Методбирлашма ҳужжатларини юритилиши бўйича кўрсатма
Методбирлашманинг йиллик иш режасининг 1 бандига ўqув йилида ўqув йилида амалга ошириладиган ишларнинг мазмуни ёзилади.( амалга ошириладиган ишлар режасини ёзишда вазифаларнинг кетма-кетлигига эътибор qаратинг), 2 бандига бажарилиш муддати ва 3 бандига амалга оширилиши учун масъул шахснинг исми, шарифи ёзилади.
Иш режанинг мониторинги бўлимининг 1 бандида иш режадаги амалга оширилиши режалаштирилган ишларнинг мазмуни айнан кўчирилади, 2 бандига 1 бандда келтирилган вазифаларнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар аниq маълумотларга асосланган ҳолда ёзилади.
Методбирлашма йиғилишлари бўйича маълумотлар бўлимида- ҳар ойда бир марта ўтказиладиган методбирлашма йиғилишларида кўриладиган масалаларнинг аниq мавзулари тўлиq ёритилган ҳолда ёзилиши керак. Йиғилишларнинг кун тартибига qўйиладиган масалалар энг аввало таълим янгиликларига оид, Ҳукуматимиз томонидан чиqарилган таълим-тарбияга оид qарор ва буйруqлар билан танишиш, таълим-тарбия жараёнида олиб бориладиган фаолият юзасидан таҳлиллар, фанга оид янгиликлар, ўзаро методик ёрдамнинг ташкил этилишига оид масалалар киритилади.
Йиғилишда кўрилган масалаларнинг ижроси мониторинги бўлимига- 1 бандига кўрилган масалалар тўлиq айнан ҳолатдагиси кўчирилади,2 бандига эса кўрилган масалаларнинг ижроси бўйича бажарилган аниq фактларга асосланган ҳолдаги маълумотлар ёзилади .
Ўqитувчилар ҳаqида маълумотлар бўлимида – методбирлашма аъзоларининг исми, шарифи, мутахассислиги, qаерни, qачон тамомлагани, тоифаси, охирги малакадан ўтган ваqти ва жорий ўqув йилидаги дарс юкламаси ҳаqида тўлиq маълумот ёзилади.
Методбирлашма аъзоларининг иш таqсимоти бўлимида- ҳар бир методбирлашма аъзосининг ўqув йили давомида методбирлашма фаолиятида олиб борадиган вазифаси ёзилади.
Очиq дарслар жадвали бўлимида- ҳар бир методбирлашма аъзосининг ўqув йили давомида ўтадиган очиq дарсининг мавзуси, очиq дарс ўтиш санаси ва нечанчи синфда ўтиш ҳаqидаги маълумотлар ёзилади ва ҳар бир методбирлашма аъзоси мазкур жадвал асосида очиq дарсларга тайёргарлик кўради.
Ўтиладиган дарсларда qўлланилиши qулай ва мос бўлган педагогик технологияларнинг номи 1 бандга, 2 бандга номлари келтирилган педагогик технологияни qўллаш тартиби ҳаqида маълумот ёзилади.
АКТ ва инглиз тилидан машғулотлар графигида- ҳар бир методбирлашма аъзоларининг компьютер саводхонлиги машғулотларида иштирок этиш санаси ва ваqти тўғрисида маълумот ёзилади.
Ўqувчилар томонидан ўзлаштирилиши qийин бўлган мавзулар рўйхати бўлимида- ички мониторинг назорати ёки оралиq назорат натижаларига кўра ўqувчиларнинг ўзлаштириши qийин бўлган мавзулар мавзулар рўйхати 1 бандга ёзилади, 2 бандга мазкур мавзуларни ўqувчиларни ўзлаштиришига qулай ва соддалаштирилган ҳолда етказиш маqсадида ташкил этилган ишларнинг мазмуни ёзилади. Рўйхат ва олиб борилган ишлар чораклар кесимида ёзилади.
Ўqувчиларнинг ўзлаштириш мониторинги бўлимида- ички мониторингхизмати томонидан олинган назорат натижалари чораклар кесимида ёзилади. Охирги бандига фан ўqитувчисининг исми, шарифи ёзилиши керак, натижалар асосидан фан ўqитувчиси дарс берадиган синфидаги ўqувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги таҳлилини ҳам олиб бориш мумкин.
Яратилган дарс ишланмалари бўлимида- методбирлашма аъзолари томонидан ўqув йили давомида яратилган дарс ишланмаларининг мавзулари 1 бандига, 2 бандга санаси, 3 бандга qандай дарс учун мўлжалланганлиги ёзилади. Жадвал чораклар кесимида тайёрланган. Ўqитувчилар томонидан тегишли фанлар кесимида мавзуларнинг яратган методик тавсияларини ҳам киритиш мумкин.
Дарс таҳлиллари ҳаqида маълумот бўлимида- 1 бандига фан ўqитувчисининг исми, шарифи, 2 бандига фани, 3 банди синфи, 4 бандига дарс санаси, 5 бандга ўтилган дарс мавзуси, 6 бандга олинган ёки берилган методик ёрдам ҳаqида маълумот ёзилиши керак. Дарс таҳлили жараёнида дарс таҳлилининг турига qараб дарс жараёни ёритилиши лозим.
Электрон дарсликлар ҳаqидаги маълумот бўлимида- мактабда тегишли фанлардан мавжуд электрон дарсликларнинг номи, qайси синфга мўлжалланганлиги ёзилади.
Бўш ўзлаштирувчи ўqувчилар билан ишлаш бўлимида- бўш ўзлаштирувчи ўqувчининг исми, шарифи, ечанчи синф ўqувчиси эканлиги, улар билан олиб бориладиган машғулотлар тўғрисидаги маълумотлар чораклар кесимида ёзилади. Бўш ўзлаштирувчи ўqувчиларнинг рўйхати назорат иши натижаларига кўра олинади.
Иqтидорли ўqувчилар билан ишлаш бўлимида- иqтидорли ўqувчининг исми, шарифи, нечанчи синф ўqувчиси эканлиги, улар билан олиб бориладиган машғулотлар тўғрисидаги маълумотлар чораклар кесимида ёзилади. Иqтидорли ўqувчиларнинг рўйхати ўзлаштириш самарадорлиги натижалари ва ўqув жараёнида эришган ютуqларига кўра олинади.
5-8 синф ўqувчилари ўртасида ўтказиладиган ўqувчилар билан ишлаш бўлимида- 5-8 синф ўqувчиларидан тегишли фанлар бўйича “Билимлар беллашуви” да иштирок этадиган иqтидорли ўqувчилар ( ҳар бир фанга 2 нафардан 4 нафаргача талабгорлар олинади)нинг исми, шарифи, тайёргарлик машғулотлари олиб бориладиган кунлар ва машғулот ваqтлари, мазкур ўqувчиларга бириктирилган фан ўqитувчиларининг исми, шарифи ва фани, ўqувчилар билан тайёргарлик жараёнида олиб борилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар ёзилади.
9-синф ўqувчилари ўртасида ўтказиладиган ўqувчилар билан ишлаш бўлимида- 9- синф ўqувчиларидан тегишли фанлар бўйича “Фан олимпиадалари” да иштирок этадиган иqтидорли ўqувчилар ( ҳар бир фанга 4 нафардан 15 нафаргача талабгорлар олинади)нинг исми, шарифи, тайёргарлик машғулотлари олиб бориладиган кунлар ва машғулот ваqтлари, мазкур ўqувчиларга бириктирилган фан ўqитувчиларининг исми, шарифи ва фани, ўqувчилар билан тайёргарлик жараёнида олиб борилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар ёзилади.
Методбирлашма аъзолари фаолиятининг ўqув йили якуни бўйича натижалари бўлимига- ҳар ўqитувчининг ўqув йили давомида 7 та кўрсаткич бўйича олиб борилган ишларининг сифат даражаси бўйича умумий балл чиqарилиб, методбирлашма аъзоларининг рейтинг ўрни qўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |