Сўнгги йилларда дунёда фавқулодда вазиятларнинг сони ва қамрови ошиб бораётганлиги кузатилмоқда



Download 0,62 Mb.
bet3/17
Sana12.07.2022
Hajmi0,62 Mb.
#778327
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2 5427153952632214947

Тажриба-синов ишлари: Тошкент шаҳар Яшнаобод туманидаги
69-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Тошкент вилояти Чирчиқ шахар 13-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси: ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фуқаро муҳофазасига оид билим, малака, кўникмаларни ривожлантириш, фавқулодда вазият юз берганда тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш, асосийси хавфсизлик маданияти шакллантиришнинг таъсирчан ва самарали йўлларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ва тадбиқи:
ўқувчиларни фавқулодда вазият юз берганда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш, уларда хавфсизлик маданиятини шакллантириш ва таълим жараёни билан биргаликда олиб борилди. Тадқиқ этилаётган муаммога умумий педагогик ёндашиш, унинг мақсади, илмий асосланган вазифалари ҳамда амалга оширилаётган тадбирларига мос келувчи методлар мажмуасидан фойдаланиш ва тажриба-синов мактаб ўқувчиларида хавфсизлик чоралари, саводхонлик ҳамда тарбияланганлик даражасида ўз ифодасини топган синов натижалари, шунингдек, чоп этилган илмий ишларда акс этди ва тасдиқланди.
Иш тузилиши ва таркиби. Диссертация иши: кириш, 3 та боб, 11 параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Тадқиқот натижаларининг чоп этилганлик даражаси: 3 мақола чоп этилган. “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тажриба-синов мактабида амалиётга татбиқ этилди.


I БОБ. ЎҚУВЧИЛАРДА ХАВФСИЗЛИК МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЗАРУРИЯТИ
1.1. Хавфсизлик маданияти тушунчаси ва унинг асосий
таркибий қисмлари

Инсон фаолияти жараёнида унинг хавфсизлигини таъминлаш бугунги кунда долзарб сиёсий масалалардан биридир. Шу сабабли, республикамиздаги ишчи-хизматчиларда аёллар ва болаларда,
шу жумладан, балоғат ёшига етмаган болаларда хавфсизлик маданиятини шакллантириш лозим.
Инсон хавфсизлигининг муаммолари ва шахсий ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун аҳолини тайёрлаш муаммолари илмий тадқиқотлар, психология, экологик таълим ва ўқитиш методлари, педагогик валеология, ҳаёт хавфсизлик асослари ва социологияда ўрганилади. Замонавий педагогикада ўқувчиларни хавфсиз яшашга тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик, психологик-педагогик, дидактик
ва методологик жиҳатлари ўрганилади.
Ушбу соҳада хорижий олимлар тамонидан бир қатор илмий ишлар олиб борилган. Америкалик психолог А.Х. Маслоу иерархик эҳтиёжларига мувофиқ, инсониятнинг хавфсизлик ва физиологик эҳтиёжларининг аҳамиятли жиҳатларини ўрганган [23].
А.С.Запесоцкий гуманитар таълим ва маънавий хавфсизлик муаммолари ўртасидаги муносабатни ўрганиб очиб берган.
Л.Ф. Колесников, В.Н. Турченко таълим хавфсизлиги масалаларини миллий хавфсизлик манфаатлари нуқтаи назаридан кўриб чиқди.
Т.С.Назарова, Б.C.Шаповаленко “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” курсининг назарий масалаларини очиб берди ва хавфсизлик асосларини ўрганди. И.А. Баева таълим соҳасида психологик хавфсизлик муаммосини ўрганиб чиқди. Г.А. Геллер таълим соҳасидаги талабаларнинг шахсий хавфсизлиги муаммосини очиб берди. Л.А. Михайлов ҳаёт хавфсизлиги асослари ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнини ўрганиб чиқди.
П.И. Кайгородов “Ҳаёт хавфсизлиги маданиятининг асослари” интеграл курсини ишлаб чиқиш воситаларини тасдиқлади. Б. Мишин,
В. Сапронов, А. Смирнов, Л. Шершневлар томонидан “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” курсининг концепциясини ишлаб чиқди.
В.И. Устинов, Б.Е. Устинов, В.В. Попадейкинлар жамоат хавфсизлиги маданиятини тарбиялаш муаммоларини таҳлил қилдилар. Н.П. Абаскалова хавфсизлик омили сифатида соғлом турмуш тарзини шакллантириш муаммосини ўрганиб чиқди. И. Анюгин, Р. Дурнев,
В. Сломянский, Е. Таминкина, М. Фахрутдиновлар томонидан фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги таълим технологиялари кўриб чиқилди. В. Казаков “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” дарсларида ролли ўйинлардан фойдаланган ҳолда хавфсиз турнинг шаклланишини кўриб чиқди. И.Н. Немкова олий ўқув юртлари талабалари, хавфсизлик маданиятини шакллантириш муаммосини ўрганиб чиқди.
С.В. Петров ўз илмий мақолаларида ўқувчиларнинг хавфсизлик маданиятини ривожлантиришнинг қуйидаги мақсад ва вазифаларини алоҳида таъкидлаб ўтган:

  • таълим муассасаларида бахтсиз ҳодисалар сонини камайтириш;

  • хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилишга бўлган қизиқишни мунтазам таъминлаш;

  • хавфсизликка онгли равишда муносабат билдириш;

  • янги хавфсизлик воситаларини оммалаштириш;

  • ўқув жараёнига замонавий меҳнат муҳити ва хавфсизлик воситаларини жорий этиш;

  • ҳар бир иш жойида соғлом ва хавфсиз меҳнат ва ўқув шароитларини яратиш [26].

Шунингдек, маҳаллий олимлар:
Л.Т. Шоносированинг илмий тадқиқотида мактабгача ёшдаги болаларда экологик дунёқарашни шакллантириш масалалари тадқиқ этилган. М.А. Юлдашев, М.М. Абдуллаева, Н.Ашуроваларнинг илмий тадқиқотларида бошланғич синф ўқувчиларида экологик билимни шакллантириш, П.С.Султонов ва Б.П.Аҳмедовлар томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш асосларига оид масалалар тадқиқ этилган.
С.И.Хусанова ўқувчиларнинг ҳаёт хавфсизлигини таъминлашнинг педагогик шарт-шароитларини ўрганади. Тадқиқотдан мақсад – мактаб шароитида ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш тизимини жорий этиш ҳисобланади. Бу ўринда бизнинг эътиборимиз, С.И.Хусанованинг “хавфсизлик” истилоҳини қандай тушунтиришига қаратилади. Олима ўқувчилар ҳаётига бўлган табиий, техноген, экологик, терроризмга алоқадор, фавқулодда вазиятлар мавжудлиги таъкидлайди. Олиманинг мактабларда “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” фанини ўқитиш
ва 34 соатли дастур асосида “Фуқаро муҳофазаси” кунини ўтказиш борасидаги тавсиялари жуда катта амалий аҳамиятга молик тадбирлардандир.
Н.Ў.Нишонова адабий таълим жараёнида, аниқроғи унинг кўмагида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларнинг экологик маданиятини шакллантириш масаласини кўриб чиқади.
М.Р.Халилова экологик таълим ва тарбия жараёнида ўз эътиборини мактабгача таълим муассасалари катта гуруҳ ёшидаги болаларда экологик тушунчаларни шакллантириш жараёнига қаратади.
В.Н.Сатторовнинг тадқиқоти “Умумий ўрта таълим мактабларининг V-IX синф ўқувчиларида экологик маданиятни шакллантириш”
(қишлоқ хўжалик меҳнати таълими асосида) масалаласига бағишланган.
Кўриниб турибдики, маҳаллий олимларларимиз олиб борган илмий ишлари кўпроқ экологик маданиятини шакллантириш масалалари билан боғлиқ ва илмий доираларда экологик маданият масаласининг педагогик аспектлари маълум даражада ўрганилган.
Шу боис хавфсизлик маданияти нима, унинг ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий мазмуни, шунингдек педагогик мазмуни нима ва уни қандай қилиб самарали шакллантириш мумкин, уни қай даражада шакллантириш керак каби масалаларга жавоб топиш долзарб муаммолардан саналади.
Шу билан бирга, ҳозирги кунга қадар мактаб ўқувчиларининг хавфсизлик маданиятини тарбиялаш жараёнининг назарий асослари ўрганилмаган. Хусусан, хавфсизлик маданиятини тарбиялашнинг тузилиши аниқланмаган, педагогик жараёнда хавфсизлик маданиятини тарбиялашнинг тизимли сифати ва тизимли омиллари ўрганилмаган, хавфсизлик маданиятини тарбиялашнинг яхлит жараёни хусусиятлари ва шарт-шароитлари аниқланмаган [13].
Айни пайтда хавфсизлик масалаларини ҳал қилиш инсон омилини инобатга олинмасдан амалга оширилиши мумкин эмас. Шу боис, ҳар
бир инсоннинг хавфсиз хатти-ҳаракати ва тайёргарлик даражасини ривожлантириш фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатларини камайтиришнинг ҳал қилувчи омиллари ҳисобланади. Бироқ, инсон ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш жараёнида инсон омилини инобатга олмаган ҳолда, аҳолининг билим ва малакасини шакллантиришга эришиш мумкин эмас. Амалиёт шуни кўрсатадики, ҳар қандай соҳадаги фаолиятнинг муваффақиятли бўлиши инсоннинг фазилатлари ва қобилиятларига, унинг ҳулк-атвори ҳамда амалга оширадиган тадбирларининг зарурияти ва самарадорлигига боғлиқ. Инсонларнинг, умуман, жамиятнинг барча фазилатлари ва хусусиятларини комплекс ривожлантириш фақат ҳаёт фаолияти хавфсизлик маданиятини шакллантириш орқали амалга оширилиши мумкин [11].
Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёрлаш жараёнида мактаб ўқувчиларининг хавфсизлик маданиятини шакллантириш учун таълим тизимининг аҳамияти ортиб бормоқда.
“Хавфсизлик маданияти” тушунчасининг асосий мазмунини аниқлаш учун “хавфсизлик” ва “маданият” тушунчалари билан танишиб чиқиш керак.
Хавфсизлик тушунчаси кўп қиррали бўлиб, турлича маънода талқин этилади. Шунга қарамасдан уларда умумий ғоя ҳам мавжуд бўлиб, бунга кўра хавфсизлик инсоният ҳаётининг турли соҳаларида вужудга келадиган хавф-хатарлардан ҳимояланиш, кафолатланиш маъносини англатади. Хавфсизлик тушунчасига берилган таърифлар ҳам турлича бўлиб қуйида улардан бир нечтасини келтириб ўтамиз.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish