Сирожиддин домла: бидъат нима?



Download 82 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi82 Kb.
#169962
Bog'liq
diplomcha


Сирожиддин домла:
БИДЪАТ НИМА?
Чоп этилди Noyabr 15, 2019
“Бидъат” сўзи луғатда “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш, диний ақидаларга киритилган ўринсиз ислоҳ”, – деган маънони билдиради. Истилоҳда эса Аллома Иззиддин ибн Абдуссалом шундай таърифлаганлар:

اَلْبِدْعَةُ فِعْلُ مَا لَمْ يُعْهَدْ فِي عَصْرِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

“Бидъат – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсани амалга оширишдир” (“Қавоидул аҳком” китоби).
Демак, ибодатларда асри саодатда учрамаган, балки, кейинчалик динда янги пайдо бўлган амаллар бидъат ҳисобланар экан. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“عَليْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الخُلَفَاءِ الرَّاشِدِيْنَ المَهْدِيِّينَ، عَضُّوا عَلَيْها بالنَّوَاجِذِ، وَإيَّاكُمْ وَمُحْدَثاتِ الأُمُورِ، فإنَّ كُلَّ بِدْعَةٍ ضَلالَةٌ” (رَوَاهُ الإمام أَبُو دَاوُدَ وَالإمام التِّرْمِذِيُّ عَن العِرْبَاضِ بْنِ سَارِيَة).

яъни: “Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топган хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек, маҳкам ушланглар. Динга янгиликлар киритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат – залолатдир” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).
Динга янгилик киритиш, гўёки, Аллоҳ ва унинг Расули билмаган нарсани “мен топдим”, – деган даъво қилишдир. Ваҳоланки, Ислом — Аллоҳ томонидан юборилган мукаммал ва баркамол диндир. Биз мусулмонларнинг вазифамиз – динимизнинг моҳиятини тўғри англаб етиб, ҳаётимизга татбиқ қилиш ва турли бидъат-хурофотларни пайдо қилмасликдир.
Уламоларимиз бидъатни икки қисмга бўлганлар: бидъати ҳасана (яхши бидъат) ва бидъати саййиа (ёмон бидъат).
Бидъати ҳасана – шариатда асли бўлган амални шу аслга таяниб, уни шакллантириш учун жорий қилинган қўшимча амалларга айтилади. Бунга ҳазрати Умар разияллоҳу анҳунинг ишларини мисол қилиш мумкин. Суннат амал бўлган Таровеҳ намозини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жамоат билан ўқимас эдилар. Ҳазрати Умар эса халифалик даврларида мазкур намозни имомга иқтидо қилиб, жамоат билан ўқишни жорий қилдилар ва: “Қандай яхши бидъат бўлди”, – дедилар.
Шунга биноан диний илмлар ўргатиш учун алоҳида мадрасалар қуриш, китоблар чоп этиш, масжидларга гилам солиш, Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи васалламни гўзал сийратларини тарғиб қилиш учун мавлид ўқиш сингари дин асосларига зид бўлмаган амаллар бидъати ҳасана бўлади. Унга амал қилиш жоиз ва у залолатга бошламайди.
Бидъати саййиа эса – шаръий асосга эга бўлмаган бирор амал ёки эътиқодни жорий этишдир. Бундай бидъат айни залолат бўлиб, уни шариатимизда рад этилгандир. Қуйидаги ҳадиси шариф ҳам шунга далолат қилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ” (رَوَاهُ الإمام البُخَارِيُّ وَالإمام مُسْلِمٌ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ).

яъни: “Ким бизнинг динимизда унда бўлмаган янги нарсани киритса, рад қилинади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадис шарҳида бундай дейдилар: “Бу – динни сохталаштириб, бузишдан асровчи ҳадислар жумласидан бўлиб, муҳим қоидани ўз ичига олган. Яъни, динга зид ва диннинг далиллари, қоидаларига хилоф бўлган ҳар қандай бидъатни рад қилиш лозим эканлигини ифодалайди. Аммо динга зид бўлмаган, шу билан бирга, унинг асосларига таянган ҳолда кейинчалик динни ҳимоялаш учун жорий қилинган амаллар рад этилмайди” (“Фатҳул борий шарҳи саҳиҳил Бухорий” китоби).
Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ олмларидан Мулла Али Қори шундай дейдилар:

ومعنى الحديث : أن من أحدث في الإسلام رأياً لم يكن له من الكتاب والسنة سند ظاهر أو خفي ، ملفوظ أو مستنبط ، فهو مردود عليه

яъни: “…Ҳадиснинг маъноси, ким Исломда бир “фикр” ўйлаб топса, унга Қуръондан ҳам, суннатдан ҳам, очиқ ойдин ёки махфий, лафзий ёки мустанбат (ижтиҳод қилиб топилган) асос бўлмаса, у (фикр ёки амал) рад қилингандир” (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).

Уламоларимиз бидъати ҳасана ва бидъати саййиа ўртасини ажратиб олиш учун асосий мезон бу – шариатимизнинг умумий қоидаларидир, деганлар. Яъни, Пайғамбар алайҳиссалом даврларида кузатилмаган бирор бир амал ушбу шариат қоидаларига мувофиқ келса, залолатга бошловчи бидъат саналмайди. Аксинча, мақталган, яхши бидъат саналади.


Демак, Пайғамбаримиз алайҳиссалом давриларида бўлмаган ҳар бир амал ҳам ёмон бидъат бўлавермайди. Балки, шариатимизнинг умумий қоидаларига зид бўлган ёхуд унга асосланмаган ҳар қандай амал ёки эътиқод залолатга бошловчи бидъат саналади. Ҳар бир мусулмон айнан ушбу бидъатдан сақланиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси


фатво ҳайъати. @diniysavollar

«Бидъат» сўзи луғатда «бир нарсани янгидан пайдо қилиш» маъносини англатади. «Бидъат»нинг таърифига келсак, уламолар бу масалада бир тўхтамга келишмаган. Мутахассислар уларни икки асосий йўналишга тақсимлайдилар.

Биринчи йўналишдаги уламоларга имом Шофеъий ва у кишининг мазҳабидаги уламолардан Изз ибн Абдуссалом, Нававий, Абу Шома, моликийлардан Қурофий ва Зарқоний, ҳанафийлардан Ибн Обидийн, ҳанбалийлардан Ибн Жавзий ва зоҳирийлардан Ибн Ҳазмлар киради.

Бу йўналишдаги уламолар бидъатни, хоҳ ибодатларда, хоҳ одатларда бўлсин, яхши ёки ёмон бўлсин, Қуръон ва Суннатда йўқ ва янги пайдо бўлган нарса, деб таъриф берадилар.

Изз ибн Абдуссалом бидъатга қуйидагича таъриф берган: «Бидъат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсадир».

Биринчи йўналишдаги бидъат бир неча турга бўлинади:

1. Вожиб бидъат. Наҳв илмини ўрганиш бидъатнинг шу турига киради. Ушбу илмни билмасдан Қуръон ва Суннатни билиб бўлмайди. Бу икки манбани ўрганиш вожиб. Вожибни бажаришга хизмат қиладиган нарса ҳам вожиб бўлади. Демак, Қуръон ва Суннатни ўрганиш учун наҳвни ўрганиш вожиб.

Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг даврларида наҳв илмини ўрганиш борасида илк қадам қўйилди.

2. Ҳаром бидъат. Қадария, Жабaрия, Муржиъа ва Хавориж мазҳаблари. Булар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган.

Уларнинг ҳаммаси кейин чиққан ва Исломга қарши ақийда ва фикрларни ўзларига шиор қилиб олган. Бу мазҳабларда юрганлар диндан чиққан ҳисобланади.

3. Мандуб бидъат. Мадрасалар ташкил қилиш ва таровеҳ намозига ўхшаш нарсалар. Булар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида бўлмаган, кейин йўлга қўйилган ва фойдали бўлгани учун мандуб, деб баҳоланган.

4. Макруҳ бидъат. Масжидларни нақши нигор билан безашга ўхшаш нарсалар.

5. Мубоҳ бидъат. Намоздан кейин қўл бериб кўришиш, емоқ, ичмоқ, киймоқда лаззат ва чиройни ихтиёр қилиш кабилар.

Биринчи йўналиш тарафдорлари бидъатни мазкур беш қисмга тақсимланишига далиллар ҳам келтирганлар:

1. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёмон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради», дедилар». Муслим ривоят қилган.

2. Абдурраҳмон ибн ал-Қорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан Рамазон кечаларининг бирида масжидга чиқдим. Қарасак, одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, тарқоқ ҳолда кимдир ўзи намоз ўқимоқда, кимдир намоз ўқиса бир неча киши унга иқтидо қилмоқда. Шунда Умар: «Менимча уларни бир қори (орти)га жамласам яхши бўлади», деди. Сўнгра уларни Убай ибн Каъбнинг ортидан жамлади. Кейин, бошқа бир кечада мен яна у билан чиққанимда одамлар қориларга иқтидо қилиб намоз ўқишар эди. «Бу қандоқ ҳам яхши бидъат. Бу вақтда ухлаб ётганларидан кўра қоим бўлганлари афзал», деди ҳазрати Умар. Кечанинг охирида, демоқчи. Одамлар кечанинг аввалида қоим бўлишар эди». Молик ривоят қилган.

3. Мужоҳид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Урва ибн Зубайр билан бирга масжидга кирдик. Қарасак, Абдуллоҳ ибн Умар Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳужраси олдида ўтирган экан. Одамлар бўлса, жамоат бўлиб зуҳо намози ўқимоқдалар. Биз Ибн Умардан уларнинг намози ҳақида сўраган эдик, «Бидъат» деди». Муслим ва Аҳмад ривоят қилган.

Кўпчилик мазкур таърифга биноан бидъатни иккига тақсимлаб, уни икки хил: яхши ва ёмон бидъат, дейди.

Иккинчи йўналишдаги уламолар имом Молик, Шотибий, Туртиший, ҳанафийлардан имом Шумунний ва Айний, шофеъийлардан Байҳақий, Ибн Ҳажар Асқалоний ва Ибн Ҳажар Ҳайсамий, ҳанбалийлардан Ибн Ражаб ва Ибн Таймияларнинг фикрича, бидъатнинг барчаси – ибодатдагиси ҳам, одатдагиси ҳам залолатдир.

Иккинчи йўналишдаги таърифларнинг энг машҳури ва жамловчиси имом Шотибийнинг таърифи ҳисобланади. У киши бидъатни икки хил таъриф қилган:

1. Бидъат динда янги ихтиро қилинган йўл бўлиб, у ила шариатга ўхшатиш киритилади. Унга юриш ила Аллоҳга ибодат қилишда муболаға қасд қилинади.

Бу таърифда дин жавҳарига янги ўзгартиш киритиш, ибодатларда шариат кўрсатган йўлга ўхшаш йўл пайдо қилиш ҳақида сўз бораётгани очиқ-ойдин кўриниб турибди.

2. Бидъат динда янги ихтиро қилинган йўл бўлиб, у ила шариатга ўхшатиш киритилади. Унга юришдан шариат йўлига юриш қасд қилинади.

Имом Шотибийнинг иккинчи таърифи биринчисидан кенг бўлиб, унда ибодат ва одатлардаги янги ихтиро қилинган нарсалар бидъат экани таъкидланган.

Имом Шотибий бидъат масаласини энг кўп баҳс қилган олимлардан ва бидъатга қарши турувчилардан биридир.

Шу ўринда, нима учун имом Шотибий бидъатни икки хил таъриф қилган, деган ҳақли савол туғилади. Бу саволга уламоларимиз шундай деб жавоб берганлар: «Бунда Имом Шотибий бошқаларнинг бидъат маъносини кенг ёки тор олганига эътибор берган».

Имом Шотибийнинг биринчи – тор таърифида бидъат фақат ибодатларда бўлади, деганларнинг фикри, иккинчи – кенг таърифида эса, бидъат ибодатларда ҳам, одатларда ҳам бўлади, деганларнинг фикри ўз ифодасини топган.

Имом Шотибийнинг ўзи эса, бидъат фақат ақийда ва ибодатларга хос бўлишига мойил бўлган.

Иккинчи йўналишдаги таърифда бизга керак бўлган асосий маъно «Бидъат динда янги ихтиро қилинган йўл», деган жумладир.

Демак, мусулмонлар ичида янги пайдо бўлган нарса бидъат бўлиши учун, у диннинг асосига оид бўлиши шарт экан. Унга ҳам худди шариатнинг асосий ибодатлари мақоми берилиши лозим.

Islom.uz таҳририяти

Инсон Аллоҳ таолога тақарруб (яқин бўлмоқлик) ҳосил қииш учун шариатда кўрсатилган бирор амални бажарар экан, унинг ихлосу муҳаббати кўпроқ савоб топиш мақсадида шу амални янада кўркамроқ адо этишга ундайди. Бироқ бидъат деган тушунча, билиб-билмай бидъат амалини қилиб қўйиш хавфи уни ўз хоҳиш – иродасини амалга оширишига тўсқинлик қилади. Мана шунинг учун мусулмон киши бидъат сўзининг маъносини ва айрим бидъат амаллар хақида тушунчага эга бўлиши лозим. Аллох таоло ўзини: (Аллоҳ) “Еру осмонларни Яратувчисидир” деб номлаган (Бақара сураси, 117-оят) шу мазмундаги бошқа оятларда “бадийъ” сўзи ўрнига “халақа” лафзи келган. Мазкур оятда “бадийъ” сўзининг келиши бежиз эмас, албатта. Чунки унинг йўқдан бор қилди, деган маъносидан ташқари, бетакрор ва тенгсиз қилиб яратди, маъноси хам бор. Ҳаётда рўй бермаган воқеани тасвирлаш, рўй берганининг эса, таъсирини ошириш мақсадида, асл ҳолини безаб баён қилишга бадиийлаштириш дейилади. Мана шу маънодан келиб чиқиб, бидъат сўзига истилоҳда – шаръий асосга эга бўлмаган амални жорий қилиш, деб таъриф берилган.

“Бидъат” сўзи луғатда “бирор нарса­ни янгидан пайдо қилиш”, “ўйлаб то­пиш” деган маъноларни англатади. Фиқҳ энциклопедиясида бу сўзга қу­йидагича изоҳ берилган: “Ким бир нарсани пайдо қилса, янгилик қилган бўлади. Агар уни амалда қўлласа, бар­по этган, бошлаб берган бўлади”.

Изз ибн Абдуссалом бидъатга: “Расу­луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам давр­ларида бўлмаган нарса”, дея таъриф берган.

Уламолар бидъатни иккига: “бидъати ҳасана” – “яхши бидъат” ва “бидъати саййиа” – “ёмон бидъат”га ажратишган.

Имом Шофиъий: “Янги пайдо қилинган ишлар икки хил бўлади. Биринчиси, Қуръон, суннат, асар (саҳобий ва салафи солиҳлар сўзи) ёки ижмога хилоф бўлган янгилик­лар бўлиб, бу ёмон бидъат ҳисобланади. Иккинчиси, яхши нарсалар учун пайдо қилинган ишлар бўлиб, бу яхши бидъат ҳисобланади”, деган.

Эътиқод ва ибодат масалалари мукаммал бўлган. Эндиликда ким ақидага ёки ибодатларга ўзгартириш киритмоқчи бўлса, ёмон бидъат қилган бўлади. Кимдир икки ракатли фарз намозни тўрт ракат ўқиса ёки шунга ўхшаш ишни қилса, адашади.

Яхши бидъат эса диннинг аслига янгилик киритиш маъносида эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Хандақ” жан­гида Мадина атрофига ўра қаздириб, уни сувга тўлдиртирганлар ва шу орқали ша­ҳарни мудофаа қилганлар. Бу яхши бидъат, чунки аввал бундай қилинмаган эди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Қуръонни ­китоб ҳолига келтирдилар. Умар розиял­лоҳу анҳу Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу мусулмонларга имом бўлиб таровеҳ намозини ўқиганларини кўриб, “Қандай яхши бидъат”, деганлар. У зот биринчи бўлиб денгиз флотини ташкил қилди­лар. Ҳолбуки, бу ишлар Пайғамбар алайҳис­салом даврларида бўлмаган. Саҳобалар: “Бу залолатдир”, дейишмаган.

Шариатнинг мақсад ва моҳиятини яхши тушунмаган кишилар янги пайдо бўлган барча нарсани, диннинг аслига таъсири бўлмаса-да, бидъат, ҳар бир бидъат залолат, ҳар бир залолат дўзахга элтади, дейишади. Бу – нотўғри.

Бидъат бўлади деб кўзойнак тақмаган, машина минмаганлар адашади. Ислом – саодат дини. Инсон манфаатларига хизмат қиладиган ҳар қандай эзгу ишни, янгиликни қўллаб-қувватлайди.

Имом Ноблусий бундай ёзади: «Бугунги кунда дунё каттадан-катта ўзгаришлар, тараққиётни бошидан кечирмоқда. Инсон ақлини шошириб қўядиган янги ихтиролар дунё юзини кўрмоқда. Хўш, Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ҳар қандай бидъат залолатдир”, деган ҳадисларида шуларни назарда тутганмилар?! Йўқ, албатта. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам назарда тутган бидъат бу – ақоид, шариат ёки ибодат масалаларида бирор янги нарсани қўшишдир».

“Бидъат” сўзи араб тилидан таржима қилинганда “янгилик” деган маънони билдиради. Шариат истилоҳида “бидъат – динга киритилган янгиликдир”. Ҳадиси шарифда “Кимки бизнинг бу ишимизга, яъни динимизга янгилик киритмоқчи бўлса, у қайтарилгандир” дейилган.

Бинобарин, бидъат деганда, асосан шаръий ҳукмларга оид бўлган ва шаърий манбаларда қайд этилмаган, кейин жорий этилган янги амаллар тушунилган. Бунда дунёвий ишлар назарда тутилмаган. Яъни илм-фан тараққиёти, техника ва технологиялар ютуқлари каби замон янгиликларидан фойдаланиш қайтарилган иш ҳисобланмайди. Баъзилар автоуловдан фойдаланиш, электр энергиясини ишлатиш кабиларни ҳам бидъат деб ҳисоблайди ва уларга “бидъати ҳасана” деб ном қўядилар. Яъни “яхши бидъат деб номлайдилар.

Шариатга янгилик киритиш бидъат бўлади. Масалан, намоз ракатларига, рўза ҳукмларига, ҳажнинг рукнларига ўзгартириш киритиш мумкин эмас. Чунки бу масалалар аниқ белгилаб қўйилган. Масалан, намознинг бир ракатида икки марта сажда қилинади. Кимки савобни кўпайтираман деб уч марта сажда қилса бидъатчи бўлади.

Бидъат амаллар тарқалишининг омиллари қуйидагилардир:

Илми мукаммал бўлмаган, лекин ўзини ўта илмли ҳисоблайдиган баъзи кимсаларнинг дин номидан гапириши, ўзи ўйлаб топган, кўзига чиройли кўринган ишларни суннат ва савоб билан боғлашга уриниши. Масалан, шиалар, хорижийлар, жабарийлар, қадарийлар асосчилари мусаффо эътиқод масалаларига бидъатлар киргизди ва кўплаб инсонларни тўғри йўлдан чалғитди. ХХ асрда пайдо бўлган “Ҳизбут-таҳрир” каби оқимлар ҳам Қуръон ва суннатда йўқ масалаларни динда бор деб эълон қилишга интилди.
Дуохон, азайимхон кабиларнинг ўз олдига келувчиларга савоб бўлади дея “қон чиқариш”, “мозорга эҳсон қилиш”, “оқ қўчқор сўйиш” каби шариат буюрмаган амалларни тавсия қилишлари ва бу тавсияларнинг халқ орасида турли йўллар билан тарқалиши.
Молу дунё тўплаш ёки обрў орттириш мақсадида савоб ва жаннатни ваъда қилувчи “Нурнома” ва “Мушкул-кушод” каби шаръий асосларга эга бўлмаган рисола ва китобларнинг ёзилиши ва тарқалиши. Кейинги вақтларда диний-маърифий китоблар расталаридан ўрин олишга уринган “Саодатга элитувчи билим” китобини ҳам ўшалар қаторига киритиш мумкин.
Илмсиз кишилар ўртасида турли сабаблар билан хурофот ишларининг оммалашуви ва бунга ҳеч ким эътироз билдирмаслиги. Масалан, келин-куёв илк марта кўришганда пичоқ, ойна, тароқ ва Қуръонга қараш одати. Ёки чоршанба куни “тугун оши” қилиниши, Пайшанба куни “қўйнинг калласини” ният билан пиширилиши кабилар ҳам шариатга алоқаси бўлмаган, лекин баъзилар наздида савоб ҳисобланган хурофот ишлардир. Бинобарин, бидъат амаллар ижтимоий ҳаётни мураккаблаштирадиган, кўпинча, ортиқча ҳаракат ва харажатларга сабаб бўладиган жоҳилона одатлардир. Улардан сақланиш ҳар бир инсоннинг муҳим вазифасидир

Халқимиз орасида асрлар мобайнида нишонлаб келаётган маросимларни тўғри ташкил этиш, уларни турли бидъат-хурофот амаллардан тозалаш ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик ўта муҳимдир. Шу ўринда жамиятга, ҳатто динга зарар келтирадиган ушбу «Бидъат ва хурофот» мавзусига тўхталиб ўтишни лозим топдик.


“Бидъат” сўзи луғатдаги маъноси “янги пайдо бўлган” маъносини англатади. Шаръий истилоҳда ислом дини мукаммаллик даражасига етгандан кейин пайдо бўлган нарса “бидъат” дейилади.


Ҳазрат Алишер Навоий асарларида бу сўзни «ёқимсиз» деган маънода ҳам қўллаганлар.
“Бидъат” сўзи адабиётда бемаъни, сафсата, уйдирма маъноларида ҳам ишлатилади. Кўп ҳолларда ҳалқимиз “бидъат” сўзига “хурофот” сўзи қўшиб ишлатиб келган.
Хурофот сўзининг тарихи аслида қуйидагича Имом Аҳмад ибн Ҳанбал “Муснад” асарида келтирган бир ҳадисга кўра Бани Узро деган араб қабиласи бўлиб, улар жоҳилият даврида қуёшга сиғинишган. Бир куни шу қабиладан бўлган Хурофа исмли кишини жинлар ўзлари яшайдиган маконга олиб кетади ва ўз яшаш тарзлари билан таништириб, яна олиб келиб қўйишади. Шундан сўнг Хурофа (Хурофот) эса кўрган-кечирганлари ва жинлар ҳаётига доир ҳар хил гапларни инсонларга айтиб юради. Буни эшитганлар Хурофани айтганларига ақлларига сиғмайди ва ишонмайдилар. Шу боис инсонлар бирор ақлга сиғмайдиган гап эшитишса, “Бу Хурофа айтган гапларга ўхшайди-ку!” дейишни одат қилганлар. Кейинчалик инсонлар ақлига сиғмайдиган ва шаръиатда йўқ нарсаларни “Хурофот” дейдиган бўлишган.
Ҳалқимиз орасида исломда бўлмаган қуйидаги маросимлар: “Биби сешанба”, “Мушкул кушод”, “Ҳайит” ва исломда рухсат этилган “Мавлуд” ва бошқа баъзи маросимларда бидъад-хурофотларга ва исрофгарчиликларга йўл қўйилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Муҳтарам Президентимизни “Тўй, маросим ва маракаларни меъёрида ўтказиш” ҳақида 1998 йил 28 октябрь, ПФ – 2100 – сонли Фармонлари ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси тамонидан 2002 йил 28 декабрь “Тўй, маросим ва маракаларни меъёрида ўтказиш” ҳақидаги фатвода ҳаммамиз учун муҳим бўлган кўрсатмалар ва йўл-йўриқлар белгилаб берилган. Президентимиз фармонларида “..Муқаддас динимиз, қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъналаримизнинг ҳақиқий моҳиятини хаётий, таъсирчан мисоллар асосида кенг ҳалқ оммасига етказиш қатъий йўлга қўйилсин...” дейилган.
Ҳалқимизни бундай жаҳолат гирдобидан олиб чиқишга харакат қилишиз лозим. Муқаддас динимиз, қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъналаримиз билан биз қоралаётган бидъат-хурофатларни фарқини ҳалқимизга етказишлигимиз лозим.
Бидъат-хурофотларни баъзиларига юртимизга ислом дини кириб келишидан олдин аждодларимиз амал қилиб келган бўлса, баъзиларини ислом дини кириб келгандан сўнг динни яхши тушунмаслик ва ислом динини ниқоб қилиб, баъзилар мусулмончиликда йўқ бўлган янгиликлар киритиб ҳалқни чалғитиб манфаъат манбаига айлантиришган. Ислом динига нисбатан қалбларида муҳаббат юқори бўлган соддадил ҳалқимиз бу бидъат-хурофотларга тушунмай амал қилиб келмоқдалар.
Одатда бирор бидъат-хурофотни қилинса, бу иш нотўғри дейилса ото-боболаримиз қилган дейишади.
Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
“Уларга (мушрикларга): «Аллоҳ нозил этган нарсага (оятларга) эргашингиз!» – дейилса, улар: «Йўқ, биз ота-боболаримиз нимани қилган бўлса биз ҳам ўшанга эргашамиз», – дейдилар. Ота-боболари борди-ю, ҳеч нарсага ақллари етмайдиган, тўғри йўлни тушунмайдиган ва тўғри йўлдан юрмайдиган бўлган бўлсаларчи?!” (Бақара, 170).
Ахир ота-боболаримиз тарихига назар ташласак, XIX-аср охирларида ва XX-аср бошларида Чор Россиясини мусталакасига айлантирилиб бутун турмуши, урф-одатлари ва маданий негизлари зўровонлик билан барбод этилгандику, қарийиб XX-асрда шўролар мустабид тузуми остида энди ҳалқимизни дини, тили ва ғурури топталди. Юртимизда мустақиллик шарофати билан миллий-диний қадриятларимиз тикланди, ҳалқимиз ўзлигини англаб етди.
Бидъат-хурофотни дард деб билсак, ҳар бир дарднинг даъвоси бор, бу дарднинг даъосини муқаддас динимиз ва миллий қадриятларимиздан излашимиз керак бўлади.
Пайғамбаримиз САВ. айтадиларки:

“Динда янги пайдо бўлган нарсадан четланинглар, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса бидъат, ҳар бир бидъат залолатдир”.


Яна Саҳл ибн Абдуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз САВ айтадиларки:
“Ким Аллоҳ таоло азобидан қўрқиб, суннатга риоя қилса, Аллоҳ уни бидъат аҳлига бўладиган азобдан қутқаради ва уни жаннатга киргизади”.-деганлар.
Юртимизни баъзи туманларида тўй-марака ва маросимларда ҳар ҳил бидъат-хурофотларга йўл қўйилмоқда.
Масалан: «Биби сешанба» деган маросим шариатимизда йўқ. Аммо айрим жойлардаги «отинлар» сурпа ёзиб, Биби сешанбадан тилакларингизни сўранглар, деб буюришади. Бу мутлақо динимизга зид. Тилаклар Биби сешанбадан эмас, Аллоҳдан сўралади.
Абу Язид Бастомий эса: «Банданинг бандадан паноҳ сўраши гўё ғарқ бўлаётган одамнинг иккинчи ғарқ бўлаётган кишидан мадад сўрашига ўхшайди», деганлар.
«Биби Мушкулкушод» деган маросим ёки қисса шариатимизда йўқ, мумкин эмас нарса. Мушкулни кушод қилувчи яъники, банданинг бошига тушган оғирликни енгил қилувчи, мушкул ишларни кушойиш қилувчи Аллоҳнинг ўзидир. Бошига мушкул иш тушган киши Аллоҳнинг зикрини қилиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуоларни ўқиш, такрорлаш, орқали мушкулини осон бўлишини сўрашлари лозим.
“Ҳайит” бу кунда мусулмонлар байрам қиладиган, хукумат қарорлари билан дам олиш куни қилиб белгиланган, қариялардан ва етим-есирлардан хабар олиб ҳайр-саҳоват қилинадиган кундир.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган хадисда Пайғамбаримиз САВ:
“Бева ва мискинга ғамхўрлик қилувчи Аллоҳ таоло йўлида юрувчи ёки туни билан ибодат қилиб, куни билан рўза тутувчи кабидир.”-деганлар.
Исломдан олдинги жоҳилият даврида Мадиналикларнинг байрам қиладиган кунлари бўлган эди. Шунда Пайғамбаримиз САВ: “Аллоҳ таоло бу кунларни улардан ҳам яхшироқ кунларга яъни, қурбон ҳайити ва рамазон ҳайити кунларига алмаштирди.”- дедилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тамонидан 2002 йил 28 декабрь “Тўй, маросим ва маракаларни меъёрида ўтказиш” ҳақидаги фатвода: “..Рамазон ва Қурбон хайити муборак байрам бўлганлиги учун барча оилалар бу кунларни шоду хуррамлик билан ўтказсинлар. Яъни, ҳайит кунлари хонадонларга гуруҳ-гуруҳ бўлиб фотиҳага бориш, бу кунларни азага айлантириш мумкин эмаслиги тушунтириб борилсин..” – дейилган. Ҳайит куни – улуғ байрам, уни азага, мотомга, ҳафагарчиликка айлантириб олмаслигимиз керак. Баъзи жойларда эркак-аёллар тўда-тўда бўлиб фотиҳага юриш ва азадорларни хонадонларда зиёфатбозлик, исрофгарчиликларга йўл қўйилмоқда. Азадорлар одамлар келади деб ҳайит кунига маҳсус таёргарлик кўриб, имконияти йўқлар қарзга ботмоқдалар.
Ҳанафий мазҳабига оид Ибни Обидийнинг “Раддул-мухтор ала дуррил-мухтор” китобида (1жуз, 663-664 бетлар) баён қилинишича, “..таъзияни уч кун қилиб белгиланиши аслида таъзия билдирувчилар учундир. Жанозада иштирок эта олмаган киши уч кун ичида кўнгил сўраб, ҳамдардлик билдирсин. Кейин келиб маййит соҳибларининг ярасини янгиламасин. Шундагина ваъда қилинган савобга эга бўлади.” - дейилган. Шундан келиб чиқиб, ҳайит кунлари яна келиб таъзия билдириш жоиз эмас, чунки таъзия бир маротаба бўлади. Ўтганларни эслаш, уларни руҳини шод этиб, Қуръон тиловат қилиш, дуойи хайр қилиш яхши амаллар хисобланади, лекин бу ишлар Хайит кунининг байрамона кайфиятига асло таъсир қилмаслиги керак.
Аёллар ўртасида ўтадиган баъзи: Бешик тўйи, чилла гузорон ва бошқа турли маросимларда ҳам бидъат-хурофотлар, қанақадир ақлга сиғмайдиган, динимизда – миллийлигимизда йўқ бўлган ишлар бўлмоқда. Бу мавзуларда телевидиния, радио ва матбуотда уламоларимиз, маънавиятчилар, маҳаллалар, имом-хатиблар ва исломшунос мутаҳасислар кўп бора тушунтириш ишлари олиб бормоқдалар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур “Диний расм-русумларни ҳанафий мазҳаби асосида ўтказиш ва бидъат-хурофотларнинг олдини олиш чоралари” мавзуида қилган маърузаларида аёллар орасида тарқалган бидъат-хурофотларнинг асл моҳияти ҳақида гапириб, жумладан, бундай деди:

“Айрим отинойиларнинг аёлларни “Биби Сешанба”, “Мушкулкушод” каби хурофий маросимлар ўтказишга ундаётгани ҳақида эшитяпмиз. Ваҳоланки, отинойилар ўз номи билан аёл-қизларни маърифатга чорлайдиган муаллималардир. Улар орқали бидъат-хурофот эмас, ҳақиқий илму маърифат тарқалиши керак.”


Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, юртимиз тинч, ҳалқимиз фаровон хаёт кечиришлари учун жуда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бундай саодатли кунлар тинчлик-осоишталик, фаровон хаёт кечираётган эканмиз, шу кунларнинг қадрини чуқур англаб, ҳалқимизга бидъат-хурофотларни салбий оқибатларини етказиш барчаларимиз маъсул эканимизни хис қилишимиз лозим.

Бидъат ва унинг зарарлари


Oktabr 15, 2020 Бидъат ва унинг зарарлариda fikr bildirishni o'chirish 70 Кўришлар

Уламолардан имом Шотибий (р.а.) бидъатга қуйидагича таъриф берган:”Бидъат динда янги ихтиро қилинган йўл бўлиб, у ила шариатга ўхшатиш киритилади. Унга юришдан шариат йўлига юриш қасд қилинади”.

Бу таърифдан маълум бўладики, бидъат асли динда бўлмайди. У кейинчалик кимлар томонидандир ихтро қилиниб, динга нисбат берилади. У асоси йўқ ихтиро қилган йўлига юришдан шариат йўлига юриш қасд қилинаркан.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам, Ул зотдан кейин саҳобаи киромлар, улардан кейин уларга меросхўр бўлган барча уламолар ана шу бидъат ишларга қарши бўлганлар. Чунки бидъат кўпайган жамиятда суннат ишлар кўтарилади. Турли ихтилофлар эшиклари очилади. Соф Ислом таълимотларидан оғишиш пайдо бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан Оиша розияллоҳу анҳу онамиз ривоят қилган ҳадисда: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у мардуддир”, – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Баъзи уламолар: “Бидъат аҳлининг зарари мусулмонлар учун кофир ёки ғайридин инсонларнинг зараридан катта бўлади”, – дейишган. Уламолардан бирлари бундай дейди: “Ғайридинларнинг бузғунчилиги омма мусулмонларга фош бўлиб туради. Аммо бидъат аҳлининг бузғунчилигини ҳамма ҳам англаб ололмайди”. Чунки улар соф Ислом номидан гапиради. “Исломда шундай, шариатда шундай, динимизда бундай…”, деган гаплар билан авом халқни тўғри йўлдан оғдиришга ҳаракат қилади. Илми йўқ инсонлар унинг ташқи қиёфасига қараб ёки юқоридаги каби гапини қувватлаш учун муқаддас калималарни айтганига алданиб, илмсизлиги боис бидъат ишларга одатланиб қолади. Динимизда илмга тарғиб қилинишидан асл мақсад ҳам мусулмонларни турли бидъат ишлардан огоҳ этиш. Илмли одам ҳар бир амални қилишдан аввал унинг илмий асосини ўрганади. Илмсиз инсончи, кимдан нима эшитса, ёки кўрса, дарров эргашиб кетаверади.

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ бундай дейди: “Илмни маҳкам тут. Ҳар қандай бидъатчидан узоқлаш. Уларга умуман моил бўлма. Улар ўзига эргашганларни миш-мишлар, қуруқ гаплар билан залолатга бошлашади”.

Бидъат ишнинг умматлари учун зарарлиги эътиборидан, бидъатчиларнинг аҳволоти ҳақида Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай огоҳлантирганлар: “Албатта, Аллоҳ таоло ҳар бир бидъат аҳлидан тавбани тўсиб қўйгандир” (Имом Табароний ривояти).

Бу ривоятдан умматни чалғитган, тўғри шариатдан оғдиришга ҳаракат қилган, Исломнинг софлигига футур етказишга уринган инсонларнинг аҳволи не чоғли аянчли бўлишини билиб оламиз. Шу ўринда яна бир нарсани айтиб ўтмоқчимиз. Бидъатлар, яъни янги пайдо бўлган ишлар икки қисмга бўлинади. Биринчиси – бидъати ҳасана (яхшиликка хизмат қилувчи янги пайдо бўлган ишлар), иккинчиси – бидъати саййиъа (ёмонликка хизмат қилувчи янги пайдо бўлган ишлар).

Биз бу мақоламизда бидъати саййиъадан огоҳ этишни мақсад қилганмиз. Лекин шу ўринда Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳдан ворид бўлган қуйидаги сўзни келтирамиз: “Ҳар бир янги пайдо қилинган нарса – таъқиқланган нарса эмас. Аксинча, собит суннатга зид келадиган ва шаръий буюриқлардан бирортасини амалдан қолдирадиган бидъат – таъқиқлангандир” (“Иҳё улумуддин”). Иншааллоҳ, ўрни келганда бидъати ҳасана ҳақида ҳам гаплашамиз.

Юқорида айтиб ўтганимиздек биз бу мақоламизда бидъати саййиъадан огоҳ этишни мақсад қилганмиз. Шунинг учун асосан бидъат амалларнинг зарарлари ҳақида тўхталамиз. Исломда илк пайдо бўлган эътиқодий бидъатчи фирқалар, Хаворижлар, Муржиалар, Шийъалар, Мўътазилалар саналади. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари ҳақида, иймонига таъсир этувчи омиллар ҳақида, Қуръон ҳақида… бидъатга берилиб, ғулувга кетиб, ақидада адашганлар.

Уламоларимиз бидъатнинг келиб чиқиш сабабларини қуйидагича баён қилишган:

1. Қурон ва Суннат таълимотларини билмаслик.

2. Шариатни нуқсонсиз эканини тушуниб етмаслик.

3. Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифда бир-бирига зидлик йўқлигини тушуниб етмаслик.

4. Суннатнинг аслини ва унинг саҳиҳини билмаслик.

5. Ақлга ҳаддан ташқари ишониб кетиш.

6. Муташобиҳ матнларга эргашиб кетиш.

7. Ҳавойи нафсга эргашиш.

8. Урф-одатларни маҳкам ушлаб олиш.

9. Ота-боболарининг қилган ишини диндан деб билиш.

10. Баъзи тақлидчилар мазҳабига маҳкам ёпишиб олиш.

11.Бузуқ тасаввуфга эргашиш.

12.Тушга амал қилиш.

Уламолар бидъатнинг зарарлари ҳақида қуйидагиларни айтади:

1. Амаллар ҳабата бўлади.

2. Шайтон бидъатчига яқин бўлади.

3. Ҳақ билан ботилнинг аралашиб кетиши.

4. Исломни яхши билмаганларнинг нафратини қўзиши.

Албатта, маъсият билан бидъатнинг орасида фарқ бор. Осий маъсиятни гуноҳ эканини билиб, хижолат бўлган ҳолда амалга оширади. Савобдан маҳрумлигини ва жазога гирифтор бўлишини ҳам билади. Аммо бидъатчи ўзини ҳақ йўлда деб билади. Ўзгаларни унга эргашмаганликда айблайди. Бидъат учун савоб олишига қаттиқ ишонади. Собиқ шўролар даврида халқимизни ўз динларини илмий асосда танишлари жуда катта қаршиликларга дучор бўлган. Одамлар ҳар хил бидъат, хурофот, ҳатто ширк амал ва одатларга диний тус берган. Буларга мисол қилиб, келин-куёвларни ўт атрофида айлантириш, ёш болаларга кокил қўйиб, азиз авлиёлар қабрларига жон атаб, бола маълум бир ёшга етганда авлиёлар қабрини зиёрат қилиб, зиёратгоҳда ўша аталган жонлиқни сўйиб, боланинг кокилини олдириш, баъзи жойлардаги дарахтларга ният қилиб латта боғлаш, ўтган инсоннинг кетидан бир неча кун, маййит ювилган уйда шам ёқишлик, ўтганларга 3-7-20-40… каби эҳсонлар қилиш, ўтган инсоннинг яқин аёллари бир йилга қадар кўк куйлак кийиши ва ҳокозо бидъат ишлар ҳали ҳануз илмсиз инсонлар ҳаётида яшаб келмоқда. Энг аянчлиси, улар бу гуноҳ ишларига диний амаллар деб қараб, савоб умид қилишади.



Бугун баъзи устоз кўрмаган, тартибли илм ўқимаган, илми саёз инсонлар ўзларининг ноқис ақлларига суяниб баъзи бидъат, хурофот амалларга диний амаллар деб қараши ва ўзларича уни баъзи асоси йўқ ҳужжатлар билан исботлашга харакат қилиши уммат устидаги катта фожиа бўлиб турибди.

Имом Бухорий бобомиз: “Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва ҳеч қачон бўлмагай”,- деб бежиз айтмаганлар. Биз ҳар қандай бидъатга барҳам беришимиз учун асл Исломнинг моҳиятини халқимизга етказишимиз керак. Иншааллоҳ, шунда аста секинлик билан бидъатлар ўрнини суннатлар эгаллайди. Турли ноқулайликлар барҳам топади.
Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish