Симсиз тармоқлар



Download 1,54 Mb.
bet5/6
Sana28.05.2022
Hajmi1,54 Mb.
#612816
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Ma`ruza

симплекс алоқа дейилади.
  • 2. Узаткичлар турли частоталарда ишлайди, мос равишда қабуллагичлар ҳам турли частоталарга созланади. Бу ҳолда радиолиния бир вақтда иккита йўналишда ишлай олади. Ишлаш навбатма-кавбат йўналишлардан бирида амалга оширилади. Бундай алоқа дуплекс алоқа дейилади.
  • 3. Радиоалоқа қабуллаш ва узатиш частоталаридан фойдаланиш орқали, лекин дуплекс радиоалқага қараганда бир вақтда эмас, балки навбатма-навбат амалга оширилади. Сигнал битта частотада қабул қилинади, бошқа частотада узатилади. Вақтнинг бир моментида абонент “қабуллаш” ёки “узатиш” режимида бўлиши мумкин. Бундай алоқа ярим дуплекс (икки частотали симплекс) алоқа дейилади. Ярим дуплекс алоқа қуйидаги режимларда ишлатилади. Одатда исталган алоқа тизимининг биринчи вазифаси талаб қилинадиган (жуда катта) алоқанинг олис масофалилигини таъминлаш ҳисобланади. Лекин олис масофалилик планета сиртининг эгрилиги уфқнинг чегаралари ортида алоқани амалга оширишга имкон бермайдиган шардан иборатлиги туфайли чекланган. Бу эса портатив радиостанциялар орасидаги очиқ текислик жойдаги алоқа 5 км атрофидаги масофаларда бўлиши мумкинлигини билдиради. Агар катта масофалар (99,9 % ҳолларда) талаб қилинса, у ҳолда ретрансляторлар қўлланилади.
    • 27.05.22
    • Ретранслятор бу радиосигнални қабул қиладиган ва уни эфирга узатадиган қурилма ҳисобланади. Космосдаги Ернинг сунъий йўлдошига ўрнатилган ретраслятор энг катта қамраб олиш зонасига эга бўлади. Ерда берилган қамраб олишни таъминлаш учун сунъий ёки табий баланд иншоатда (бино, мачта, дўнглик) ретранслятор ўрнатилади. Деярли ҳеч бир замонавий алоқа тизими ретрансляторсиз ишлай олмайди. Ретрансляциялаш принципи 1.4-расмда келтирилган.
    • 1.4-расм. Ретрансляциялаш принципи
    • 27.05.22
    • 1.4-расмдан нима учун ярим дуплекс (икки частотали симплекс) алоқа кераклиги кўриниб турибди. Ретранслятор қабул қилинган сигналларни узлуксиз узатади (дуплекс), у ҳолда у буни ўша битта частотада амалга ошира олмайди (узаткичнинг сигналларини шу ёрдаёқ қабуллагич қабул қилади, ёпиқ айлана ҳосил бўлади). Шунинг учун дуплекс ретранслятор номиналлари маълум қийматларга фарқланиши керак бўладиган турли частоталарда ишлайди (қурилмага, тизимга ва бошқаларга боғлиқ бўлади). Мос равишда абонентлар радиостанцияларида ўша частоталар, лекин “тескари” кўринишда ишлатилиши керак (ретрансляторнинг қабул қилиш частотаси радиостанциянинг узатиш частотасига ва аксинча мос келиши керак). Барча абонентлар радиостанцияларида узатиш ва қабуллаш частоталари бир хил бўлади, у ҳолда улар орасидаги тўғри алоқа бўлиши мумкин эмас.
    • Ретранслятор қабул қилинадиган сигнални узлуксиз нурлантириши, абонентлар радиостанцияларида эса қабуллаш/узатиш режимлари қайта уланиши кераклиги олинади. Вақтнинг бир моментида гапириш ёки эшитиш мумкин бўлади. Ретрансляторнинг сезгирлиги ва қуввати қанчалик юқори ва антенна юқори ўрнатилган бўлса, шунчалик катта зонани барқарор радиоалоқа билан қамраб олиш мумкин.
    • Агар частоталар, маблағ ёки унисиям ва бунисиям етишмаса (энг кенг тарқалган ҳол), у ҳолда фақат смиплекс алоқани ишлатиш мумкин. Бундай ҳолда абонентлар қурилмаси шундай қолади, фақат унда бир хил қабуллаш ва узатиш частоталари дастурлаштирилади.
    • 27.05.22
    • Агар ретранслятор сифатида оддий абонентлар қурилмаси ишлатилсачи.... Лекин у бир вақтда қабул қила ва узата олмайди, бу эса талаб қилинмайди (юқорида кўриб чиқилганидек мумкин ҳам эмас).
    • Бундай ретрансляторнинг ишлаши учун (у одатда симплекс ретранслятор дейилади) махсус қурилма - симплекс ретранслятор контроллери талаб қилинади. Қурилма қабул қилинадиган хабар эфирда бўлгунча (ёки “тасма” тугагунча) уни ёзиб оладиган рақамли магнитофон ҳисобланади. Сигнал йўқолганидан кейин контроллер радиостанцияни узатиш режимига қайта улайди ва ёзиб олинган хабар эфирда қайта эшиттирилади. Битта частота ва битта радиостанциянинг (дуплекс эмас) етарли бўлиши олинади.
    • Усулнинг барча оддийлигида ва нисбатан арзонлигида унда жиддий камчилик мавжуд. Абонент хабарни айтиши ва кейин уни эфирда қайта эшиттирилишини кутиши керак. Шундай қилиб, симплекс ретранслятор ишлатилганида радио сўзлашувларга дуплекс режим ишлатилганидагига қараганда икки марта ортиқ вақт талаб қилинади. Агар маблағ ва радиочастоталар миқдори аниқловчи омил бўлса ва оперативликни йўқотилишига кўниш мумкин бўлади, у ҳолда симплекс ретрансляторларнинг қўлланилиши (яна улар «симплексерлар», «эхо-репитерлар», «каккуқушлар» ёки «тўтиқушлар» дейилади) масалани ҳал этилишининг энг оқилона йўли бўлади.
    • 27.05.22
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish