Синхрон машиналар



Download 99,49 Kb.
bet4/4
Sana14.04.2022
Hajmi99,49 Kb.
#552256
1   2   3   4
Bog'liq
sinhron

Синхрон двигателлар
Синхрон двигателларнинг асосий хусусияти шуки, улар илгариловчи токни истеъмол қилиб ишлай олади, яъни двигатель бошқа энергия истеъмолчиларининг реактив қуввати ўрнини қоплаб бутун корхонанинг қувват коэффициенти cҳs ни оширади. Худди генераторлардаги каби синхрон двигателларда ҳам реактив қувватнинг, яҳни cҳs нинг ўзгаришига уйғотиш токини ростлаб эришилади. Нормал уйғотишга мос уйғотиш токида cҳs=1. Уйғотиш токининг камайиши статорда кечикадиган (индуктив) ток пайдо бўлишига, уйғотиш токининг катталашиши ўта уйғотилган двигатель статордан илгариловчи (сиғимли) ток ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Таъминлаш тармоғи кучланишининг ўзгаришини асинхрон двигателга қараганда кам сезиши ҳам синхрон двигателларнинг афзаллигидир. Синхрон двигателларни бевосита тармоққа улаб ишга тушириб бўлмайди, чунки статор чўлғами тармоққа уланганда айланувчи магнит майдон вужудга келади, ротор эса қўзғалмайди. Шу сабабли двигателни ишга тушириш учун аввал роторнинг айланиш частотасини синхрон частотага ёки унга яқин частотага келтириб олиш керак. Ҳозирги вақтда СД ни асинхрон ишга тушириш кенг қўлланилади. Двигателнинг чўлғами уч фазали тармоққа уланади ва худди қисқа туташган роторли АД лар каби ишга туширилади. Двигатель синхрон частотага яқин частотага эришгач, уйғотиш чўлғами ўзгармас ток тармоғига уланади ва двигатель синхрон ҳолатга ўтади, яъни роторнинг частотаси синхрон частотагача катталашади.
Синхрон двигателларнинг тавсифлари
Тармоқ токи билан уйғотиш токи орасидаги график боғланиш U – симон тавсифи деб аталади (14.7-расм). Расмда икки хил нагрузка қийматларидаги U – симон тавсифлар кўрсатилган. Тавсифларнинг чап қисми СД тўйинмаган уйғотиш режимида, ўнг қисми эса ўта тўйинган уйғотиш режимида ишлашга мос келади. Токнинг энг кичик қийматига cҳs=1 да эришилади. 1-тавсиф машинанинг салт ишлаш режими учун; 2-тавсиф эса двигателнинг валида маълум миқдордаги механик юкланма Р бўлгандаги режим учун кўрсатилган; 3-эгри чизиқ боғланишни ифодалайди.


14.7 – расм.

14.8 – расм.
Айланиш тезлигининг юкланиш моментига боғлиқлиги ёки двигателнинг механик тавсифи дейилади (14.8-расм). Бу тавсиф мутлоқ қаттиқ тавсиф дейилади.
Синхрон машинанинг асосий қувват исрофлари статор ва ротор чўлғамларидаги, ўзаклардаги исрофлардан ҳамда механик исрофлардан иборат. Барча қувват исрофларини P орқали белгилаб, уч фазали СД нинг фойдали иш коэффициентини қуйидаги ифода билан аниқлаш мумкин:
,
бунда U ва I – фаза кучланиши ва токининг таъсир этувчи қийматлари.

Фойдаланилган адабиётлар:
1. Каримов А.С. ва бошқ. Электротехника ва электроника асослари: Олий ўқув юрти талабалари учун дарслик. – Т.: Ўқитувчи, 1995.
2. Касаткин А.С., Немцов М.В. Электротехника: Учебник для вузов. – М.: Вусш. шк., 2000.
3. Электротехника: Учебник для неэлектротех. спец. вузов / Под ред. В.Г.Герасимова. – М.: Вусш.шк. 1985.
4. Иванов И.Н., Равдоник В.С. Электротехника. Учеб. пособие для неэлектротех. спец. вузов. – М.: Вусш. шк., 1984.
Download 99,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish