Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг таянч докторанти Рустам Хасан Жиянқул ўғлининг 2022-йил март ойида олиб борилган илмий тадқиқот ишлар бўйича хисоботи



Download 51 Kb.
Sana18.04.2022
Hajmi51 Kb.
#559969
Bog'liq
2022 йил март ойлиги


Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг таянч докторанти Рустам Хасан Жиянқул ўғлининг 2022-йил март ойида олиб борилган илмий тадқиқот ишлар бўйича хисоботи.
Илмий иш мавзуси: “Нўхат (cicer arietinum) нинг қурғоқчиликка бардошли, оқсил миқдори юқори ҳамда қимматли хўжалик белгиларига эга, хосилдор бошлангич ашёлар яратиш.
Марть ойида қилинган ишлар:
Бугунги куннинг долзарб муоммоларидан бири нўхот экинининг оқсилга бой, қурғоқчиликка бардошли, қимматли хўжалик белгиларига эга, ҳосилдорлик кўрсатгичи юқори бўлган янги навлар яратиш талаб этилмоқда. Шунингдек ҳалқоро илмий марказлар билан хамкорликда қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган нав ва тизмаларни интрадукция қилиш, иқлим шароитга мослашувчанлик, қурғоқчиликка чидамлилигини ўрганиш ҳамда ҳосилдорлиги юқори бўлган қимматли манбаларни танлаш ва бошланғич манбаалар яратиш муҳим ахамиятга эга хисобланади.
Нўхатни экиш муддати барча майдонларда тупроқнинг механик таркибига ва об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда тупроқнинг этилиши билан олиб борилади. Лалмикор майдонларда текислик қир-адирлик минтақаларда март ойи­нинг 1-ўн кунлигида экиш мақсадга мувофиқ. Экишдан кейин ҳосил бўладиган қатқалоқдан ва униб чиққан бегона ўтлардан халос бўлиш учун даланинг кўндаланги бўйича ўрта тишли бороналар билан ишлов берилиши талаб этилганда экиш меъёри 10–15 фоизга оширилади. Республиканинг текислик қир-адирлик минтақасида жойлашган лалмикор майдонларда нўхат гектарига 65–75 кг, тоғолди ва тоғли минтақаларда 75–80 кг (270–300 минг унувчан уруғ ҳисобида) уруғ сарфланади. Лалмикор майдонларда нўхот навларини тупроқнинг механик таркибига қараб 4–5 см чуқурликда экиш ниҳолларнинг бир текис униб чиқишига имкон беради.
2. Мавзуга оид хорижий ва махалий адабиётлар билан танишиш асосида қуйдаги маълумотлар тўплаб борилмоқда:
Жумлад:
В.Dahiya [19] эса Нўхот азотни қанчалик кўп ўзлаштирса, оқсили шунчалик кўп тўпланишини ўз тадқиқотларида аниқлаган. (Dahiya B. Effeits of lultivar and ocation on seed protein in chiepea (Cicer arietinum). – Exper. Agr., 1981. 183. 189-191.)
В. И. Сичкарь, О. В. Бушуляно, Н. З. Толкачов ва В. П. Соколов [8] ларнинг Россиянинг қора тупроқлари шароитида олиб борилган тадқиқотларида нўхот биологик хусусиятларига кўра совуққа ўта чидамли бўлганлиги сабабли қор тагида –150С совуққа ҳам бардош бера олишини, ёш майсаларини Россия шароитида -80С совуқларга ҳам чидай олишини ўрганишган. Нўхотнинг ушбу хусусияти унинг шимолий минтақаларга кенг ёйилиш имкониятларини оширади. (WWW Agro mage. Com. Сичкарь В.И., Бушуляно О.В., Толкачев Н.З., Соколов В.М. Технология выращивании нута.)
K.K.Paliwal, S.R.Ramgiri, M.S.Lal [15] тажрибаларида нўхотдаги дуккак сони ва дуккакдаги дон сони унинг ҳосилига ва ҳосил сифатига ижобий таъсир этишини аниқлаган. Дуккак ва дон сони кўп бўлса ҳосил юқори бўлиб, 1000 дона дон массаси ҳам ҳосилдорликка ижобий таъсир этиши исботланган. Суғориладиган ерда етиштирилган нўхот донининг 1000 дона дон оғирлиги суғорилмаган ердагига нисбатан 11-10 гр гача юқори бўлиши аниқланган. С.101-(105. Paliwal K. K., Ramgiri S. R., Lal M. S. (e.a.) Correlation and path coefficient analysis in chickpea Cicer arietinum. Legume Rer. 1987.)
И.Эрназаров, А.Холлиевлар [30] томонидан Нўхот лалмикор ерларда намгарчилик кам бўлган йилларда ҳам азот тўплаши, Нўхотдан кейин бошоқли дон экинлари экилса ҳосилдорлигини 40 – 60% ошиши аниқланган.
Агар нўхот ва бошқа дон-дуккакли экинларнинг аскахитоз касаллигига бардош берадиган нави яратилиб, ҳар бир минтақа шароитида навлар бўйича етиштириш агротехнологияси ишлаб чиқилса, ушбу экинлардан мўл ҳосил етиштириш билан бирга тупроқни арзон ва экологик соф биологик азот билан таъминланишига эришилади. Нўхот лалмикор ерларда етиштирилса тупроқни биологик азот билан таъминлаши сабабли самарадорликни кескин оширувчи манбадир.(113 с. Эрназаров И., Холлиев А. Н. Нўхат // ЎзР ДИТАФ. –Тошкент, 1995. – 3 б. Мусаев Т. С. Аскахитоз гороха в Самаркандской области и меры борьба с ним.; Автореф. дис. на соис. уч. ст. канд. биол. наук.)
С.Э.Рустамов [37] Нўхот навларини тоғли минтақалар шароитида вегетатив органларининг морфологик белгиларини ўзгариши ва текислик шароитига нисбатан ҳосилдор бўлишини аниқлаган. (Рустамов С. Э. К вопросу селекции нута в горной зоне богары // Пути повышения урожая зерновых, зернобобовых и кормовах культур при интенсивном земледении. Труды НПО «Зерно» 1989. – 19 с.)
3. Тадқиқотимнинг мақсади Нўхат селекция жараёнида ўрганиш асосида иқлим шароитга мослашган, қурғоқчиликка бардошли, эртапишар, қимматли хўжалик белгилари юқори, оқсилга бой, ҳосилдор бошланғич ашёлар яратишдан иборат.
Амалий аҳамияти нав ва линияларда лалми ва шартли суғориладиган майдонлар шароитида қурғоқчиликка чидамли, эртапишар, иқлим шароитга мослашган, экспортбоп, қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган, ҳосилдор бошланғич ашёлар яратилади ва амалий селекция жараёнларига жалб қилинади. Маьлумки 1000 дона дон вазни юқори бўлиши навларининг иссиққа ва қурғоқчилика чидамлигини белгиловчи кўрсаткичлардан хисобланади.
4. Илмий тадқиқотлар давомида дала синов тадқиқотларини амалга ошириш учун стандарт навлар сифатида давлат ресстрида мавжуд Юлдуз ҳамда Зумрат навлари белгилаб олинди.
5. CIMMYT-ICARDA ҳалқаро илмий марказлар билан хамкорликда лалими ҳамда суғориладиган майдонлар учун маҳсулдорлик кўрсаткичлари юқори бўлган 30 та нав ва намуналари интрадукция қилиниб, тадқиқотлар учун жалб қилинмоқда.
Шунингдек миллий генофондда мавжуд бўлган қимматли хўжалик белгиларига эга, 10 дан ортиқ мамлакатларга тегишли бўлган 78 та нав ва намуналар тадқиқотлар учун жалб қилинди.
Тадқиқотлар давомида нав ва намуналарнинг қурғоқчиликка чидамлилигини баҳолаш учун Лалимикор ва деқончилик илмий-тадқиқот институти лалми тажриба майдонига 4-мартда экиш ишлари амалга оширилди. Бунда 78 та нав ва намуналар ҳамда CIMMYT-ICARDA ташкилоти томонидан келтирилган 30 та намуналар экилди.
Илмий рахбар қ.х.ф.ф.док Д.Мусирмонов


Таянч докторант: Х.Рустам
Download 51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish