Уч фазали занжирлар ҳақида асосий тушунчалар
ЭЮК лари бир хил частотали ва бир – бирига нисбатан фаза бўйича 1/3 даврга силжиган учта электр занжирининг тўплами уч фазали система дейилади.
Агар барча учта фазада ҳам ЭЮК бир хил амплитудага эга бўлса ва фаза бўйича бир хил бурчакка силжиган бўлса, бундай тизим симметрик тизим дейилади. Уч фазали тизимнинг токларидан бири оқиб ўтиши мумкин бўлган уч фазали электр занжирининг қисми фаза дейилади.
Шундай қилиб, генераторнинг ЭЮК индукцияланадиган чулғами ва унга уланган истеъмолчи уч фазали занжирнинг фазаси ҳисобланади.
Ўзгарувчан ток М. О. Доливо – Доброволpский уч фазали ток тизимни ихтиро қилгандан кейин бутун дунёда кенг ишлатиладиган бўлди. Чунки электр энергиясини узоқ масофага узатиш арзон ва қулай, уч фазали қурилмаларнинг конструкциялари содда ва арзон, юлдуз шаклида улаб ҳосил қилинадиган тўрт симли тизим бўлганда иккита иш кучланиши бўлади.
Уч фазали занжир уч қисмдан ташкил топади: уч фазали генератор – унда механик энергия электр энергияга айланиб фазаларда уч фазали ЭЮК ҳосил бўлади, узатиш линиялар ва истеъмолчилар.
Уч фазали генератор синхрон машина бўлиб, турбогенератор ёки гидрогенератор бўлиши мумкин. Уч фазали генератор моделининг схемаси 7.1-расмда берилган. Статорда уч қисмдан иборат чул-ғам жойлашган бўлиб, улар фазалар деб аталади.Улар ўзаро шундай жойлашганки, уларнинг магнит ўқлари бир–бирига нисбатан 2/3 (120 0) ли бурчак ташкил этади. Расмда шартли равишда ҳар фаза биттадан чўлғам билан кўрсатилган. Чўлғамларнинг бошлари А, В, С билан, тугалланишлари эса X, Y, Z билан белгиланган. Қўзғалмас статор чўлғамларидаги ЭЮК лар ҳаракатдаги ротор токининг магнит майдони таҳсирида вужудга келади. Расмда, ротор шартли равишда N ва S қутбга эга бўлган доимий магнит шаклида ифодаланган. Индукцияланган ЭЮК бир хил частотага эга бўлган синусоида бўлиб, бир – биридан фаза бўйича фарқланади.
Схемаларда манбанинг чўлғамлари (ёки фазалари) 7.2-расмда кўрсатилгандек ифодаланади. ЭЮК нинг шартли мусбат йўналиши ҳар бир фаза учун фаза охиридан бошланишига қараб олинади. Уч фазали симметрик ЭЮК тизими график шаклда, аналитик ифода билан, тригонометрик функциялар билан, векторлар билан ва комплекс катталиклар билан ифодаланиши мумкин.
Симметрик ЭЮК ларнинг график ифодаси 7.3-расм, а да, вектор диаграммаси 7.3-расм, б, с да кўрсатилган.
Аналитик шаклда ифодаланганда қуйидаги кўринишга эга:
(7.1)
Комплекс кўринишда:
(7.2)
7.3-расмдаги график ва диаграммани анализ қиламиз. Графикдаги ЭЮКларнинг йиғиндиси . Фазалардаги ЭЮК векторларининг геометрик йиғиндиси нолга тенг.
В фазанинг ЭЮК си А фазанинг ЭЮК сидан орқада қолиб, С фазанинг ЭЮК си В фазанинг ЭЮК сидан орқада қолувчи ЭЮК лар системаси, тўғри кетма – кетликни (7.3-расм, б), агар бирортасининг ўрни алмаштирилса, тескари кетма – кетликни ташкил этади (7.3-расм, с).
7.3 – расм.
Do'stlaringiz bilan baham: |