Siro” йигириш усулида ҳомаки махсулотларни ишлаб чиқариш



Download 170,18 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi170,18 Kb.
#119789
  1   2
Bog'liq
MAQOLA new oxiri


Siro” йигириш усулида ҳомаки махсулотларни ишлаб чиқариш.

Ҳозирги шидад билан ривожланаётган даврда тўқимачилик саноатининг бозор муносабатлари шароитидаги ривожи техника ва технологиянинг такомиллашиши, фан ва техниканинг янги ютуқларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш, жараёни самарадорлигини ошириш ва тайёр маҳсулот сифатини яхшилаш билан боғлиқдир. Бундай шароитларда тўқимачилик саноати олдига маҳсулот сифатини келгусида яхшилаш, буюмлар ассартиментларини янгилаш ва кенгайтириш, ишлаб чиқаришга такомиллашган сермахсул дастогоҳларни тадбиқ этиш, технологик жараёнлардаги ўтимларни қисқартириш вазифаларини кўндаланг қўяди. Юқорида келтирилган муомаларни ечими, янги турдаги газлама ва тирикатаж мотолари ишлаб чиқариш бўлиб бундай матолар ишлаб чиқариш учун пишитилган иплардан фойдаланиш талаб этилади.


Одатда классик услида пишитилган ип ишлаб чиқариш технологик жараёни ўтимлари кўп бўлганлиги сабабли махсулот таннарҳи ортиб кетади. Йигирилган ип сифатини яхшилаш бу газлама ва трикотаж маҳсулотлари ҳилларини кўпайтиришнинг йўлларидан биридир. “Siro” усулда янги турдаги ип ишлаб чиқариш юқоридаги масалаларни бартараф қилишнинг қулай ечимларидан биридир.
“Siro” ипи ишлаб чиқариш орқали тўқима ва тирикатаж матолари сифатини яхшилаш, тўқишдаги узилишларни, ипдаги тукдорлик миқдорини ҳамда матонинг ишқаланишдаги емирилишини камайтириш имконини беради. Ҳалқали йигириш машинаси чўзиш асбоби параметирларини бир оз ўзгартириш орқали 2 та пиликни алоҳида бир эзувчи валикга уланиши хар бир пиликга бир ҳил чўзиш ва бурам бериш хисобига хосил қилинади. “Siro” йигириш янги йигириш усули бўлиб 2та тола тутамларини одатий ҳалқага узатиш билан олинади ва бу ҳолатни ўрганиш мақсадида “Осборн текстил” қўшма корхонасида типли сараланма тузилди, шу сараланма асосида тайёрланган ярим маҳсулот титилиб, аралаштирилиб, тозалангандан кейин корхонада мавжуд бўлган DK-803 маркали тараш машинасидан ўтказилиб 5000 тексли таралган пилта олинди. Таралган пилта 0-ўтимда 1-VOUK маркали пилталаш машинасида 5000 тексли тўғирланган пилта хосил қилинди. Қайта тараш машинасидан таралган пилта олиш учун E-36 пилта бирлаштириш машинасида 55555 текс чизиқий зичликдаги ҳолст таййорланди. Тайёрланган ҳолст E-86 маркали қайта тараш машинасидан ўтказилиб 5000 тексли қайта таралган пилта олинди. “Осборн текстил” қўшма корхонасида ўрта толали пахтадан тайёрланган, 5000 тексли пахта ва меланж пилталаридан “Siro” ипи ишлаб чиқариш учун, синов тажриба ишлари ТТЕСИ қошидаги “Йигириш технологияси” кафедраси ўқув лабораториясида амалга оширилди. Синов лабораториясида келтирилган пахта ва меланж пилталарининг чизиқли зичлиги режа асосида аниқланиб, лабораторияда мавжуд бўлган HSR-1000 пилталаш машинасида пилталаш II ўтимдан ўтказилди. Бу ўтимда HSR-1000 пилталаш машинасининг техник тавсифлари асосида, машинанинг параметирларига тегишлича ўзгартиришлар киритилди. Сўнгра HSR-1000 пилталаш машинасида керакли чизиқли зичликдаги махсулотни олиш учун қуйдагича ҳисоблаш ишлари амалга оширилди:
1. Машинадан чиқаётган маҳсулотнинг чизиқли зичлиги Тчиқ=3,2 ктекс га тенг қилиб белгиланди.
2. Машинанинг компютер дастурига киритилаётган умумий чўзиш миқдори қуйдаги формула асосида аниқланди.
Е =
Бу ерда E- умумий чўзиш миқдори,Ткир-кирувчи махсулот чизиқли зичлиги яьни: Ткир=5000 текс, Тчиқ- чиқувчи маҳсулотнинг чизиқли зичлиги Тчиқ=3200 текс, d-машинага кирувчи махсулотнинг қўшилишлар сони, d=6.

Е = = =9,3 9
3.Махсулотни чиқиш тезлиги 1000-1200 м/мин оралиғида танланди.
HSR-1000 пилталаш машинаси компютер дастурига Ткир=5000 текс, Ne=0,118 қийматлари киритилди, машина ишга туширилиб 3200 тексли пахта ва меланж пилталари олинди.
Синов лабораториясида олинган 3200 тексли пахта ва меланж пилталаридан пилик олиш мақсадида, навбатдаги ўтим Zinser-668 пиликлаш машинасида амалга оширилди. Бунинг учун биринчи навбатта Zinser-668 пиликлаш машинасининг чўзиш асбоби ва таьминлаш қурилмасига ҳаракат узатиш схемаси ўрганилиб, тегишлича ҳисоблаш ва амалий ишлар бажарилди.
Бажарилган ишлар кетма-кетлиги қуйдагича:
1.Чиқаётган пиликнинг чизиқли зичлиги 310 текс қилиб танланди.
2.Zinser-668 пиликлаш машинасининг компютерига киритиладиган умумий чўзиш миқдори қуйдаги формула асосида аниқланди.
Е =
Бу ерда E- умумий чўзиш миқдори, Ткир-кирайотган махсулот чизиқли зичлиги, Ткир=3200 текс. Тчиқ- чиқаётган маҳсулотнинг чизиқли зичлиги Тчиқ=310 текс.
Е = = =10,3 10
3.Бурамлар миқдори 75 қилиб танланди.
Zinser-668 пиликлаш машинасида танланган ва ҳисобланган қийматларни машинанинг компютер дастурига киритишдан аввал, машинанинг умумий чўзиш константасини ўзгартирувчи шестрна ва умумий чўзишни ўзгартирувчи шестрналари алмаштирилди. Бу тажрибада керакли чизиқли зичликдаги маҳсулотни олиш учун Z6=64, ZNW=39 номерли шестрналар Z6=67, ZNW=33 номерли шестрналар билан алмаштирилди ва йуқорида танланган, ҳисобланган қийматлар машинанинг компютер дастурига киритилди. Машина ишга туширилиб, тажрибадан кутилган натижага еришилди яъни 310 текс чизиқли зичликдаги пахта ва меланж пиликлари олинди. ТТЕСИ қошидаги “Йигириш технологияси” кафедраси ўқув лабораториясида янги турдаги “Siro” ипини олиш учун лабораторияда мавжуд булган Zinser-350 ҳалқали йигириш машинасининг чўзиш асбобида жойлашган зичлагичларни, “Siro” ипини ҳосил қилиш учун махсус тайёрланган зичлагичлар билан алмаштирилди
Zinser-350 ҳалқали йигириш машинасида Ne=42; T=14 тексли “Siro” ипи олиш учун машинанинг ҳаракат узатиш схемаси тахлил қилинди. Машинанинг чўзиш ва пишитиш шестрналари алмаштирилди, тегишлича ҳисоблаш ишлари бажарилиб, машинанинг компютер дастурига киритилди сўнгра юргизилиб натижалар олинди. Шунинг билан бир вақтда таққослаш мақсадида ўрта толали пахтадан қайта тараш системасида олинган 14 тексли қайта тараш ипи ва 14 тексли “Siro” ипларининг физик-механик хусусиятлари “CentexUz” лабораториясидаги замонамий синов ускуналарида аниқланиб,аниқланган қийматлар 1-жадвалда жамланган.

Siro” ва қайта тараш ипларининг физик-механик хусусиятлари


1-жадвал



Кўрсаткичлар номи

“Siro” ипи

Қайта тараш ипи

1

Ипнинг чизиқий зичлиги, текс

14

14

2

Инглиз номери, Ne

42

42

3

Максимал узуш кучи, cN

377,33

189,09

4

Нисбий узуш кучи, cN/тех

17,6

13,43

5

Узайиши (Fмах)

С

4,4

6

Нисбий узуш кучи бўйича вариация коэффициенти CV

5,29

6,45

7

Узилиш вақти, секунд

3,44

2,83

8

Бурамлар сони

896

941

Йуқорида келтирилган маьлумотлар асосида “Siro” ипининг маьлум бир куч таьсиридаги узайиш диаграммаси 1-расмда келтирилди.



Download 170,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish