11-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш устидан мониторинг 74. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва давлат шериги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларини бажарилиши бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан мониторингни амалга оширади. Хусусий шерик мониторинг олиб бориш мақсадида жамоат инфратузилмасига кириш ва тегишли ҳужжатларни кўриш учун имконият яратиб беришга мажбур.
75. Давлат шериги ҳар олти ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига давлат-хусусий шериклик, шу жумладан аралашиш ҳуқуқи тўғрисидаги битимнинг барча тарафлари томонидан имзоланган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисобот шакли ва тақдим этиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
12-боб. Якуний қоидалар 76. Давлат шериги зарур ҳолларда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга хусусий шерик билан келишган ҳолда хусусий шерик томонидан имтиёзли нархларда (ёки бепул) даволаниши шарт бўлган имтиёзли қатлам ва ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар сонини ошириш бўйича ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
77. Битимнинг амал қилиш даврида давлат шериги билан келишмасдан туриб хусусий шерикка ажратилган тиббиёт муассасаси фаолияти ихтисослигини ўзгартириш тақиқланади.
78. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим, агар унда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса, хусусий шерик соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа битимларга, шу жумладан аралашиш ҳуқуқи тўғрисидаги битимга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқлар танловида эркин ҳисобланади.
79. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим, аралашиш тўғрисидаги битим ёки давлат-хусусий шериклик билан боғлиқ ҳар қандай бошқа битим ёки шартномадан келиб чиқадиган ҳар қандай келишмовчиликлар тегишли битим тарафлари келишган низоларни ҳал қилиш жараёни орқали ҳал этилади.
80. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг тарафлари қўлланиладиган ҳуқуққа мувофиқ низоларни ҳал қилиш механизмини, шунингдек, низони ҳал этиш учун тартиб-таомил қоидаларни эркин танлаши мумкин.
81. Ушбу низом талабларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги ПҚ-4290-сон қарорига
2-ИЛОВА