ДЕКОМПРЕССИЯ КАСАЛЛИГИ
Кессон ишларини бажаришида асосий хавф декомпрессия хисобланади, яъни ишчиларни кессон давридан чикиш. Кондаги буйсунилмаганда (“нарвон конуни” бузилганда секин – аста чикиши) хар-хил патологик узгаришлар, шу жумладан декомпрессия (кессон) касаллиги келиб чикиши мумкин. Кессон ишлари пайтида юкори босимдан ташкари, юкори намлик температурани баландлиги ёки пастлиги, хаво катламини ёгли аэрозоллари билан ифлосланиши, азот оксиди билан хам зарарланишлари мумкин.
Патогенези. Тездан килинган декомпрессия пайтида эриган азот гази пуфакчака айланиб упка оркали ташкарига чикиши таъминланаолмайди. Бу эса Газли эмболияни хосил булишига ва кессон касаллигини ривожланишига олиб келади. Декомпрессия касаллиги белгилари узига хос ва турли тумандир. Уткир ва сурункали шакллари тафовут килинади.
Уткир шаклида белгилар1-15 дакикадан сунг пайбо булади. Бу вакт майда газ пуфакчаларини хосил булишига тугри келади. «Коринни кенгайишига», бугимларда огрикка, совуккатганлигига шикаст килади. Огрикни пайдо булишига эмболияга учраган сохани овкатланишини бузилиши хисобланади (суяк усти пардаси, суяк тукимаси, фасция ва мускул, нервларда). Огрик купрок тизза елка билан бузим сохаларида булади. «Кессон кичимаси» (кессонная чесотка) кичиш тананинг проксимол ва бел кисмларида булиб, арии чаккан шаклда булади. Тери томирларни эмболияси натижасида тери «мармар» шакллига киради. Газларни тери остида тупламининг тери ости эмфиземасини пайдо килади. Даволовчи рекомпрессия огрик тезда колдиради. Кессон касаллигини урта огирлигида ошкозон ичак тракти ва ички кулок суриш органлари шикастланади. Энг аввал Меньера синдроми шаклланади. Бунга асосий сабаб ички кулок лабиринтида газлар пуфвкчасини хосил булиши хисобланади. Кон томирлар эмболияси натижасида периваскуляр геморрагия руй бериб, ташкарига газларнинг чикиши кузатилади. Бу белгилар билан бир каторда ута холсизланиши, бош огриги, айланиши, кайт килиш, кулокларда шовкин хосил булиши ва эшитиш кобилиятини сусайиши билан боради. Рангини окариши, кучли совук терлаш, холсизланиш кузатилади. Куз олдида предметларни айланиши, бошни озгина буриш огрикларни кучайишига, хамда горизонтал нистагм брадикардияга шикоят киладилар. Ошкозон ичак трактини шикастланиши, ичакларда ичак туткичи кон томирларида газларни тупланиши, корин сохасида огрикни пайдо килади. Рекомпрессияда юкоридаги патологик белгилар йуколиб кетади. Огир формаси кам учрайди. Бу шаклида МНСни, юрак ва упка кон томирларида эмболияларни хосил булиши билан характерланиб, холсизланишига, кучли йуталга, купрок чукур нафас олганда, кафаси сохасидаги кучли огрикка ва хансирашга шикоят килади. Унг юракнинг бушлигидаги куп микдордаги аэроэмболиялар юрак кон-томир системасини ишдан чикаради. Томир уриши секинлашади. Тери копланмалари кукимтерримгга киради. Инфаркт руй бериши мумкин. Кессон касаллигини олдини олиш, даволаш асосан даволовчи рекомпрессия усули хисобланади.
Профилактикаси. Кессон ишлари пайтида техника хавфсизлиги коидаларига мажбурий буйсиниш.
Босим 4 атом ортикча булмаслиги керак. Бу сувнинг 40 метр чукурлигига тугри келади.
Иш вакти чегараланган булиши керак.
босим: 0,1-2,9 - 6 соат
2,91-3,5 - 5 соату 20 дакика
3,51-3,9 - сменада 1 соату 30 дакика
Кессон ишларида норвонли декомпрессия асосида олиб боради.
Ишчилар иссик кийим билан таъминлашиши
12-45 метр чукурликкача фельдшер назорат килиши мумкин.
45 метр чукур шифокор назоратида.
Do'stlaringiz bilan baham: |