Simmetrik va nosimmetrik sistemalar Reja


Уч фазали манбанинг фазаларини улаш схемалари



Download 126,65 Kb.
bet3/4
Sana20.07.2022
Hajmi126,65 Kb.
#825227
1   2   3   4
Bog'liq
Uch fazali tok zanjirlari va ularni hisoblash

Уч фазали манбанинг фазаларини улаш схемалари
Фаза ва линия параметрлари. Манба ва истеъмолчиларни ўзаро улашда дефицит материалга ва узатиш линиялари қурилмаларига сарф ҳаражатларни камайтириш учун генератор фазалари юлдуз ёки учбурчак шаклида уланади. Юлдуз уланишда (7.4-расм) фазаларнинг охирлари X, У, Z лар битта нуқтага туташтирилади ва N1 ҳарфи билан белгиланиб нейтрал нуқта дейилади. Учбурчак уланишда (7.5-расм) бир фазанинг охири Х иккинчи фазанинг бошланиши В билан, иккинчи фазанинг охири У учинчи фазанинг боши С билан, учинчи фазанинг охири Z биринчи фазанинг бошланиши А билан уланади. Иккала ҳолатда ҳам манба фазаларининг бошланиши А, В, С линия ўтказгичи ёрдамида юлдуз ёки учбурчак шаклида уланган истеъмолчи билан боғланади. Манба ва истеъмолчи фазалари бир хил ёки турлича уланишда бўлиши мумкин.
Манба ва истеъмолчи юлдуз шаклида уланганда, баҳзи ҳолатда нейтрал ўтказгичдан ҳам фойдаланилади.
Нейтрал нуқталар N1 ва N ни туташтирувчи ўтказгич нейтрал ўтказгич дейилади.
Манбалари учбурчак ёки нолp ўтказгичсиз юлдуз шаклида боғланган уч фазали занжирлар уч ўтказгичли занжирлар манбаси нейтрал ўтказгичли юлдуз шаклида боғланган занжирлар тўрт ўтказгичли занжирлар деб аталади. Уч фазали занжирнинг алоҳида хусусияти унда икки хил кучланиш мавжудлиги. Манба ёки истеъмолчи фазаларининг бошланиши ва тугалланиш нуқталари орасидаги кучланиш фаза кучланиши дейилади. Манба ёки истеъмолчи фазалари бўйлаб ўтаётган токлар фаза токлари дейилади. 7.4-расмда фаза кучланишлари ва токлари UA, UB, UC, IA, IB, IС , 7.5-расмда эса фаза кучланиши ва токлари UA, UB, UC, IВA, IСB, IАС билан белгиланган. Манба ёки истеъмолчи фазаларининг бошланишлари орасидаги кучланиш ёки линия ўтказгичлари орасидаги кучланиш линия кучланиши дейилади. Манба ва истеъмолчини ўзаро боғловчи ўтказгичлардан ўтаётган токлар линия токлари дейилади.








7.4 – расм.




7.5 – расм.

7.4 ва 7.5-расмларда линия кучланишлари ва токлари UAB, UBC, UCA, IA, IB, IC билан белгиланган.
Занжир тўғри ҳисобланиши, тенглама ва диаграммалар тўғри тузилиши учун, ЭЮК, кучланиш ва токларнинг йўналиши тўғри белгиланган бўлиши керак.
ЭЮК ларнинг мусбат йўналиши деб, манба фазаларининг охиридан бошига қараб йўналиш қабул қилинади, токлар йўналиши ЭЮК билан бир хил, кучланиш эса қарама – қарши йўналишда олинади.
(7.4 ва 7.5-расм). Линия кучланишлари эса: UAB – А дан В га қараб, UBС – В дан С га қараб, UСA – С дан А га қараб йўналитирилади. Линия токлари эса доим манбадан истеъмолчи тарафга қараб йўналтирилади. Истеъмолчилардаги ток ва кучланишлар бир хил йўналишда олинади. Нейтрал ўтказгичдаги ток IN – истеъмолчидан манба томонга қараб йўналтирилади. Манбанинг фаза кучланиши унинг ЭЮК сидан фарқ қилади, бу фарқ манбанинг ички қаршилиги ҳисобига бўлади. Таҳлилни соддалаштириш мақсадида ички қаршилик ҳисобга олинмайди ва ЭЮК билан кучланиш қиймат жиҳатдан тахминан тенг деб қабул қилинади. Кучланишлар вектор диаграммаси ЭЮК лар диаграммасидан фарқ қилмайди (7.6-расм) Фаза ва мос линия кучланишларини ўз ичига олган контурлар учун Кирхгофнинг иккинчи қонунига биноан (7.4-расм):
(7.3)
Манба кучланишлари вектор диаграммаси (7.6-расм) ва (7.3) ифодага асосан линия кучланишларининг вектор диаграммасини қуриш мумкин. Натижада иккита бурчаги 300 ва битта бурчаги 1200 бўлган ҳосил қилувчи томонлар фаза кучланишлари векторлари ва , асоси эса линия кучланиши дан иборат учбурчак ҳосил бўлади. Линия кучланишлари ўзаро тенг ва фаза бўйича 1200 га бир–биридан силжиган. 7.6-расмда кўрсатилган кучланишлар вектор диаграммасида
(7.4)
Қолган линия ва фаза кучланишлари орасида ҳам худди шундай муносабат мавжуд. Шунинг учун чўлғамлари юлдуз шаклида уланган манба учун умумий ҳолда:
. (7.5)
Манба фазаларини учбурчак усулда уланганда линия ва фаза кучланишлари орасидаги муносабатни кўриб чиқамиз (7.5-расм).








7.6 – расм.




7.7 – расм.

Бу схемадан шундай хулоса қилиш мумкинки, линия кучланишлари мос фаза кучланишларига тенг:
. (7.6)
Умумий ҳолда:
. (7.7)

Download 126,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish