плеромадан тараққий этади. Стелнинг ташқи қаватидан
перицикл (юнон. пери — ёнида; циклос — ҳалқа) ҳалқаеи
ҳосил бўлади. Унинг ҳужайралари узоқ вақтгача меристе
ма хусусиятини сақлайди. Перицикл ҳужайраларининг
бўлинишидан ён илдизлар ҳосил бўлади. Перицикл ости
да прокамбий юзага келади ва бошланғич ўтказувчи тўқи-
мага айланади. Ўтказувчи тўқима флоэма ва ксилемадан
иборат. Флоэма ксилемадан илгари тараққий этади; даст
лаб перицикл яқинида йўлдош ҳужайралари
элаксимон
бўлмаган найлар юзага келади ва протофлоэма ҳосил бўла-
ди. Кейинчалик флоэма элементлари (йўлдош ҳужайра-
лари элаксимон найлар) илдизнинг марказга яқин жойи-
да ҳосил бўлади ва метафлоэма ривожланади (93-расм, 3,
4). Протофлоэма билан метафлоэма биргаликда бирламчи
флоэмани ташкил этади.
Флоэманинг ксилемадан олдин юзага келишига асо
сий сабаб шундан иборатки,
илдиз апексидаги меристема
ҳужайраларининг фаолияти учун зарур бўлган пластик
моддаларни ўтказиб беради.
Илдиз апексидан узокда ксилема шаклланади. Унинг
биринчи элементи (протоксилема) ўсиш
зонасида юзага
келади. У чўзилиш хусусиятига эга. Шу сабабли ҳалқаси-
мон, спиралсимон, нуқтали ҳошиялари бор трахеидлар
(трахеид ёки найча) кўринишида бўлади. Илдизнинг бўйига
чўзилиши тўхташ вақтида улар тўрсимон ва порали бў-
лади.
Ўтказувчи най тола туттамлари шакллангандан сўнг бир
ламчи ксилема юлдуз шаклида жойлашади. Ксилема нур
лари орасида навбати билан флоэма шаклланади.
Юлдуз
шаклидаги ксилема нурларининг сони турлича, масалан,
диарх — икки нурли; триарх — уч нурли, полиарх — кўп
нурли бўлади.
Илдизнинг иккиламчи тузилиши.
Илдизнинг ўсиши на
тижасида унинг бошланғич тузилиши ўзгариб, иккиламчи
тузилишга ўтади. Бу ўзгариш камбий ҳосил бўлиши билан
бошланади. Камбий флоэма ва ксилема ҳалқалари ораси
даги асосий паренхима тўқимасининг ички, яъни ўзак
томонидан флоэма боғламларида тарқалиб кетган қисм-
лардан вужудга келади. Уларнинг ҳужайралари бўлиниб,
иккиламчи ксилема ҳосил қилади.
Ксилема нурининг ичи-
да жойлашган перицикл ва паренхима ҳужаиралари ҳосил
қилган камбий ёйлари туташиб, камбий ҳалқасини вужудга
келтиради (95-расм, Б6). Камбий ҳалқаси ташқарига ик
киламчи флоэма ва иккиламчи ксилема ишлаб чиқаради.
Камбий ҳалқаси вужудга келгандан сўнг, иккиламчи фло
эма четга сурилиб, ксилема марказдан жой олади ва тез
ривожланади. Агар бу жараён узоқ давом этса,
илдиз анча
йўғонлашади. Аммо илдизда худди пояникига ўхшаш дав-
рий ўсиш ҳалқаларини аниқлаш қийин.
95
Do'stlaringiz bilan baham: