5.4. Социолингвистиканинг муҳим тушунчаларидан яна бири – лисоний вазиятдир. Лисоний вазият – бир тилли халқ ва бир неча тилли вазиятда намоён бўлувчи муаммо. Бу терминни тушунтиришдан олдин унинг тарихига назар ташлайлик.Ўтган асрнинг 30—йиллар да Осиё ва Африка тиллари билан шуғулланувчи чет эл тилшуносларининг илмий ишларида биринчи бор қўлланган. Фақатгина 60 – йилларга келиб, айни бир вақтда собиқ Совет Иттифоқи ва Америка тилшунослари бу тушунчага аҳамият бериб, унга социолингвистик таъриф беришди.
И.Фергюсон фикрича, ...муайян бир вақтда, муайян бир жойда қандай тилдан фойдаланилмоқда, тиллар сони, қандай турдаги тил ушбу ареалда ишлатилади, қанча одам қандай шароитда шу тилда гаплашади, ушбу жамоа аъзоларининг шу тилга бўлган муносабати ҳақидаги масалалар, умуман олганда, тилнинг қўлланиш доирасини “Лисоний вазият” термини ўз ичига қамраб олади.
Лисоний қурилма. Воситачи тил. Кўп миллатли давлатларда миллатлараро мулоқотга ҳизмат қиладиган тил воситачи ҳисобланади. Масалан, рус тили – собиқ СССРда, инглиз тили – АҚШда ва ҳоказо.
Регионал тил ҳам воситачи тил каби ҳар хил этнолингвистик ёки территориал-шева жамоалари орасидаги мулоқот вазифасини бажаради. У ёки бу давлатда умумий тилнинг статусига эга эмасдир.
Маҳалли тил – оғзаки, норасмий мулоқот тили, кўп миллатли, давлатда кичик элатлар тили, территориал шевалар, шаҳар содда тили, сўзлашув тили киради.
Касб тилига Кореядаги женшен террорчиларининг Арабистонда— хунармандлар тили киради.
Маросимлар тили. Диний тилларга ўлик эски ёзув ва хозирги замон тиллари киради. Лотин – катализмда; эски словян – проваслав черков тили; санскрит – ҳиндуизмда (ва хозирга вақтдаги индуслар маданияти); Пали – буддизмда (хозирги вақтда Цейлонда анъанавий фан тили); Мумтоз араб – яқин ва ўрта шарқдаги ислом тили.
Mustahkamlash uchun savollar:
Lisoniy vaziyat deganda nimani tushunasiz?
C.A.Ferguson lisoniy vaziyatni qanday ta’riflaydi?
Nima uchun “lisoniy vaziyat” tushunchasi katta til hamjamiyatlariga nisbatan qo‘llaniladi?
Lisoniy vaziyat turlarini ayting.
Ekzogloss lisoniy vaziyat nima?
Endogloss lisoniy vaziyat nima?
Muvofiqlashgan endogloss lisoniy vaziyatning asosiy xususiyati nimada?
Adabiyotlar
1. Аврорин В.А. Проблемы изучения функциональной стороны языка (к вопросу о предмете социолингвистики). –Л., 1975.
2. Брайт У. Введение: параметры социолингвистики // Новое в лингвистике. Вып. VII. –М., 1975.
3. Беликов В. И., Крысин Л. П. Социолингвистика. –М., 2001.
4. Швейцер А.Д. Современная социолингвистика: Теория. Проблемы. Методы. –М.: Наука, 1976.
5. Швейцер А.Д., Никольский Л.Б. Введение в социолингвистику. –М.: Высшая школа, 1978.
6. Ярцева В.Н. Развитие национального литературного английского языка. –М., 1969.
7. Haugen E. Linguistics and Language Planning. In W.Bright (ed.). Sociolinguistics. –Mouton, 1966.
8. Ferguson C.A. Language structure and language use. – Stanford, 1971.
9. Haugen E. The ecology of language. –Stanford, 1972.
10. Haugen E. The implementation of corpus planning: Theory and practice // Progress in Language Planning International Perspectives. –The Hague: Mouton, 1983.
11. http://www.tlfq.ulaval.ca/axl/francophonie/francophonie.htm.
6- маъруза
Do'stlaringiz bilan baham: |