2-машғулот. Тренинг тури: Эмоционал хиссий зўриқишларни бар тараф этишга қаратилган тренинг
Тренинг мақсади: Эмоционал зўриқиш-ларни бартараф этиш ва салбий хисларни шахс психикасидан чиқариб ташлаш орқали эмо- ционал дисконфорддан халос бўлиш.
Тренинг машғулоти: гуруҳий
Ўтказиш вақти: 2 соат.
1-Машқ. “Мимик машқлар”
Мақсад: мимик машқлар орқали эмоционал таранг холатларни бартараф этишга эришилади.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Аввалига қатнашчилар мимика машқларини тайёрлов машқлари сифатида тренинг машғулотлардан олдин мослашув хосил қилиш учун ўтказиш таклиф қилинади.
Қатнашчилар учтадан бқлиб гуруҳларга бўлинадилар.
Қатнашчилардан бири ўйинбошчи бўлиб сайланади, қолганлар навбат билан унинг қўлини сиқиб қўядилар. Сўнг ўйинбошчининг қўзи боғланади ва қўл сиқиш бошқатдан амалга оширилади. Ўйинбошчи қайси қўл кимники эканлигини топиши керак. Секинлик билан қўл сиқувчилар сони оширилади.
Қўллама: “юзнинг мимик мускуллари учун бир қатор машқларни бажаринг”
а) Пёшонани тириштиринг, қошларни қўтаринг(ажабланиш, ҳайрон қолиш). Ўзингизни бўш қўйинг, бир дақиқа мобайнида пёшонангизни текис сақланг.
б) Қошларни бутунлай бўшаштиринг. Кўз қорачиқларни тепага қаратинг.( “ менга барибир”- бепарволик).
в) Кўзни чақчайтиринг, оғизни очинг, қўлларни мушт қилинг, бутун баданни таранглаштиринг (қўрқув, даҳшат). Бўшашинг.
г) Қовоқларни бўшаштиринг(“дангасалик, ухлашни хохламоқ”).
д) Бурун катакларини учиринг, бурунни буриштиринг (жиркананч, “сассиқ хидни сезяпман”). Бўшашинг.
е) Кулиб кўзингизни қисиб қўйинг.
2-Машқ. “Учрашув”
Мақсад: эмоция ва ҳис туйғу ўртасидаги фарқни англаш қобилиятини шакллантириш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Бу машқ жуфт-жуфт бўлиб бажарилади. Иккита қатнашчи бир-бирига яқинлашиб дўстлар, душмашлар, ака-укалар, сингиллар, дугоналар, синфдошлар орасидаги эмоционал (ҳиссий) учрашувни (овоз, мимика ва ҳаракатлар билан биргаликда) тасвирлаб берадилар.
3-Машқ. “Вазият инсценировкаси”
Мақсад: эмоцияларни бошқариш малакаларини ошириш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Иккита қатнашчи хонада чангларни латта билан артишяпти. Албатта, улар артишни имитация қилишяпти. Уларни юзи аудиторияга қаратилган, шу боис уларни ҳолатини қузатиш мумкин. Сигнал билан улар латтани бошқаларга беришади. Уларнинг ҳолати ва ишга муносабатига қайтадан баҳо берилади. Ўйин тугагач олинган таассуротлар билан алмашинилади.
4-Машқ. “Мевалар йиғиш ”
Мақсад: Машқни бажариш пайтида қатнашчилар бадандаги кучланиш ва парнёрларни ўзаро таьсирини кузатиш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Ўқувчиларга қуйидаги қўлланма берилади: “Мева боғидасизлар” деб фараз қилинг. Олма ва нокларни узиб саватингизга солинг. Қўлингиздаги мушаклар таранглашишни кузатинг. Ички нигоҳингиз билан ҳар бир узаётган олмангизни кўришга ҳаракат қилинг. Иккита бир хиллик олма мавжуд эмас. Шунинг учун ҳар бир мева учун алоҳида эътибор бериш керак. Қандай олмани узяпсиз? Ингичка шохдами ёки йўғон шохдами? Каттами ёки кичикми? Олмани тишлашингизни фараз қилинг. Агар ширин бўлса ўртоғингиз билан бўлишинг ”.
5-Машқ. “Ички нур” машқи.”
Мақсад: ҳиссий зўриқишларни бартараф этиш ва катарсисга эришиш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Қулай курсига ўтириб, кўзингизни юминг. Бошингизни тепа қисмида ёрқин нур пайдо бўлди, у аста-секин тепадан пастга ҳаракат қилиб илиқ, текис ва бўшаштирувчи ёруғлик билан юз, бўйин ва елкаларингизни ёритяпти деб фараз қилинг.
Нурнинг ҳаракати билан қош ва лаблардаги буришишлар (ажинлар) текисланади, юз мускуллари бўшашишади, энса кисмидаги таранглашув йўқолади, елкалар кучланишдан озод қилинади. Ички нур сизнинг янги ташқи кўринишингизни- хотиржам, ўзига ишонган ҳамда ўзи ва ўз ҳаёти билан мамнун инсон кўринишини шакллантиради. Машқни : “Мен янги одам бўлдим! Мен ёш ва соғломман! Хотиржам ва дадилман! ” сўзлари билан тугатинг.
6-Машқ. “ Ёмонроқ бўлиши мумкин эди”
Мақсад: турли ҳил вазиятлардаги эмоционал ҳолатнинг таҳлилини амалга ошириш кўникмасини шакллантириш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Тоза қоғоз олиб ўзингиз учун кичик иншо ёзинг. Сизнингча ечими йўқ муаммоингизни кисқача таьрифланг. Сўнг бу муаммоли вазиятнинг кейинги ривожининг сиз учун энг қўрқинчли ва муқаррар бўлган оқибатларини қўз олдига келтиринг. Бу оқибатларни ўзингиз учун ёзиб олинг.
Хозир қандайсиз? Ўқияпсиз. Муваффақиятли. Сиз ўзингизни яхши ҳис қиляпсиз. Дарҳақиқат, ҳаммаси шунчалик қўрқинчли эмас экан. Энди муаммоингизга сиқилган пайтда доимо бунданда ёмонроқ оқибатлар бўлиши мумкинлигини эсланг. Сўнг реал ҳаётингизга қайтиб, муаммога оптимизм ва қувонч нуқтаи назаридан қаранг.
3-машғулот.
Тренинг тури: Шахслараро муносабатларни тўғри ташкил қаратилган тренинг Тренинг мақсади: Шахслараро муносабатларда учраши мумкин бўлган муаммо- ларни ҳал қилиш малакасини шакллантириш, ота-она ва фарзанд ўртасидаги муно- сабатларни тўғри йўлга қўйиш, шахснинг жамиятга мослашишини таьминлаш
Тренинг машғулоти: -"Менинг муаммоларим" машқи
Ўтказиш вақти: 3 соат.
1-Машқ. “Менинг муаммоларим”
Мақсад: Зиддиятли вазиятларни бартараф этиш малакаларини ошириш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Материаллар: коғоз, ручка.
Машғулот етакчиси : “Хаммамиз ҳаётда қийинчиликларга дуч келамиз, ўзимизда ҳаётимизни оғирлаштирувчи ҳислатларни аниқлаймиз. Шу билан бирга биз уларни енга оламиз. Хаммаси бизни қўлимизда”. Қатнашчиларга бундай воқеаларни эслаш ва ёзиб олиш, сўнгра хикоя қилиш таклиф қилинади.
Муҳокамадан кейин машғулот етакчиси қатнашчиларнинг ўз ҳаётидаги шунга ўхшаш воқеаларни эслашни таклиф қилади:
Ўзи ҳақида тинқидни олдидаги қўрқув ва аччиқланиш; Ўз қийинчиликларида бошқани айбдор қилишга уриниш;
Бу машқ гуруҳнинг ҳар бир қатнашчисида ўзаро яқинлик ҳамда қийинчилаклар, уларни енгиш олдида бирлик ҳисларини пайдо қилдиради.
Машғулот етакчиси қатнашчиларга қуйидаги муаммоларни юзага келиш ва уларни хал қилиш мисолларини хикоя қилишни таклиф қилади:
Одамларни меҳр-мухаббатини қозониш мақсадида улар билан манипуляция қилиш;
Бошқа одам ёки ўзи ҳақида ғамхқрлик қила олмаслик;
Хаёлан ўзини бошқа одам ўрнига қўйиб уни қизиқишларини тушуниш, ҳуқуқларини қаьбул қилишда қийналиш;
Машқнинг гуруҳий дискуссиясидан сўнг ўз муаммоларини тушуниш ва хал қилиш қай даражада ўзгарганини муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ.
2-Машқ. “Характеристика”
Мақсад: Эмпатияни шакллантириш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Машқ жуфт-жуфт бўлиб бажарилади. Психолог ҳар бир гуруҳ аьзосига бошқаларга нисбатан камроқ танийдиган қатнашчини жуфт қилиб танлашни таклиф этади.
Кўрсатма. “ Бу машқ бир нечта топшириқни ўз ичига олиб, ҳар бир топшириқга маьлум вақт ажратилган. Мен сизлар нима қилишингизни айтиб тураман, вақтни кузатиб, у тугаганда сизни хабардор қиламан ”.
Топшириқ. 4 дақиқа ичида сукут сақлаб, бир-бирингизга араб туринг.
Топшириқ. Ҳар бирингиз 4 дақиқа ичида суҳбатдошингизга олдингизда кимни кўриб турганингизни айтиб берасиз. Хикояни: “Мен ўзимни олдимда...” сўзлари билан бошлаш керак ва хикояни кейинги қисмларида суҳбатдош ташқи кўриниши хақида гапириб, унга баҳолаш тушунчаларини ва суҳбатдошнинг шахсий хусусиятларини англатувчи сўзларни киритиш мумкин эмас. Бошида биринчиси 4 дақиқа гапириб, иккинчиси эшитиб туради. Сўнг ўринлар алмашинилади. Мен роллар билан алмашиниш вақтини айтаман.
Топшириқ. Ҳар бирингиз суҳбатдошингизга 5 дақиқа ичида у 5 ёшлигида қандай бўлганлиги хақидаги фаразларингизни айтиб берасиз. Бунда ташқи кўриниш билан бирга хулқ-атвор ва характер хусусиятлари хақида ҳам хикоя қилинг. Биринчи бёш минутлик тугагандан кейин психолог ўзи хақида тинглаган қатнашчига хикоядаги унинг ҳаётига мос келган ва мос бўлмаган жойларини айтиб ўтишни таклиф қилади.
Сўнг 5 дақиқа жуфтликнинг иккинчи қатнашчисига берилади ва хикоянинг якунида тескари алоқа учун тингловчига 1 дақиқа берилади.
Топшириқ. Ҳар бирингиз 5 дақиқа ичида сиз ўз нуқтаи назарингизда келиб чиқган холда партнёрингиз қандай одам эканлигини хикоя қиласиз. Сиз “Менинг суҳбатдошим қандай одам ? ” саволига жавоб бўлувчи барча маьлумотларни баён эта оласиз.
Барча топшириқлар бажариладиган сўнг қатнашчилар даврага ўтирадилар ва ҳар бири 1 дақиқа ичида ўз партнёрини гуруҳга таништиради.
Бу машқни турлича якунлаш мумкин. Машқни якунлагандан сўнг гуруҳга “Ўзингиз хақида эшитганингизда нималарни ҳис қилдингиз ?”, “Топшириқларнинг қайси бири сизга бошқаларидан қийинроқ кўринди ?”, “ Машқни бажариш сизда қандай таасуротлар уйғотди?” ва каби саволлар бериш мумкин.
Ушбу машқни бажариш натижасида гуруҳдаги ижтимоий мухит ҳамда қатнашчилараро муносабатлар яхшиланади. Шу билан бирга топшириқни бажариш жараёнида юзага келган рефлексия тажриси
1.Мулоқат пайтда кўзларнинг контактини аҳамияти;
2.Қатнашчи суҳбатдошининг шахсий хусусиятларини тавсифламай ва баҳоламай туриб тавирлаб беришдаги қийинчиликлари.
3. Ўзининг тажрибасини, ўзининг хусусиятларини бошқа одамни тасвирлашда унга ўтказиш ва б.қ.лар.
3-Машқ. “Расм” Мақсад: Шахслараро муносабатлардаги ҳис-туйғуларни тартибга келтириш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Кўрсатма. “Келинглар хаммамиз бирга расм чизамиз. Мен холстолиб унга бир нарса чизаман, сўнгра холстни Наргизага (психологнинг чап томонида ўтирувчи қатнашчи ) бераман. У холстни олиб, унга хохлаган расмини чизади. Нима чизганини гапириб бериб, расмни кейинги қатнашчига узатади.
Гапни хамма тушунганлигига амин бўлгандан кейин, психолог рамкадаги ҳаёлий холстни “қўлига олади” ва “Мен холст олиб горизонг чизиғини чизяпман”-дейди. Сўнг уни ўзининг чап томонида ўтирувчи қатнашчига узатади.
Психолог ҳар бир қатнашчи чизган нарсасини диққат билан эшитиб, эслаб қолади. Ҳар бир қатнашчининг қўлидан ўтиб, холст психолог қўлига қайтиб келади. Психолог холстни “ қўлига олади” ва шундай дейди: “ Мана энди мен қўлимда расмни ушлаб турубман ва ўзим чизган горизонг чизиғини кўряпман... ”.
Сўнг психолог ҳар бир қатнашчига мурожат қилиб, у чизган расмни айтиб беради. Масалан, “ўзим чизган горизонт чизиғини кўряпман, Наргиза чизган денгизни ҳам кўряпман, Алишер чизган қумли соҳилни ҳам кўяпман, Рустам чизган соҳилдаги гулханни ҳам кўряпман.. ”.
Бу машқни ўтказиш гуруҳда ижобий ҳиссий тайёрлов, эмоционал бирлик юзага келади. Баьзида сезгиларлар, эмоциялар, образларнинг кучлилиги реалликга ўтишга, ишнинг рационал қисмларини бажаришда қийинчиликлар яратади.
Бу пайтларда қатнашчиларга “Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?”, “Сизда атрофдагилар билан бўлишишмоқчи бўлган ҳислар, фикрлар, кечинмалар пайдо бўлдими?” саволларини бериб уларнинг ҳис-туйғуларини тартибга солиш мумкин.
4-Машқ. “Нима учун ёқтирамиз?”
Мақсад: Шахслараро муносабатларга киришиш малакаларини ошириш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Атрофдагилар билан мулоқат қилар эканмиз, улар билан ёқиши ёки ёқмаслиги мумкин. Биз, одатда, буни одамларнинг ички ҳусусиятлар билан боғлаймиз. Келинглар биз одамлардаги қандай ҳусусиятларни қадрлашимизни аниқлаймиз.
Топшириқ ёзма бажарилади. Қоғоз олинг, гуруҳ аьзоларидан ким сизга ўзининг қўп томонлари билан ёқишини аниқланг. Бу одамда сизга ёқувчи 5 асосий фазилатларини ёзинг. Демак, одамни кимлигини ёзмасдан унга хос ва сизга унда ёқадиган 5 фазилатни ёзинг.
Бошладик. Энди навбат билан характеристикаларингизни ўқиб беринг, биз эса у кимлигини аниқлашга ҳаракат қиламиз. Сўнгра хулоса ясалади.
5-Машқ. “Ойна” машқи. Мақсад: Шахслараро муносабатлардаги навербал узатмаларни тушуниш малакаларини ошириш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Бир неча топшириқлар сўзсиз, имо-ишоралар Билан бажариш таклиф этилади. Икки қатнашчи давранинг ўртасига чиқадилар, улардан бири топшириқни бажарса, иккинчиси ойна ролини бажаради, яъни партнёрни ҳаракатларини қайтаради. Сўнгра қатнашчилар роллар билан алмашишади.
Тумача тикяпмиз;
Йўлга тайёрланяпмиз;
Пирог пиширяпмиз;
Циркда қатнашяпмиз;
6-Машқ. “Оила муаммолари”. Мақсад: оилавий ҳаётда учраши мумкин бўлган муаммоларга тушунча бериш уларни ҳал қилишнинг турли ечимларини топа билишга оид билим, кўникма, малакаларини шакллантириш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Ўсмирлар 10 дақиқа давомида оилада вужудга келиши мумкин бўлган турли низоли вазиятлар кетма-кетлигини ёзиб, уларни таҳлил қилишади.
4-машғулот.
Тренинг тури: Агрессив хулқ-атворни бартараф этишга қара-тилган тренинг маш-ғулоти
Тренинг мақсади: Ўзининг ва ўзи каби бошқаларнинг агрессивлиги билан танишиш, агрессив хулқ атворни бошқаришнинг конструктив усулларини ишлаб чиқиш, ўз манфаатларини илгари суришда бошқаларнинг ҳам манфаатларини инобатга олишни ўргатиш
Тренинг машғулоти:
Ўтказиш вақти: 3 соат.
1-Машқ. “Бўш стул”. Мақсад: Ўзининг ва ўзгалар агрессияси билан танишиш. Аввало агрессияни вербал ва новербал даражада когнитив, эмоционал ва хулқий даражада идентификация қилишни ўрганиш муҳим. Гуруҳга бериладиган вазифалар ўз ичига жаҳлни, рационал-эмотив психотерапия доирасидаги ўз-ўзига кўрсатма беришни индивидуал баҳолаш, медитация, релаксация, психосинтез ва гештальтерапия машқларини олади.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Иштирокчилар агрессия расмини чизишади, уни вужуд тили орқали ифодалашади, у билан суҳбатлашишади (гештальтерапевтларнинг “бўш стул” техникаси).
Пировард натижаси- агрессиянинг турли ифодаларини чуқурроқ англаш ва унинг мониторингини олиб бориш.
2-Машқ. “Ролли ўйин”. Мақсад: Жаҳл ва ғазаб билан ишлаш, уларни ташқарига чиқариб юбориш, катарсис.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Бу куни агрессия билан олиб бориладиган техникалар максимал даражада қўлланилади (ролли ўйинлар: рол алмашиниш, кўпроғини айтиб олиш, бўрттириш, ҳазилга йўйиш, ҳикоя сўзлаб бериш).
Пировард натижа: иштирокчилар теран фикрлай бошлашади, психологик эркинликка эришишади, атрофдагиларга нисбатан ижобий муносабатда бўла бошлашади.
3-Машқ. “ Конгруэнтликни ошириш”. Мақсад: Хусусий агрессияни ва қарши одамлар агрессиясини бошқаришнинг конструктив усулларини ишлаб чиқиш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Усуллар: ўз ҳиссиётларини ва шерикларининг ҳиссиётларини вербализация қилиш, яққолни акс эттириш, агрессиянинг психологик профилини чизиш.
Ўз манфаатларини илгари суришда шерикларининг ҳам манфаатларини инобатга олишни ўрганишади. Ассертив хулқнинг индивидуал малакалари ошади. Экзистенциал психотерапевтлар таклиф этган усуллар шарофати туфайли ўз хулқининг агрессив паттернларини чуқур англай бошлашади.
Натижа: тренингларнинг мазкур концепцияси кишининг агрессив паттернларига чуқурроқ ёндашиш, агрессияни идентификация қилиш, дифференциациялаш ва бошқариш имкониятларини оширади. Инсон конгруэнтлиги кучаяди.
4-Машқ. “ Ўзимизни қандай тутамиз”. Мақсад: турли хулқ-атвор моделларини кўриб чиқиш ва уларнинг ижобий ва салбий томонларини кўра била олиш малакасини ҳосил қилиш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Ўсмирларга “суст” (пассив) “агрессив” ва “ишончли” хулқ-атвор моделлари ёзилган қоғоз тарқатилади. Улар бу хулқ-атвор моделларига нисбатан ўз муносабатларини билдиради.
5-Машқ. “ Чемодан”. Мақсад: агрессив хулқ-атвор мезонларини ишлаб чиқиш ва уларни вақтида пайқай олиш қобилиятини шакллантириш.
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Хамма қатнашчилар айлана бўлиб ўтиришади.
Кўрсатма. “Бизнинг ишимиз якунга етяпти. Биз бошқа кўришмаймиз. Бироқ, ажралишдан аввал “чемодан” йиғамиз. Биз бирга ишлаймиз, шунинг учун ҳар биримиз учун “чемодан”ни биргаликда йиғамиз. “Чемодан”нинг тузилиши хам ўзига хос бўлади. Биз шахслараро мулоқот муаммолари билан шуғунланганимиз учун “чемодан”га ҳар биримизнинг мулоқотимизда ёрдам берувчи ва халал берувчи сифатларни “соламиз”.
“Чемодан”ни эгаси йўғида йиғиб, сўнг уни хонага таклиф қилиб “чемодан”ни топширамиз. Эгаси уни олиб, савол бермасдан олиб кетиши керак. “Чемодан” йиғаётганимизда бир неча қоидаларга амал қиламиз:
“Чемодан” бир хил миқдорда ёрдам берувчи ва халал берувчи сифатлардан “солиш “ керак.
Хар бир сифат “чемодан”га бутун гуруҳ розилиги билан “солинади”.
“Чемодан”га фақат гуруҳда ишлаш натижасида пайдо бўлган сифатларни “солиш” мумкин.
“Чемодан”га фақат коррекцияга берилувчи сифатларни “солиш” мумкин.
6-Машқ. “Галактикалараро кенгаш ўйини”. Мақсад: агрессив хулқ-атворни ижобий йўналишда намоён этиш малакасини ҳосил қилиш..
Машқни ўтказиш вақти: 15 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Бошловчи ўсмирларга сизнинг ҳаётингизда фаолиятингизда агрессив хулқ-атвор қайси пайтларда ижобий мақсадлар йўлида самарали натижа берганини айтиб бериш сўрайди.
5-машғулот.
Тренинг тури: Шахсни баркамоллаштиришга қаратилган тренинг
Тренинг мақсади: Шахсни психологик жиҳатдан баркамолликка эришиши, яъни ҳар қандай муаммоли вазиятда ҳам шахсни фақат ўзидан ёрдам олишгга ўргатиш
Тренинг машғулоти:
Ўтказиш вақти: 2.5 соат.
1-Машқ. “Баркамол шахс тушунчаси билан танишиш”. Мақсад: Аналитик-синтезлаштирувчи машқ. Фикрларни мантиқий асослаш малакаларини шакллантириш. Ўз-ўзини баҳолаш, ўз-ўзини таҳлил қилишни ўргатиш.
Машқни ўтказиш вақти: 30 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Тренингнинг ҳар бир қатнашчиси “Баркамол шахс” тушунчасини ойдинлаштиришга кўмак берадиган 10та ўз тасаввурларини, ҳояларини бир вараққа ёзиб беради. Кейин иштирокчилар жуфтликларга ажралиб ўзаро монанд фикрларни ўчирадилар.
Кеийнчалик ушбу муолажа учлиуларда, бешликларда ва икки командага бўлинган холда ҳам амалга оширади. Натижада “Баркамол шахс” тушунчасига ўзига хос оригинал тавсифлар қолдирилади.
2-Машқ. “Менинг рамзим ”. Мақсад: Аналитик машқ. Самарали тинглаш кўникмасини, толерантликни оширишга қаратилган.
Машқни ўтказиш вақти: 30 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Олиб борувчи турли фигуркаларни олиб келади. Иштирокчилар улар ичидан биттасини танлаб оладилар. Кейин қолган иштирокчиларга нима учун айнан шу фигуркани олганини, у нимаси билан ёққанини сўзлаб беради.
3-Машқ. “Менинг қўлимдан келмайди.... ”. Мақсад: Аналитик ва синтезлаштирувчи машқ. Гуруҳда ўзаро ишончли муносабатлар ўрнатишга, ўз-ўзини англаш имкониятларини оширишга мўлжалланган.
Машқни ўтказиш вақти: 30 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Ҳар бир иштирокчи қўлини олдига узатиб “Менинг қўлимдан келмайди: ..” деб ўз қўлидан келмайдиган ишларни, бармоқларини букиб санайди. Гуруҳдагиларнинг яна бошқа бирига мазкур нарса хос бўлса у ҳам бармоғини букиши лозим. Ўйин барчанинг бармоқлари букилмагунча давом этади.
4-Машқ. “+” ”-” сифатлар”. Мақсад: Ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш, гуруҳда ишлаш малакаларини ошириш, креативлик ва толерантликни ривожлантириш.
Машқни ўтказиш вақти: 30 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Бирон бир сифатнинг ижобий ва салбий томонларини топиш таклиф этилади. Гуруҳ иккига бўлинади. Биринчи гуруҳ мазкур сифатнинг ижобий томонларини ёқласа, иккинчи гуруҳ аъзолари мазкур сифатнинг салбий томонларини ёқлайди. Бахс-мунозара давомида ҳар бир сифатнинг ҳам салбий, ҳам ижобий томонлари мавжудлигини эътироф этилади.
5-Машқ. “Буюм номидан ўз соҳиби хусусидаги монолог”. Мақсад: таҳлилни кучайтириш.
Машқни ўтказиш вақти: 30 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Ҳар бир иштирокчи хоҳлаган бир буюм номидан ўз соҳиби хусусида сўз юритади. Барча гуруҳ аъзолари сўзлаб бўлгандан кейин айтилган фикрлар тўғрисида мунозаралар олиб борилади.
6-машғулот.
Тренинг тури: Хулқ-атворни назорат қилишга қаратилгган тренинг
Тренинг мақсади: Хулқ-атворнинг салбий жиҳатлаирини бартараф этиш
Тренинг машғулоти:
Ўтказиш вақти: 3 соат.
1-Машқ. “Зарурий сифатларни уйғотиш ва шакллантириш”. Мақсад: Шакллантирувчи машқ. У ёки бу сифатнинг пайдо бўлишига ва шаклланишига таъсир этувчи ички ва ташқи шарт-шароитларни яратиш.
Машқни ўтказиш вақти: 30 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Ўзингизни бўш қўйинг. Чуқур-чуқр нафас олинг. “Хотиржамлик” тушунчасига диққатингизни қаратинг, унинг мазмун-моҳиятини англашга ҳаракат қилиб кўринг.
Англанг. Мазкур сифатни ўзингизда бўлишини кучли хоҳланг.
Жисмоний даражада сокинликка эришинг.
Юзингизнинг барча мушакларини бўшаштиринг. Бир маромда нафас олишга урининг. Юз ифодасига катта эътибор беринг. Мазкур туйғуни ҳис қилган пайтлар ва вазиятларни қайта тасаввур қилиб кўринг. Хотиржамлик сўзини бир неча бор такрорланг. У билан идентификациялашинг.
Сизларнинг ғашингизни келтирган, оромингизни ўғирлаган вазиятларни ҳаёлан тикланг. Бироқ бу сафар Сиз мутлақ сокин ва хотиржам эканингизни тасаввур қилинг.
Кун бўйи мазкур хотиржамликни ўзингизда сақлаб қолишга қатъий ахд қилинг.
2-Машқ. “Туйғулар обидаси”. Мақсад: Ўз фикр туйғуларини сўзсиз ифодалашни ўрганиш. Толерантликни ошириш
Машқни ўтказиш вақти: 30 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Гуруҳ бир неча гуруҳчаларга бўлинади. “Бахт”, ”Ғам”, “Муҳаббат”, ”Ҳамдардлик”, “Лоқайдлик” каби тушунчалар гуруҳчаларга тарқатилади. Улар ушбу туйғуга статик фигурани обида сифатида тиклашлари зарур. Кейин сахнада ушбу ҳайкални тиклашади, қолган гуруҳлар ушбу обида қайси туйғуга тикланганини аниқлашлари лозим.
3-Машқ. “Тугалланмаган жумлалар”. Мақсад: Ўз хатти-ҳаракатлари манбаини англаш. Толерантликни шакллантириш.
Машқни ўтказиш вақти: 30 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Ҳар бир иштирокчи тренер бошлаб берган жумлани якунлайди:
1-блок.
“Илгари Мен....”
“Мен аслида....”
“Тез орада Мен....”
2-блок.
“Мен ҳеч қачон....”
“Мен хоҳлайману.... бироқ, эплолмасам керак.... Агар ҳақиқатда истасам, унда.....”
Умумий муҳокама.
4-Машқ. “Мантиқий даражаларни уйғунлаштириш”. Мақсад: “Чекланган-Мен” ва “Чексиз-Мен” ўртасида зиддиятлар юзага келганда инсон ўзларидаги виртуал имкониятларни англаш жараёнини кучайтиради. Рефлексияни шакллантиради.
Машқни ўтказиш вақти: 30 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Тренер ўсмирни олти мантиқий даражалар бўйича олиб боради:
1) атроф-муҳит (агрессив хулқ қаерда намоён бўлади?),
2) хулқ-атвор (нима қилади?),
3) имкониятлар (қандай амалга оширади?),
4) эътиқод (нима учун бундай қилади?),
5) идентиклик (агрессияни чиқараётганда Мен кимман?),
6) маънавий (Агар Мен Авлиё бўлсам ўзимни қандай тутаман?) юксалтирувчи (атрофдагилардан- маънавийгача) ва қуйилашувчи (маънавий даражадан атрофдагиларгача)
5-Машқ. “Керак. Хоҳлайман. Қила оламан”. Мақсад: Қила оламан- Хоҳлайман- керак ўртасидаги зиддиятларни аниқлаш.
Машқни ўтказиш вақти: 30 минут.
Бажариладиган иш тартиби:
Олиб борувчи ўсмирларга 10-15 “Мен қилишим керак...” деб бошланадиган жумлаларни ёзишни тавсия қилади.
Кейин мазкур жумлалар хоҳласам деб ўқилади. Жумланинг мазмуний ўзгариши унга қандай таъсир қилганини сўзлаб беради.
Тренинг сўнгида мазкур жумлалар “қила оламан” деб қайтадан ўқилади. Жумланинг мазмуний ўзгариши унга қандай таъсир қилганини сўзлаб беради.
Тренинг якунида ўзларидаги ўзгаришлар хусусида фикр алмашинишади.