Нуклеин кислоталар Юқори молекулар полимер бирикмалар бўлиб, тирик организмнинг ҳаёт фаолиятида асосий роль ўйнайди. Улар иштирокида ҳужайраларда оқсил синтези амалга ошиб, ирсий белгилар наслдан-наслга ўтади ва ўсимликларнинг ўсишида ҳам фаол иштирок этади. Нуклеин кислоталар, асосан уруғлар муртагида, ўсимликлар гулининг чангида, илдиз учларида учрайди. Барг ва поялардаги нуклеин кислоталар миқдори 0,1-1% га тенг. Нуклеин кислоталар таркибига азот асослари, углевод компоненти ва фосфат кислота қолдиғи киради. - Нуклеин кислоталар Юқори молекулар полимер бирикмалар бўлиб, тирик организмнинг ҳаёт фаолиятида асосий роль ўйнайди. Улар иштирокида ҳужайраларда оқсил синтези амалга ошиб, ирсий белгилар наслдан-наслга ўтади ва ўсимликларнинг ўсишида ҳам фаол иштирок этади. Нуклеин кислоталар, асосан уруғлар муртагида, ўсимликлар гулининг чангида, илдиз учларида учрайди. Барг ва поялардаги нуклеин кислоталар миқдори 0,1-1% га тенг. Нуклеин кислоталар таркибига азот асослари, углевод компоненти ва фосфат кислота қолдиғи киради.
- Нуклеотидлар азот асосларнинг жойлашувига кўра, бир-биридан фарқ қилади. Улар 4 типга бўлинади, яъни аденинли (А), гуанинли (Г), цитозинли (Ц) ва тиминли (Т) бош ҳарфи билан айтилади, яъни А,Г,Ц,Т – нуклеотидлар. Нуклеин кислоталар 2 турга бўлинади 1) дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) таркибида дезоксирибоза углеводи тутади, рибонуклеин кислота (РНК) эса рибоза углеводини тутади. ДНК молекуласи қўш спиралли полинуклеотид занжирга эга. ДНК занжирининг узунлиги 5 мк бўлиб, оқсил занжирининг узунлиги атиги 0,1 мк атрофида бўлади. ДНК занжири мономер нуклеотидлардан ташкил топади.
Углеводлар ҳар қандай ҳужайра таркибида учрайди. Улар асосан С,О,Н элементларидан ташкил топган бўлиб, ўсимликлар таркибининг 50% дан ортиғи углеводлар ҳисобига тўғри келади. Углеводларнинг умумий эмпирик формуласи - СпН2пОп . Углеводлар оддий ва мураккаб углеводларга бўлиб ўрганилади. Оддий углеводларга моносахаридлар ёки маннозалар, мураккаб углеводларга эса полисахаридлар киради. Икки молекула моносахариднинг бирикишидан дисахарид, олти ва ундан кўп моносахаридларнинг бирикишидан эса полисахаридлар ҳосил бўлади. Мураккаб углеводлар полимер бирикмалар бўлиб, улар узун занжир ҳосил қилиб, бу занжир кўп марта қайталанган мономерлардан иборат бўлади. - Углеводлар ҳар қандай ҳужайра таркибида учрайди. Улар асосан С,О,Н элементларидан ташкил топган бўлиб, ўсимликлар таркибининг 50% дан ортиғи углеводлар ҳисобига тўғри келади. Углеводларнинг умумий эмпирик формуласи - СпН2пОп . Углеводлар оддий ва мураккаб углеводларга бўлиб ўрганилади. Оддий углеводларга моносахаридлар ёки маннозалар, мураккаб углеводларга эса полисахаридлар киради. Икки молекула моносахариднинг бирикишидан дисахарид, олти ва ундан кўп моносахаридларнинг бирикишидан эса полисахаридлар ҳосил бўлади. Мураккаб углеводлар полимер бирикмалар бўлиб, улар узун занжир ҳосил қилиб, бу занжир кўп марта қайталанган мономерлардан иборат бўлади.
- Ўсимликларда оддий углеводлардан глюкоза, фруктоза кўп учрайди, улар мева ва сабзавотлар таркибида бўлади. Углеводларнинг энг кўп тарқалган вакиллари рибоза ва дезоксирибозадир, улар ўсимликларда эркин ҳолда кам учраб, асосан нуклеин кислоталар, АТФ ва бошқа бирикмалар таркибида кузатилади. Моносахаридлар сувда осон эрийди ва ўсимликларда серҳаракат бўлади. Дисахаридлардан сахароза билан мальтоза ўсимликларда кўп тарқалган. Сахароза, асосан қанд лавлаги, шакарқамиш таркибида 15-25% ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |