаларини қонуний ишлаб чиқарувчилари катта зиѐн кўрадилар.
Бешинчи гуруҳ - ―яримқалбаки‖ воситалар деб юритилади, улар етарли
сифат даражасига эга, қонуний ишлаб чиқариладиган
корхона номидан
ишлаб чиқариладилар, номланиши, таркиби ва упаковкалари таниқли
фирмаларнинг ―Бренд‖лари бўлган оригинал воситаларига ўхшаш бўлиб,
аммо уларни сотишда оригинал воситаларни ишлаб чиқарувчиларнинг
интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлари бузилади. Масалан: ―Шеринг Плау‖
фирмасининг ―Целестодерм‖ воситасига дизайни ва упаковкаси бўйича
ўхшатиб ―Целектодерм‖ номли воситани бошқа фирма ишлаб чиқарган.
Олтинчи гуруҳ – нусха - воситалари бўлиб таркибида керакли
таъсир қилувчи моддаларининг айнан ўзи ва керакли миқдорда бўлади,
ҳамда улар замонавий технологияси бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналарда
(баъзида ишлаб чиқарувчилар ўзи томонидан) ишлаб чиқарилади.
Охирги
учта вариантдаги қалбаки дорилар катта ѐки кичик қонуний ишлаб
чиқарувчи фармацевтик корхоналар учун хосдир. Бу ҳол кўпинча таниқли
фирмаларнинг у ѐки бу худуддаги филиалларида кузатилади. Бу нусҳалар
фарқланиши мураккаб бўлган қалбаки дори гуруҳидир. Бундай воситанинг
оригиналдан фарқланиши фақат маҳсус кимѐвий лабараториядагина амалга
ошириш мумкин.
Юқорида кўрсатилган қалбаки дори воситаларининг барча гуруҳлари
соғлиқ учун зарар келтиради, чунки улар қонуний сифат назорўйхатидан
ўтмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: