Aim.uz
Сочилувчан материаллар ва донали буюмларнинг миқдорини ўлчаш
Турли хил сочилувчан материалларни ўлчаш ва меъёрлаш, сочилувчан буюмларни ҳисобга олиш воситалари технологик жараёнларни, ортиш-тушириш ишларини ва савдо-ҳисоб операцияларини автоматлаштиришда кенг қўлланилади. Бундай ўлчаш воситаларига дозаторлар, тарозилар, ва турли хил тензорезисторли ўзгарткичлар киради.
Тарози — қаттиқ, сочилувчан ёки суюқ моддаларнинг массасини ўлчаш учун мўлжалланган ўлчаш воситасидир. Тарозилар, одатда, тортиш принципига, мувозанатловчи моментни вужудга келтириш услуби, қўлланиш соҳаси, автоматлаштирилганлик даражаси, тортиш чегарасига ва хоказога кўра таснифланади.
Тортиш принципига кўра тарозилар дискрет (даврий) ва узлуксиз ишлайдиган тарозиларга ажралади. Мувозанатловчи моментни вужудга келтириш услубига кўра тарозилар икки гуруҳга булинади: механик (шайинли ва пружинали) ва электромеханик тарозилар. Қўлланиш соҳаси ва тортиш чегарарарига кўра тарозилар умумий вазифани бажарувчи лаборатория тарозиларига, технологик тарозиларга; автоматлаштириш даражасига кўра ноавтоматик ва автоматик тарозиларга бўлинади.
Дозаторлар — сочилувчан (ва суюқ) материалларнинг массалари ёки ҳажмларини автоматик ўлчаб берувчи (дозаловчи) қурилмадир. Дозаторлар дискрет ва узлуксиз ишлайдиган бўлиши мумкин. Дискрет ишлайдиган (порцион) дозаторлар асосан қурилмаларни баландлиги бўйича жойлаштириладиган технологик жараёнларда қўлланилади. Узлуксиз ишлайдиган дозаторлар қурилмаларни горизонтал жойлаштириш ва материалларни конвейер усулида ташиш билан боғлиқ технологик жараёнларда фойдаланилади.
Тарози—ўлчов техникасининг замонавий ҳолати механик тизимлардан электрон қурилмаларга кучнинг электромеханик (тензорезисторли, вибростерженли) узгарткичларидан ва замонавий микроэлектроник воситалардан фойдаланган ҳолда, шу жумладан микропроцессорлардан ва махсус қўлланиладиган микросхемалардан фойдаланган ҳолда ўлчаш билан ифодаланади. Бу тарозиларнинг аниқлик, унумдорлик, автоматлаштирилганлик даражаси, ишончлилик ва бошқа шу каби муҳим кўрсаткичларини яхшилашга имкон беради.
Тарози ва дозаторлар технологик қурилмаларнинг таркибий қисми ҳисобланади, шунинг учун, ҳам уларнинг конструкцияси ва қурилмалари мазкур дарсликда қараб чиқилмайди.
Мазкур бобда технологик қурилмаларга киритиладиган автоматик торози ўлчов қурилмалари (торозилар ва дозаторлар) нинг баъзи ўлчов ўзгарткичлари қараб чиқилади. Электромеханик шайинсиз тарозиларнинг конструкцияси энг истиқболлидир, бунда юк кўтарувчи қурилма бевосита куч ўзгарткичига таъсир қилади. Сигнални ўзгартириш ва қайта ишлаш, тортиш натижаларини индикациялаш, шунингдек, тортиш жараёнини бошқариш ва маълумотларни чиқариш (олиш) датчик билан кабель орқали боғланган ажратувчи блок (асбоб) воситасида амалга оширилади.
ДЭДВУ туридаги куч ўлчовчи тензорезисторли ўзгарткичлар (датчиклар) тортувчи электротензорезисторли қурилмаларда қўлланиш учун мўлжалланган. Ўлчанаётган кучнинг таъсир кўрсатиш характерига кўра ўзгарткичлар — даврий бўшатилади. Ўзгарткичнинг тузалиши (қурилмаси) 4.16- расм а да келтирилган.
4.16 – расм. ДЕДВУ тензорезисторли ўзгарткичнинг схемаси:
а – тузилиши; б – ишлаш принципи.
Корпус 1 да эластик элемент 2 ўрнатилган бўлиб, у асос 8 ва сферик товон 5 ли цилиндрик устунчадан иборат. 1 Эластик элементнинг ишчи қисмида тензорезисторлар 3 ёпиштирилган. Кучни эластик элементга узатиш учун сферик товон 5 хизмат қилади. Корпуснинг чуқурлигида мослаштирувчи резисторлари бўлан монтаж плита 6 жойлаштирилган бўлиб, уларнинг чиқариш ўтказгичлари (симлари) розетка вилкаси билан туташтирилган. Эластик элемент юқори томондан диафрагма 4 билан, паст томондан қопқоқ 7 билан ёпилган, улар ўзгарткичнинг ички ҳажмининг герметиклигини таъминлайди.
Ўзгарткичнинг ишлаш принципи тензорезисторларнинг деформацияси вақтида уларнинг электр қаршилигини ўзгартиришга асосланган.
R1-R4 тензорезисторлар (4.16-раcм, б га қаранг) компенсацияловчи R9 ва R10 резисторлар билан бирга кўприк ҳосил қилиб, унинг бир диагоналига манба кучланиши (12 В ўзгармас ток) уланган, иккинчисидан эса чиқиш сигнали олинади (24 мВ гача чегарада). Ўлчанаётган куч таъсирида R1— R4 тензорезисторлар деформацияланиб, кўприкнинг балансини бузади, унинг ўлчовчи аb диагоналида ўлчанаётган кучга мутаносиб кучланиш пайдо бўлади.
Юкланган ўзгарткичнинг чиқиш сигнали қийматини мослаш учун R5, R6, R7 (R7 — мис резистор) резисторлар, бошланғич сигнални мослаштириш учун эса R9, R10 резисторлар хизмат қилади. R8 резистор ўзгарткичнинг кириш қаршилигини мослаш учун мулжалланган. Ўзгарткичнинг аниқлик синфи 0,5.
ДСТ туридаги куч ўлчовчи тензорезисторли датчиклар узлуксиз ишловчи торозилар ва дозаторларда фойдаланиш учун мўлжалланган. ДСТ датчиклари конструкииясининг асоси тензорезисторлар ёпиштирилган эластик элемент ҳисобланади. Думалоқ корпусга жойлаштирилган диаметри 120 мм ва қалинлиги 54 мм бўлган эластик элемент учта тусиндан иборат ром куринишида ясалган, улар битта текисликда параллел жойлаштирилган. Ҳар бир тусин марказида юк қабул қилувчи элементлар ва чиқиш сигналларини созловчи (ростловчи) резисторлар ёпиштирилган блоклар ўрнатилган. Резисторлар фальгадан (зарқоғоздан) тўр шаклида ясалган; ростлаш тўрнинг айрим элементларининг узилиши ҳисобига амалга оширилади.
Ўлчанаётган кучланиш (куч) конусга ёки юк қабул қилувчи элементнинг шарсимон сиртига узатилиб, балкаларнинг букилишига ва уни мутаносиб электр сигналга ўзгартирувчи тензорезисторларнинг деформацияланишига сабаб бўлади. Датчикларнинг наминал юкланишлари 10 дан 10 000 кгк атрофида бўлади. Асосий хатолик ±0,1%
Do'stlaringiz bilan baham: |