Сирдарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция судлов хайъатига



Download 17,76 Kb.
Sana02.07.2022
Hajmi17,76 Kb.
#732480
Bog'liq
ФИБ Миллий банк


Сирдарё вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича
апелляция судлов хайъатига

ФИБ Гулистон туманлараро судининг 13.07.2021 йилги даъвогар Ўз.Рес. Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ТИФ “Миллий банк” Сирдарё вилоят филиали манфаатида жавобгар “Дустлик Аьзам барака” хусусий корхонаси ва Мадалиев Равшанга нисбатан кредит қарзини гаров мулки ҳисобидан ундириш хақидаги даъво аризаси бўйича 2-1201-2102/4672-сонли иш бўйича жавобгар “Дустлик Аъзам барака” хусусий корхонаси раҳбари Н.Рахимовадан




АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ

Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ТИФ “Миллий банк” Сирдарё вилоят филиали манфаатида жавобгар “Дустлик Аъзам барака” хусусий корхонаси ва Мадалиев Равшанга нисбатан кредит қарзини гаров мулки ҳисобидан ундириш хақидаги даъво аризаси буйича фукаролик иши судда 2021 йил 13 июль куни кўрилиб, даъво талаби каноатлантирилган.


Жавобгар “Дустлик Аъзам барака” хусусий корхонасидан ТИФ “Миллий банк” Сирдарё вилоят филиали фойдасига 257.325.904 сўм кредит қарздорлиги ундириш белгиланган.
Суднинг ушбу қарори бир тарафлама, хусусий корхонанинг хуқуқлари ва манфаатларига зид равишда чиқарилган бўлиб, қуйидагиларга кўра бекор қилиниши лозим деб хисоблайман.
Биринчидан: Даъвогар ТИФ “Миллий банк” Сирдарё вилоят филиали “Дустлик Азам барака” хусусий корхонасига нисбатан кредит қарзини гаров мулки ҳисобидан ундириш хақидаги даъво аризаси берган бўлсада, кейинчалик (суднинг қарорида ёзилиши бўйича) даъво талабини ўзгартириб, хусусий корхонадан фақатгина кредит қарздорликни ундиришни сўраган.
Вахоланки, ТИФ “Миллий банк” Сирдарё вилоят филиали ва “Дустлик Азам барака” хусусий корхонаси ўртасида 18.03.2020 йилда “Кредит шартномаси” ва 19.03.2020 йил “Ипотека шартномаси” тузилган булиб, ушбу шартномаларга кўра кредит таъминоти сифатида Мадалиев Равшанга тегишли бўлган Гулистон шахар Навбахопр махалласи Хондамир кўчасида жойлашгани савдо дукони “гаров таъминоти” сифатида олинган. Ушбу савдо дукони биноси банк томонидан 245.500.000 сўмга бахоланиб, гаров тариқасида олинган бўлиб, юқоридаги шартномаларга асосан кредит маблағлари қайтарилмаган тақдирда, ундирув гаровга қаратилиши лозим булган.
Лекин бизга номаълум сабабларга кўра суд қарорига асосан кредитни ундируви ушбу гаров суммасига қаратилмасдан, фақатгина хусусий корхонадан ушбу кредит маблағини ундириш кўрсатиб ўтилган.
Банкни даъво талабини ўзгартиришидан мақсад ундирувни хусусий корхонанинг бошқа мулкларига қаратиш эканлиги кундай равшан. Лекин суд ушбу ҳолатларга эътибор бермасдан, кредит ундирувини гаров суммасига қаратмасдан, хусмусий корхонанинг олдинги рахбари ва кредитор Мадалиев Равшан вафот этганлиги, хусусий корхонанинг рахбари ва таъсисчиси ўзгарганлигига қарамасдан, кредит суммасини хусусий корхонадан ундиришни белгилаб, бизнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларимизни бузган деб хисоблаймиз.
Агар кредит маблағини ундириш гаров мулкига қаратилмас экан, унда нима учун гаров шартномаси тузилади, нима учун кредит шартномасида бу холат кўрсатилади?
Иккинчидан: ТИФ “Миллий банк” Сирдарё вилоят филиали ва “Дустлик Азам барака” хусусий корхонаси ўртасида 18.03.2020 йилда тузилган кредит шартномаси 3 йилга, яъни 18.03.2023 йилгача тузилган булиб, кредит шартномаси тугашига ҳали 1 йил 8 ой вақт булсада, суд томонидан кредит шартномаси бекор қилинмасдан кредит ни муддати ўтган, муддати ўтмаган ва барча фоизлари тўлиқ ундирилиши белгиланган.
Вахоланки, хусмусий корхонанинг муддати ўтган қарздорлиги 56 млн.ни ташқил қилган. Суд ушбу 56 млн. сўм ва унга хисобланган фоизни ундиришни белгиланганда адолатли бўлар эди деб ҳисоблаймиз.
Бундан ташқари Кредит ажратилган муддатга ахамият беришингизни сўраймиз!!! Кредит ажратилгандагн сунг бутун дунёда булгани каби бизни мамлакатимизда хам карантин чоралари жорий этилган. Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, “Короновирус пандемияси” бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 та Фармонларини қабул қилиниб, тадбиркорларга бир қатор енгиллик берилган. Яъни кредит муддатини узайтириш, йил охиригача тухтатиш, пеня хисобламаслик каби. Лекин даъвогар, яъни банк томонидан юқоридаги бирорта енгиллик берилмасдан, аксинча, 3 йилга берилган кредитни 1 йил 3 ойда ундириш, шунджа хам тўлиқ хажмда ундириш буйича судгна даъво ариза киритиб, тадбиркорларни баттар синдирмоқда. Бу йулдаги ишларда суд уларга мададкор бўлмоқда.
Учинчидан: Суд томонидан қандай асосларга кўра бундай катта давлат божи ундирилганлиги менга умуман тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Қонуний булсада, юқоридаги холатлардан келиб чиқиб, давлат божи юзасидан енгиллик берилишини сўрайман.
Юқоридагиларга асосан Сиздан

С Ў Р А Й М А Н :


Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2021 йил 13 июль кунги ҳал қилув қарорини ўзгартрилишини, кредит ундирувини гаров мулкига қаратилишини сўрайман.


Илова: Хало қилув қарори нусхаси, ипотека шартномаси нусхаси, давлат божи ва почта харажатлари тўланганлиги бўйича патта.


Жавобгар, “Дустлик Аъзам барака”
хусусий корхонаси раҳбари Н.Рахимова
Download 17,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish